Мевачилик асослари doc



Download 1,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet118/137
Sana21.02.2022
Hajmi1,44 Mb.
#36428
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   137
Bog'liq
Мевачилик асослари Останакулов 2 copy(2)

Муҳокама учун саволлар: 
 1. Резавор мева экинларига қайсилар киради ? 
2. Ўзбекистонда кенг тарқалган резавор мева ва унинг навларини айтинг ? 
3. Қулупнай ўстиришнинг ўзига хос хусусиятларини айтинг ? 
4. Малина ва смородинанинг парваришлаш тадбирлари нималардан иборат ? 
5. Қулупнай ҳосили қачон ва қандай тартибда териб олинади ? 
5.5. Тропик мева экинлари 
 
Таянч иборалар – киви, банан, ананас, авокадо, манго, ватани, 
тропик 
иқлим, 
навлари, 
мевасининг 
хусусиятлари, 
сақлаш, 
ташилувчанлиги.
Тропик мева экинлари биологиясига кўра иссиқ ва нам иқлимли 
ҳудудларда, тропик мамлакатларда кенг тарқалган. 
Тропик меваларга киви, банан, ананас, авокадо, манго, нон дарахти, 
папайя, гуайяна, эвгения, сапота, анона ва бошқалар мансуб бўлиб, 
улардан кенг тарқалганлари қуйидагилар. 
Киви -  ватани Хитой бўлиб, эрамиздан 800 йил аввал ёввойи ҳолда 
ўсиб, меваси истеъмол қилинган. Лекин, бу экиннинг кенг тарқалиши 
охирги 30-40 йилларга тўғри келади. 
Киви – Актинидалар оиласига мансуб бўлиб, 3 та туркум ва 350 га 
яқин турлари мавжуд. Шулардан – Actinidia chinenziz Plach – киви тури 
кенг тарқалган. 
Киви – лиана ҳолида чирмашиб ўсувчи, барг тўкувчи дарахт. 
Барглари йирик, диаметри 15-20 см бўлиб, юраксимон ва юмалоқ шаклда. 
Ўсимлиги икки уйли, шунинг учун бир далага ҳам урғочи, ҳам эркак 
гулли ўсимликни жойлаштириш талаб этилади. 


194 
Кивининг меваси Янги Зеландияда энг кўп (жами меванинг ярми) 
етиштирилади, бундан ташқари Италия, АҚШ, Франция, Япония, Испания, 
Италия ва Грецияда ҳам ўстирилади. 
Киви меваси таркибида 300 мг/% гача витамин С, 300 мг% дан калий 
ва магний, 15% га яқин углевод ва кам миқдорда оқсил ва мой сақлайди. 
Киви меваси шифобахш бўлиб, организм иммунитетини оширади, 
юрак қон томирлари касалликларини камайтиради, қон босимини 
пасайтиради ва ракнинг олдини олади. 
Киви меваси пўсти қаттиқ ва қуруқ тукчалар билан қопланган бўлиб, 
ташиш ва сақлашда катта муаммо чиқармайди. 
Банан – бананлар оиласига кирувчи, Африка, Жанубий Осиё, 
Малайзия архипелагларининг тропик худудларида ва Шимолий 
Австралияда кенг тарқалган ўсимлик. Бананнинг учта тури мавжуд: Банан 
брамин; Карликовый ёки Хитой банани ва Плантайн.
Дастлабки икки тури кўп шакар сақлайди ва янгилигича истеъмол 
қилинади. Учинчи тури Плантайн эса тропик худудларда пиширилган 
ҳолда истеъмол қилинади. 
Банан – кўп йиллик, ўтсимон илдиз тизими яхши ривожланган 
ўсимлик. Ҳар қайси новдаси бир марта ҳосил беради ва қурийди. Уйқудаги 
илдиз куртагидан янги бачкилар ўсади ва улар ҳам ўсиб, ҳосил бериб 
қурийди. Новдалар ўсишидан гуллашгача 6-8 ой кетади. Гуллашдан сўнг 
уруғсиз мевалар ривожланади. Иқлим шароитига қараб гуллашдан 
меваларни пишишигача 75-130 кун кетади. Шингиллар бирлашиб мева 
боши (тўп мева) ҳосил қилади ва унда нави ва етиштириш шароитига 
қараб, 6-14 тагача шингил ҳосил бўлади ва бир бошида 200-250 донагача 
мева бўлади. Битта меванинг оғирлиги 70-110 г дан 200 г гача бўлади. Бир 
тўп меванинг оғирлиги 10 кг дан 35 кг гача бўлади. Банан мевасининг 
шакли эгилган, дуккаксимон бўлиб, узунчоқ ва усти қовурғали. Мева 
узунлиги 15-25 см. Банан меваси таркибида 75-76 % сув, 20-22 % шакар, 
1,6 % крахмал, 1,3 % азотли моддалар, 0,4 % органик кислоталар, 0,5 % 
пектин моддалар, 0,6 % клетчатка ва 0,8 % кул бўлади. Бундан ташқари С,
В, В
2
, В
6
, РР, каротин ва бошқа витаминлар ҳам сақлайди. 
Бананнинг қуйидаги навлари кенг тарқалган: Гро-Мишель, 
Кавендиш, Лакатан, Леди-Фингер, Красный Дакка.
Банан Ўзбекистон шароитида иссиқхоналарда ўстирилади. 
Ананас - ватани Жанубий Америка. Кўпгина тропик мамлакатларда 
экилиб, дунё бўйича умумий майдони – 100 минг гектар бўлиб, фақат 
банан ва цитрус мевалардан кейин туради.
Дунёнинг Гавай ва Азор ороллари, Филиппин, Австралия, Мексика, 
Бразилия, Гана ва Гвинея давлатларида кенг тарқалган.
Ананас кўп йиллик ўтсимон ўсимлик бўлиб Бромелилар оиласига 
мансуб. Илдиз бўғзи барг тўпламидан новдалар ўсиб, уларнинг учида 
узунлиги 30-60 см бўлган гулпоя пайдо бўлади. Гул тўплами бошоқсимон, 
учки қисми “султон” билан тугайди ёки буни кичик гул ёнлик барглар 
дейилади. 


195 
Гул тўпламидаги гулларнинг чангланишидан қарағайнинг мевасига 
ўхшаш (ғуддага) сариқ-олтин рангли, этли мевалар пайдо бўлади. Меваси 
тўп мева, бир неча устунчалар қўшилишидан ҳосил бўлган, цилиндрсимон, 
конуссимон ва эллипс шаклида. Мевасининг усти уячалар билан қопланган 
бўлиб-мева эти 66-67 % ни ташкил қилади. Мевасининг шаклланиши ва 
пишиши 90-200 кунгача давом этади. Бир йилда 2-3 мартагача ҳосил олиш 
мумкин. Ананаснинг маданий навларида нордон-ширин, серсув, хушбўй, 
уруғсиз мевалари бўлиб, нави ва ўстириш шароитига қараб оғирлиги 2-15 
кг гача бўлади.
Пишган сарғиш ёки оқ этли меваси таркибида 80-86 % гача сув, 8-18 
% гача шакар, 0,4-1,2 % лимон кислотаси, 0,4-0,48 % азотли моддалар ва 
0,37-0,42 % гача минерал моддалар мавжуд.
Ананас меваси янгилигича ва қайта ишланиб шарбат ҳолида 
истеъмол қилинади. Ананасдан мураббо, вино маҳсулотлари тайёрлаш 
мумкин. Кондитер саноатида ишлатилади ва чиқиндиларидан спирт 
олинади. 
Ананаснинг 60 дан ортиқ навлари бўлиб, улардан кенг тарқалганлари 
Кайенский гладкий, Куин, Сингапурский, Красный испанский, Монте 
Лирио ва бошқалар. 
Ананас мевалари қўлда пичоқ билан кесиб олинади ва учидаги қисми 
(султон) қолдирилади. Жўнатиш ва сақлаш учун мевалари тўла пишмасдан 
йиғиштириб олинади ва сақлаш давомида пишади. Тўла пишган меваси эса 
сақлашга ярамайди.
Авокадо - тропик ва субтропик нам иқлим доимий яшил ўсимлиги. 
Авокадонинг ватани Марказий Америка. АҚШ, Мексика, Марказий ва 
Жанубий Америкада катта майдонларда экилган. Кейинги пайтларда 
Ҳиндистоннинг Жанубий ва Ғарбий штатларида кичик майдонларда 
ўстирилмоқда. Авокадо учун энг характерли хусусият меваларининг 
пишиши учун узоқ муддат талаб этилиши бўлиб, мева тугунчалари пайдо 
бўлгандан уларнинг пишишигача 6-8 ой, айрим навларида 11-13 ой вақт 
кетади.
Авокадонинг маданийлаштирилган 2 та тури бор: Вест Индия 
навлари ва Мексиканинг тоғли худудлари - Гватемалиядан келиб чиққан 
навлари. Улар гуллаш муддати, мева тугиши, мева, барг, гул тузилиши ва 
ташқи муҳит омилларига муносабати билан фарқ қилади.
Мексикадан келиб чиққан – Фу эрте, Пуэбла, Грантер навлари яхши 
ҳисобланади. 
Авокадо мевасининг шакли ноксимон ва тухумсимон бўлиб, 
узунлиги 10-12 см гача, оғирлиги 200-400 г гача бўлади. Меваси асосан 
янгилигича истеъмол қилинади ва таркибида навига қараб, 9-30 % гача мой 
сақлайди. Авокадо мойи хушхўр, енгил ўзлаштириладиган мой. Мева 
этида 2,1 % гача оқсил ва жуда оз миқдорда шакар сақлайди. Шунинг учун 
парфюмерия саноатида авокадодан крем ва ҳар хил эмульсиялар 
тайёрланади. 


196 
Авокадо мевасининг ўзига хос томони пишиб ерга тўкилади ва 
ёрилиб кетади, шунинг учун мевалари пишмасдан хомлигида йиғиштириб 
олинади ва улар 4-5 кун давомида пишиб-етилиб эти юмшайди ва бундай 
меваларни 2 кунгача сақлаш мумкин. 

Download 1,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish