Мевачилик асослари doc



Download 1,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet115/137
Sana21.02.2022
Hajmi1,44 Mb.
#36428
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   137
Bog'liq
Мевачилик асослари Останакулов 2 copy(2)

Пекан ёки зайтун ёнғоғи - Марказий Осиё учун янги мева ва ўрмон 
ўсимлигидир.
Пекан ҳам ёнғоқ ўсадиган ерларда ўсади. Тупроқ намлигига талабчан 
бўлади, лекин доимий намликка чидамсиз. Иссиққа ва нисбатан сояга 
чидамли. Ёнғоққа қараганда совуққа чидамлироқ, бўлади. Шамол ёрдамида 
чангланади. Ўсув даври кеч тугалланади, шунинг учун кузда, эрта баҳорда 
қора совуқ бўлса мевалари пишмай қолади ва қишга тайёргарлиги яхши 
бўлмайди. Ҳар йили ҳосил беради, лекин йил оралатиб мўл ҳосил беради. 
Бир дарахтдан 250 кг гача ҳосил олиш мумкин. Пекан дарахти 300-400 
йилгача яшайди.
Пекан дарахтидаги эркак ва урғочи гулларнинг бир вақтда 
гулламаслиги аниқланган. Шунинг учун боғларда бир неча навларни 
қаторларга навбатлаб экиш тавсия этилади. Уруғидан ва пайванд йўли 
билан кўпайтирилади. 3- йилдан кучли даржада ўса бошлайди. Уруғидан 
ўстирилганда 10-12 йилдан бошлаб, пайванд қилинганда эса 4-6 йилдан 
бошлаб ҳосилга киради.
Пекан мевалари ёнғоққа қараганда бир ой кеч октябр-ноябрда 
пишади. Пекан кўчатларини ўтқазиш ва уларни парвариш қилиш усуллари 
ёнғоқникига ўхшаш бўлади. Бунда ўсимликларни ўз вақтида қондириб 
суғоришга эътибор берилади.
Бодом. Сизот сувлари юза жойлашган нам ерларда олхўри ва 
тоғолча пайвандтагларига уланган, суви яхши қочирилган қуруқ ерларда 


187 
эса аччиқ бодом ва шафтоли пайвандтагларга уланган бодом кўп ўстирилади. 
Ҳаво яхши ўтмайдиган ва жуда сернам ерларга бодом ўсимлиги чидамсиз, у 
енгил қумоқ ерларга талабчан. Бодомзор боғ бир йиллик кўчатлардан куз ва 
баҳорда барпо этилади. Бодом ўстириладиган ерлар ҳам худди бошқа мева 
дарахтлари учун тайёрлангандек ишланади. Бодом кўчатлари 8х8 м оралиқда, 
тоғларда эса 6х6 м оралиқларда ўтқазилади. Ўралар 60х60 см катталикда 
қазилади.
Бодом ўсимлиги асосан четдан чангланади. Шунинг учун бундай боғлар 
бир неча навлардан барпо этилади. Кўчатлар ўтқазилган йили боғ 6-8 марта 
суғорилади, тўла ҳосилга кирган даврда эса ўсув даври давомида 4 марта 
суғорилади. Бундан ташқари кеч куз ва қиш фаслида 2 марта суғорилади. Кўчат 
ўтқазиладиган ерга гектарига 20-30 тонна ҳисобида гўнг солинади.
Бодом дарахтларига 5-6 та асосий шох қолдириб, уларни бир-биридан 20-
30 см оралиқда жойлаштириб, сийрак ярусли шакл берилади. Камдан-кам 
ҳолларда бодом дарахтига косасимон шакл берилади. Бодом ёруғсевар бўлгани, 
қалин ўтқазилганда кам ҳосил бериши туфайли шох-шаббасининг сояланишига 
йўл қўймайди, уни доимо сийраклатиб турилади, соялайдиган, қуриб қолган ва 
касалланган шохлари кесиб ташланади, кучли ўсган новдалари қисқартирилади. 
Ҳосилга кираётганда у кам буталади. Фақат узун новдалар қисқартирилади. 
Шох-шаббасининг пастки қисмини тез ялонғочлаш бодомга хос хусусият бўлиб, 
мевалар шохларнинг учки қисмида ҳосил бўлади. Бунда (шафтолидагидек) 
буташ ва ёшартириш йўли билан ҳосил беришни шох-шаббанинг пастки 
қисмларига кўчириш лозим. Бодом дарахтининг вегетация даври узун ва тиним 
даври қисқа бўлади, ҳатто қиш фасли бошида об-ҳаво илиқ бўлганда ҳам 
гуллаши мумкин. 
Ҳосилга кирган бодомзорларнинг ҳар гектарига (икки йилда бир марта) 20 
тонна гўнг ва ҳар йили 120 кг азот, 90 кг фосфор ва 40 кг калий (соф модда 
ҳисобида) солинади. Бодом дарахти 3-4 ёшидан бошлаб ҳосилга киради, 60-100 
йил яшайди. 12 ёшга борганда кўп ҳосил қилади, 35-40 йилгача мева беради. 
Бодомнинг битта дарахтидан 10-15 кг ҳосил олинади, баъзан жуда мўл 80 кг, 
гектаридан эса 10-20 ц мева беради. Меваси август-сентябрда пишади. Шох-
шаббалар орасидаги меваларининг мева қати тўлиқ очилганда бодом теришга 
киришилади. 
Бодом меваси узун таёқ билан чодирга қоқиб, силкитиб олинади ёки қўлда 
терилади. Териб олинган бодомлар мева қатидан тозаланади. Мевалар дарахтда 
узоқ вақт қолдирилса, улар қуриб мева қатига ёпишиб қолади, қораяди. 
Тозаланган бодомлар сараланади, ёғоч тахталар ёки қалин кордонларга ёйиб 
қуритилади. Қуритиш ишини сусайтириб бўлмайди, акс ҳолда бодомнинг пўсти 
тез орада қорайиб, ташқи кўринишини йўқотади. Бодом мевалари яшикларга 
солиниб, яхши шамоллатиладиган қуруқ биноларда сақланади. Мева пўстини 
оқартириш учун, улар махсус камераларда олтингугурт тутуни билан 20-25 
минут давомида дудланади.

Download 1,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish