Вазифа:
1. Ҳосилли уруғли мева экинларини ўстириш технологиясининг
хусусиятларини ўрганиш.
2. Олманинг кечпишар Ренет Симиренко навини ўстириш ва ҳосилини
йиғиш бўйича технологик харита тузиш. Бунинг учун қуйидагилар
берилган: ҳосилли олма майдони - 50 га, режалаштирилган ҳосилдорлик - 95
ц/га. Олинган маълумотларни 30-жадвалга ёзиб, майдон ва маҳсулот
бирлигига қилинган харажатларни ҳисоблаб, 1 ц маҳсулот таннархини
топинг.
30-жадвал
Олманинг кечпишар Ренет Симиренко навини ўстириш ва
ҳосилини йиғиш бўйича технологик харита тузиш
(майдони-50 га, режалаштирилган ҳосилдорлик-95 ц/га)
Агрегат
таркиби
Агрегат
иш унуми
Ишларни
бажариш
муддат-
лари
Киши-
куни сар-
ф-
лари
Т
ар
тиб
но
м
ери
Ишлар
(тадбир-
лар)-
нинг
номи
Ишларнинг
сифат
кўрсаткич-
лари (ҳайдаш,
экиш
чуқурлиги,
меъёрлари,
ташиш
узоқлиги
кабилар)
Т
ра
к
тор
, а
вт
ома
ш
ина
ти
пи
М
аш
и
на ,
қ
ур
ол
ма
рк
аси
Х
и
зма
тчи
о
дам
с
они
Ў
л
ч
ов
б
ир
л
и
ги
Х
и
зм
ат ва
қ
ти
н
инг
ҳар со
-
ат
ига
Б
ир
иш
к
ун
и
га
Иш
к
уни
нинг
д
аво
м
ий
л
иги
, с
оат
К
ал
ен
дар
му
дд
ати
Иш
к
ун
лар
с
они
А
гр
ота
дб
ир
баж
ар
ил
ади
ган
ма
й
дон
Б
ир
ге
к
та
рга
Б
ар
ча
ма
й
до
нга
Т
аъ
риф
р
аз
ря
ди
Ё
қ
ил
ғи с
ар
фи
, кг
( л ) га
Э
сла
тма
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
165
12 - машғулот. Данакли мева боғларини парваришлаш ва ҳосилни
йиғиш бўйича технологик харита тузиш
Ишнинг мақсади: Данакли мевали боғларда ўтказиладиган
агротехнологик тадбирлар билан танишиш ва технологик харита тузиб,
ундан фойдаланишни ўргатиш.
Материаллар ва жиҳозлар:
1. А.А.Рибаков, С.А.Остроухова. Ўзбекистон мевачилиги. Тошкент,
1981 й.
2. М.М.Мирзаев, М.К.Собиров. Боғдорчилик. Тошкент, «Меҳнат»,
1987 й.
3. В.М.Тарасов и др. Практикум по плодоводству. М., 1981 г.
4. Боғ ва токзорлардан юқори ҳосил олиш бўйича тавсиялар. Тошкент,
1997 й.
5. Боғ ва токзорларни ўстириш бўйича намунавий истиқболли
технологик хариталар (2000-2005 йиллар).
6. Боғларни суғориш, ўғитлаш бўйича жадваллар, рангли тасвирлар ва
плакатлар.
7. Чизгич, қалам.
Вазифа:
1. Ҳосилли данакли мева экинлари ўстириш технологиясининг
хусусиятларини ўрганиш.
2. Ўрикнинг Кўрсадик, Субхони, Хурмаи навларидан бирини ўстириш
ва ҳосилини йиғиш бўйича технологик харита тузиш. Бунинг учун
қуйидагилар берилган: ҳосилли ўрик майдони - 30 га, режалаштирилган
ҳосилдорлик - 75 ц/га. Олинган маълумотларни 31-жадвалга ёзиб, майдон ва
маҳсулот бирлигига қилинган харажатларни ҳисоблаб, 1 ц маҳсулот
таннархини топинг.
31-жадвал
Ўрикнинг кечпишар навини ўстириш ва ҳосилини йиғиш бўйича
технологик харита тузиш
(майдони-30 га, режалаштирилган ҳосилдорлик-75 ц/га)
Агрегат
таркиби
Агрегат
иш унуми
Ишларни
бажариш
муддат-
лари
Киши-
куни сар-
ф-
лари
Т
ар
тиб
но
м
ери
Ишлар
(тадбир-
лар)-
нинг
номи
Ишларнинг
сифат
кўрсаткич-
лари (ҳайдаш,
экиш
чуқурлиги,
меъёрлари,
ташиш
узоқлиги
кабилар)
Т
ра
к
тор
, а
вт
ома
ш
ина
ти
пи
М
аш
и
на ,
қ
ур
ол
ма
рк
аси
Х
и
зма
тчи
о
дам
с
они
Ў
л
ч
ов
б
ир
л
и
ги
Х
и
змат
ва
қ
ти
н
инг
ҳар со
-
ат
ига
Б
ир
иш
к
ун
и
га
Иш
к
уни
н
инг
д
аво
м
ий
л
иги
, с
оат
К
ал
ен
дар
му
дд
ати
Иш
к
ун
лар
с
они
А
гр
ота
дб
ир
баж
ар
ил
ади
ган
ма
й
дон
Б
ир
ге
к
та
рга
Б
ар
ча
ма
й
до
нга
Т
аъ
риф
р
аз
ря
ди
Ё
қ
ил
ғи с
ар
фи
, кг
( л ) га
Э
сла
тма
166
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
167
4. ИНТЕНСИВ МЕВАЧИЛИК
4.1. Пакана бўйли мева дарахтларини ўстириш технологияси
Таянч иборалар - паст бўйли мева дарахтлари, истиқболли ўстириш,
пакана пайвандтаглар, ёввойи, ўстириш хусусиятлари, экиш усуллари,
кўчат қалинлиги, кесиш, шакл бериш.
Ўзбекистонда
кейинги
пайтларда
интенсив
мевачиликни
ривожлантиришга катта эътибор қаратилмокда. Мевачиликнинг ташкил
этишни такомиллашган усулларини жорий қилиш, ишлаб чиқариш
жараёнларини, шу жумладан, ҳосилни йиғиб-териб олиш ва товар
маҳсулотга ишлов беришни механизациялаш ва автоматлаштириш,
агротехника усулларини (шу жумладан, паст бўйли пайвандтагларни)
ҳамда ўсимликларни касалликлар ва зараркунандалардан ҳимоя қилиш
тадбирларини, боғлар ҳосилдорлигини оширадиган бошқа усулларни
қўллаш йўли билан ҳал қилинади. Ҳозирги саноатлаштирилган
мевачиликда паст бўйли пайвандтагларда ўстирилган ва айниқса, кучсиз ва
кучли ўсадиган пайвандтагларда шох-шаббаси ясси (елпиғичсимон)
шаклда қилиб ўстирилган боғлар энг истиқболли ҳисобланади. Интенсив
боғлар илғор агротехника усулларини (сув-озиқ режими, мевали
дарахтларга махсус шакл бериш ва буташни) ҳамда ишлаб чиқариш
жараёнларини механизациялаштиришни талаб этади.
Мева дарахтларидан юқори ҳосил олиш учун бошқа тадбирлар
қаторида мевали дарахтларни паст бўйли пайвандтагларда ўстириш усули
ҳам қўлланилади. Шох-шаббаси кичик ҳажмли бўлиб, барвақт ҳосил
берадиган ўсимликлар паст (пакана) бўйли деб аталади. Паст бўйли
дарахтлар икки гуруҳга бўлинади, табиий ва сунъий паст бўйли дарахтлар.
Биринчи гуруҳга паст бўйлилиги – ирсий хусусият бўлган мева
дарахтлари киради. Бунга олманинг баъзи эски навлари Пепинка (Пепинка
– Литовская, Туркман олмаси, Чулановка ва бошқалар) навлари, нокнинг
Вильямс
летний,
Любимица
Клапа
ва
бошқалар,
шунингдек
селекционерлар томонидан яратилган навлар (шафран Китайка олмаси,
Таежное, Плодородная Мичурина олчаси, Северная Мичурина беҳиси) ва
бошқалар киради. Ўзбекистонда В.В.Кузнецов паст бўйли олманинг
Первенец Самарканда навини яратган. Сунъий паст бўйли дарахтлар оддий
паст бўйли дарахтларнинг озиқланишини чеклаб қўйиш йўли билан ҳосил
қилинади. Дарахтларнинг ўсишини чеклайдиган бир нечта усуллар бор:
а) секин ўсадиган паст бўйли пайвандтагларга пайванд қилиш;
б) тувакда ёки бочкада ўстириш, бунда тупроқнинг ҳажми кам
бўлиши ва етарли озиқланмаслиги натижасида дарахт секин ўсади,
масалан цитрус ва манзарали ўсимликларни хонада ўстириш;
в) дарахт ҳажмини қисқартириш мақсадида шох-шаббасини доимий
равишда кесиб туриш, шунингдек шохларини букиб ёки бураб қўйиш йўли
билан шох-шаббасига озиқ моддалари етиб боришини чеклаб қўйиш;
г) шохларни эгиб қўйиш;
168
д) бутоқларни ҳалқалаш ва бошқалар.
Кейинги йилларда дарахтларга махсус моддалар - ретардантларни
пуркаш йўли билан уларнинг ўсишини тўхтатиб туришнинг кимёвий усули
ишлаб чиқилди. Ҳар хил навларни бута ёки майда дарахтчалар шаклида
ўсадиган ва илдизлари суст ривожланган паст бўйли пайвандтагларга
пайвандлаш усули энг кўп тарқалган.
Паст
бўйли
пайвандтаглардан
пакана
дарахтлар
олиш
пайвандтагнинг пайвандустга таъсир кўрсатиши билан боғлиқдир.
Мева дарахтларни паст бўйли пайвандтагларда ўстиришнинг ўзига
хос ижобий ва салбий томонлари бор.
Паст бўйли дарахтларнинг характерли хусусияти – уларнинг кичик
бўлишидир. Оддий ва паст бўйли пайвандтагларда уланган дарахтлар
дастлабки йилларда деярли бир хилда ўсади. Лекин, ўсишдаги фарқ аста-
секин сезила бошлайди ва дарахтлар ҳосилга кира бошлаши билан яққол
кўринади. Паст бўйли пайвандтаглардаги дарахтларга нисбатан икки
баробар кичикроқ ва шох-шаббаси икки ярим баробар ингичкадир. Ярим
пакана пайвандтагларда ўстирилган дарахтлар оралиқ ўринни эгаллайди.
Аммо, дарахтларнинг ўсиши (пакана пайвандагларга пайвандланган
дарахтларнинг) пайвандга ҳам кучли даражада боғлиқдир. Масалан,
дусенга пайванд қилинган 16 ёшли олма дарахтлари шох-шаббасининг
баландлиги Кандиль – Синапда 5,2, Розмарин белый 5,5 м ва Бельфлерда
3,8 м га тенг бўлган.
Паст бўйли дарахтларнинг кичик бўлиши уларни парваришлашни;
буташ, зараркунанда ва касалликларга қарши курашишни ва ҳосилни териб
олишни осонлаштиради. Лекин, эркин ўстирилган паст бўйли дарахт
боғларида қаторлар ораси яқин бўлганлиги учун ерни ишлашни
механизациялаштириш (машиналар ёрдамида ишлаш) қийин.
Паст бўйли пайвандтагларда ўстирилганда оддий дарахтларга
нисбатан 4-5 йил, ярим пакана пайвандтагларда эса 2-3 йил эртароқ
ҳосилга киради. Беҳига пайвандланган нок кўчати ўтқазилгандан кейин
учинчи - тўртинчи йилда ҳосилга киради. Олма билан нокнинг тўла
ҳосилга кириши кучли ўсадиган пайвандтаглардагига қараганда 6-12 йил
олдинроқ бошланади. Барвақт ҳосилга кириш паст бўйли дарахтларнинг
муҳим биологик хусусияти ва хўжалик учун қимматли белгисидир. Паст
бўйли павандтагларда ўстирилган дарахтларнинг ер усти қисмларида
ҳужайра ширасининг юқори концентрациясида бўлиши эрта бошланади ва
бу ҳол уларнинг барвақт ҳосилга киришини таъминлайди. Ҳосилга кириш
эса ўсишни чеклаб қўяди (паст бўйлилик). Бундан ташқари, баргларда
тўпланадиган пластик моддаларнинг 60 % гача ҳосил шаклланишга ва
қолган қисми вегетатив органларга сарфланади.
Паст
бўйли
дарахтларни
ҳосилдорлиги
тез
ўсадиган
дарахтларникидан паст бўлади. Аммо, паст бўйли пайвандтагларда
ўстирилган дарахтлар оддий дарахтларга қараганда анча қалин
ўтқазилгандан ҳамиша оддий дарахтларга қараганда гектаридан икки
баробар ва ундан ҳам серҳосил бўлади.
169
Паст бўйли дарахтларнинг мева беришида солкашлик ҳоллари кам
учрайди, бу ўсув жараёнларнинг жуда эрта тугалланишига ва баргларнинг
кеч кузгача дарахтда сақланиб туришига боғлиқ бўлса керак; бу эса
дарахтда озиқ моддаларнинг кўп тўпланишига ёрдам беради.
Мева дарахтлари секин ўсадиган пайвандтагларда ўстирилганда,
меваларнинг сифати, уларнинг ўртача бир текислиги яхшиланади,
ширадорлиги ортади, уларнинг таъми ва ранги яхшиланади. Шу билан
бирга паст бўйли пайвандтагларда ўстирилган олмазор боғларни
тегишлича парвариш қилинса улар аъло сифатли товар ҳосил беради -
териб олинган жами ҳосилнинг 90-95 % и стандарт мевалар, шу жумладан,
80 % биринчи нав мевалар бўлади. Пакана мева дарахтларнинг унчалик
узоқ яшамаслиги кўпинча, уларнинг салбий томони деб ҳисобланади. Шу
нуқтаи назардан караш нотўғридир, чунки пакана мева дарахтлар ўзининг
25-30 йиллик ҳаёти даврида 45-50 йил яшайдиган баланд танали мева
дарахтлари берадиган миқдордаги ҳосилни беради. Шу билан бирга пакана
мева дарахтларидан экиб барпо қилинган боғдорчилик эски навларни
бирмунча қимматли янги навлар билан тезда алмаштириш имконини
беради.
Ўзбекистонда академик Р.Р.Шредер паст бўйли пайвандтагларга
уланган кўчат экилган боғларни кўпайтириш ташаббускори бўлган, у 1909
йилда Тошкент атрофида 2 гектар ерга секин ўсадиган олма ва токзор
барпо этган.
1905 йилда Тошкент атрофидаги боғдорчилик хўжаликларида
Қримдан келтирилган паст бўйли пайвандтагларга уланган олма ва нок
дарахтлари яхлит массивлар тарзида, шунингдек кучли ўсадиган дарахт
қаторларини тўлдирувчи (зичлаштирувчи) экинлар сифатида ўтқазилади ва
бу ерда улар жуда яхши сифатли кўп ҳосил бера бошлаган. 1954 йилда
уларнинг ҳаммасини совуқ уриб кетган.
Кўпчилик мамлакатларда секин ўсадиган пайвандтаглардан ҳамма
жойда ҳар хил фойдаланилади. У Англия, Франция, Италия, Голландия,
Бельгия, Германия, ва Испанияда энг кенг тарқалган. Ҳозирги вақтда бу
мамлакатларда боғларнинг 72 % ига секин ўсадиган пайвандтагларга
уланган кўчатлар ўтқазилган. Кейинги йилларда АКШда уруғ мевали
боғларнинг 40-50 % и паст бўйли пайвандтагларда ўстирилмокда.
Мамлакатимизда олма дарахти учун секин ўсадиган пайвандтаг
сифатида паст бўйли олманинг айрим тур хиллардан фойдаланилади.
Уларга дусен ва парадизка ёки жаннат олмаси киради.
Дусен пайвандланган навни ярим пакана бўйли, парадизка эса пакана
бўлиб ўсадиган қилади. Уларнинг бир қатор морфологик белгилари ва
биологик хусусиятлари билан бир-биридан фарқ қиладиган бир нечта
хиллари бор. Паст бўйли ва ўртача пайвандтагларнинг келиб чиқиши
тўғрисида кўпгина турли фикрлар айтиб утилган. Шубхасиз, уларнинг
кўпи Кавказ ортида ва Ўрта Осиёда ёввойи ҳолда ўсадиган паст бўйли
олмага тааллуклидир. Уларда Марга Ҳидзор нав олма (Арманистонда),
Ҳамандулли (Грузияда), дипчек олма (Озарбайжонда), туркман олмаси
170
(Бобараб ва Ҳазорасп олмаси). Туркманистон ва Хоразмда, шунингдек
В.И.Будаговский чиқарган бир қанча бошқа паст бўйли олма навлари
диққатга сазовор бўлган.
Дусен бута шаклида, кичик бўлиб, бўйи 4-5 м келади. Илдиз
бачкилари чиқармайди, лекин илдиз бўғзидан илдиз ёки новдалар
чиқаради. Новда ва шохлари қорамтир, деярли қора рангда бўлиб, оқ
ясмиқчалар билан қопланган. Экилгандан кейин 3-4 йилда ҳосилга киради.
Мевалари майда, текис қизил бўлади. Ўсишдан тўхтагани учун
парадизкага қараганда совуққа анча чидамли бўлади ва қишгача унинг
новдалари яхши етилади.
Парадизка жуда секин ўсади ва камрок яшайди. Бута, илдиз ён
қисмларидан бачкилар чиқаради. Новда ва шохлари ингичка оч яшил ёки
оч жигар рангда бўлиб, қизғиш тусда товланиб туради. Эрта ва мўл ҳосил
бериши, меваларнинг дусенникига нисбатан анча йирик ва ширин бўлиши
билан фарқ қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |