Мевачилик асослари doc


 - машғулот. Уруғли мева боғларини парваришлаш ва ҳосилни



Download 1,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet106/137
Sana21.02.2022
Hajmi1,44 Mb.
#36428
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   137
Bog'liq
Мевачилик асослари Останакулов 2 copy(2)

11 - машғулот. Уруғли мева боғларини парваришлаш ва ҳосилни 
йиғиш бўйича технологик харита тузиш 
 
Ишнинг мақсади: Уруғли мевали боғларда ўтказиладиган 
агротехнологик тадбирлар билан танишиш ва технологик харита тузиб
ундан фойдаланишни ўргатиш. 
Материаллар ва жиҳозлар: 
1. А.А.Рибаков, С.А.Остроухова. Ўзбекистон мевачилиги. Т., 1981 й. 
2. М.М.Мирзаев, М.К.Собиров. Боғдорчилик. Т., «Меҳнат», 1987 й. 
3. В.М.Тарасов и др. Практикум по плодоводству. М., 1981 г. 


163 
4. Боғ ва токзорлардан юқори ҳосил олиш бўйича тавсиялар. Тошкент, 
1997 й. 
5. Боғ ва токзорларни ўстириш бўйича намунавий истиқболли 
технологик хариталар. 
6. Жадваллар, рангли тасвирлар ва плакатлар. 
7. Чизгич, қалам. 
Асосий тушунчалар: Мева экинлари кўп йиллик бўлиб, турига ва 
навига қараб ҳар хил муддатларда ҳосилга киради. Ҳосилга кирган боғларда 
куз-қиш ойларида тупроққа асосий ишлов бериш, органик ва минерал 
ўғитлар солиш, яхоб суви (нам тўплаш учун) бериш, кесиш ва шакл бериш 
каби тадбирлар амалга оширилади. Баҳор ва ёз ойларида эса боғлар 
суғорилади қатор ораларига ишлов берилади, ўғитланади, касаллик ва 
зараркунандаларга қарши курашилади, ҳосил миқдори чамаланади, териб 
олинади, ҳосилни товар ҳолига келтириш, ташиш ва сақлаш каби тадбирлар 
амалга оширилади. 
Боғларда тупроққа ишлов бериш кузда, дарахтларда тўла хазонрезгилик 
тугагандан сўнг, далага маҳаллий ва минерал ўғитлар берилгандан сўнг 
бажарилади. 
Боғларда дарахтларни кесиш ва шакл бериш тур ва навига қараб ҳар 
хил муддатларда ўтказилади. Масалан: уруғли меваларда кузда ёки қиш 
ойларида, данакли меваларда қаттиқ совуқлар ўтгандан сўнг бажарилади. 
Қиш ойларида (январ, феврал) нам тўплаш ва қишки совуқлардан сақлаш 
учун боғлар 1000-1200 м
3
/га ҳисобида икки мартагача суғорилади. 
Мевали дарахтлар ҳам бошқа экинлар сингари тупроқдан азот, фосфор, 
калий, кальций, темир, олтингугурт ва магнийни ўзлаштириб олади. 
Суғориладиган бир гектар боғдаги Розмарин белый нав олмадан 100 т ҳосил 
олинганда 848 кг азот, 97 кг фосфор ва 480 кг кальций сарфланади. Шу 
моддаларнинг бир қисми тупроққа барглар ва ўсимликларнинг ерга 
тўкиладиган бошқа қисмлари билан қайтиб тушади, лекин асосий, кўп 
қисми қайтиб тушмайди. Бундан ташқари Республикамиз ерлари асосан бўз 
тупроқли бўлиб, озиқ моддаларга унчалик бой эмас. Шунинг учун ҳосилга 
кирган боғларда ҳар йили гектарига ўртача 120 кг азот, 90-100 кг фосфор, 
50-60 кг калий ҳисобида минерал ўғит бериш тавсия этилади. 
Мевали боғларда органик ўғитлардан гўнг, торф, компост, кул, кўкат 
ўғитларни қўллаш мумкин. Лекин, мевали боғларда асосан гўнг солинади
гектарига ўртача 20-40 тоннагача, Ўзбекистонда кўкат ўғит сифатида 
шабдар, беда, Никольсон нўхати, мош ва бошқа дуккакли ўсимликлардан 
фойдаланилади. Одатда кўкат ўғит сифатида экиладиган экинлар эрта кузда 
(сентябрда) экилади. Келгуси йили гуллаётган даврда кўк массаси олдин 
дискли оғир борона билан майдаланиб, сўнг тупроққа аралаштирилиб 
ҳайдаб юборилади. 
Мевали дарахтларнинг яхши ўсиши ва мўл ҳосил беришида боғ қатор 
орасини ишлашнинг аҳамияти катта. 
Эрта баҳорда намни сақлаш ва бегона ўтларни йўқотиш мақсадида боғ 
қатор оралари 10-12 см чуқурликда юмшатилади. Ҳосилга кирган боғ қатор 


164 
оралари ёзда ҳар галги суғоришдан кейин 10-12 см чуқурликда юмшатиб 
турилади. Ҳайдалма қатлам остида берч қатлам ҳосил бўлган ҳолларда ерни 
чуқур ҳайдаш йўли билан бу қатламни йўқотиш мумкин. 
Ўзбекистонда йиллик ўртача ёғин-сочин миқдори 250-450 мм ни 
ташкил этади. Бу эса мева дарахтларининг сувга бўлган эҳтиёжини тўла 
қондирмайди. Шунинг учун боғларни суғориб ернинг дарахт илдизининг 
асосий қисми жойлашган, яъни камида 1,5-2,0 м чуқурликкача бўлган 
қавати юмшатилиши зарур. 
Суғориш нормаси ва сонини аниқлашда тупроқнинг нам сингдириш 
қобилияти, сув ўтказувчанлиги ва капиллярлигини ҳисобга олиш керак. 
Бўз тупроқли ерларда ҳосилга кирган уруғли мева дарахтларини ер 
ости сувларининг чуқурлигига қараб, ўсув даврида гектарига 800-1000 м
3
ҳисобидан 3-4 марта суғориш керак. Шағалли тупроқларда суғориш 
нормаси 400-600 м
3
гача камайтирилади лекин тез-тез суғориб туриш тавсия 
этилади. Ер ости сувлари юза жойлашган ерларда 2 марта суғориш 
кифоядир. 
Бундан ташқари, мевали боғларда касаллик ва зараркунандалар учраса, 
уларга қарши кураш ҳамда баҳорги совуқлардан сақлаш чора тадбирлари 
амалга оширилади. 

Download 1,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish