Мевачилик асослари doc



Download 1,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/137
Sana21.02.2022
Hajmi1,44 Mb.
#36428
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   137
Bog'liq
Мевачилик асослари Останакулов 2 copy(2)

 
 
 


158 
28-жадвал 
Мевали экинлар ҳосилини чамалаш 
 
Дарахт ҳосили 
№ 
Экин 
тури 
Экиш 
усули 
Бир 
гектарда
ги туп 
сони 
Шундан 
ҳосилли 
туплар, 
дона 
1 т
уп
 
2 т
уп
 
3 т
уп
 
4 т
уп
 
5 т
уп
 
ўр
та
ча
 
Ч
ам
ала
н
ган
 
ҳо
сил

га /
ц
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
3.9. Ер ости сувлари юза, шўрланган, ботқоқ ва тошлоқ ерларда боғ 
барпо қилиш ҳамда парваришлаш хусусиятлари 
 
Таянч иборалар – ер ости сувлари, шўрланган, ботқоқ, тошлоқ, мева 
экинлари, парваришлаш хусусиятлари. 
 
Марказий Осиёда шўрхок ва ботқоқ ерлар 65 % ни ташкил қилади. 
Ўзбекистоннинг баъзи ҳудудларида эса суғориладиган майдонларнинг 95 
фоизини шундай ерлар ташкил қилади ва умуман кейинги йилларда 
шўрланган ерлар миқдори ортиб бормоқда. Республикамизда ҳар йили 
сизот сувлари юза жойлашган тошлоқ ерлар ўзлаштирилмоқда. Бундай 
ерлар кўп минглаб гектарларни ташкил қилади. Бундай ерларда бошқа 
қишлоқ хўжалик экинлари етиштириш билан қаторда боғ ва токзорлар 
барпо қилинади. Бу ерлардаги шароитнинг жуда оғирлиги дарахт 
кўчатлари ўтқазиш ва уларни парваришлаш билан боғлиқ бўлган қўшимча 
ташкилий ва агротехника тадбирлари амалга оширилишини талаб этади. 
Шўрланган ерлар мевали дарахтлар ўсиши ва ҳосил бериши учун 
ноқулайдир. Бундай ерларда ҳосил камайиб кетади, ер жуда шўрланган 
тақдирда эса унинг кўп қисми бутунлай нобуд бўлади. 
Ўсимликларнинг шўрга чидамлилиги катта ва кўп қиррали 
муаммодир. Тузлар тупроқ эритмасининг осмотик босимини оширади ва 
бу билан ўсимликларнинг сув билан таъминланиши (физиологик 
қурғоқчилик), уларга сув ҳамда озиқ моддалар келиб туришини 
қийинлаштиради 
(туз 
танқислиги). 
Кўпгина 
тузлар 
моддалар 
алмашинувини ўзгартириб, ўсимликларда улар учун заҳарли бўлган оралиқ 
маҳсулотлар тўпланишига имкон беради, бунинг орқасида тузли 
заҳарланиш келиб чиқади, у хлорофиллнинг тўпланишига таъсир этиб, 
натижада баргнинг айрим қисмлари қўнғир тусга киради, у органик 
моддалар тўплашга ноқобил бўлиб қолади. Ўсимликда бошқа хил 
ўзгаришлар: тўқималар серсувлигининг пасайиши, ўсиш нуқталарининг 
нобуд бўлиши, тобора кучайиб борувчи некроз ва бошқалар кузатилади. 


159 
Ҳарорат кўтарилиши билан тузларнинг заҳарлилиги ортиб боради. 
Шўрланган ерларда ўсимликларнинг сиқилиб қолиши фақат тупроқда туз 
бўлишига эмас, балки улардаги тузларнинг таркибига ҳам боғлиқдир. 
Ўсимликнинг хлорли тузлар билан шўрланиши сулфатли шўрланишга 
нисбатан уларнинг ўсиши учун ёмонроқ шароит вужудга келтиради, 
органик моддалар камроқ тўпланади, ўсимликлар анча паканалашиб 
қолади, ҳосил камаяди ва мевалар кўп тўкилади. Тупроқнинг ишқорли 
шўрланиши ўсимликлар учун айниқса зарарли бўлиб, унинг йўл 
қўйиладиган чегараси 0,005 % дир. 
Мева 
дарахтлари 
шўрланган 
ерларга 
маълум 
даражагача 
мувофиқлашади. Тўла ҳосилга киргунга қадар дарахтларнинг шўрга 
чидамлилиги авлоддан – авлодга ўтган сайин оша боради. Тўла ҳосилга 
киргандан кейин эса ҳосил ўсимликни заифлаштириб қўйиши сабабли 
унинг шўрга чидамлилиги пасаяди. 
Мева дарахтларининг шўрга чидамлилиги кўп жиҳатдан уларнинг 
турига, навига, индивидуал хусусиятларига ва пайвандтакка боғлиқ. 
Уларнинг кўпчилиги кучсиз шўрланишга – 0,2-0,3 % (қуруқ қолдиқ 
бўйича), кучли шўрланишга - 0,2-0,3-0,5 ва ундан юқори шўрланишга – 
0,6-1,0% жуда ёмон чидайди ва бундай шароитда дарахтлар қуриб қолади. 
Мевали ўсимликлар хлоридли шўрланишга тупроқда 0,032 % хлор 
бўлишига ва сульфатли шўрланишга 0,056% сульфат бўлишига чидайди. 
Тупроқнинг аралаш шўрланишини мева дарахтлар бир хил типдаги 
шўрланишга нисбатан енгилроқ ўтказади. Унумдор ерларда ва органик 
ўғитлар берилган шароитда улар анча юқори даражадаги шўрланишга ҳам 
чидай олади. 
Хлорид – сульфатли шўрланишда олманинг турли навлари хлорга 
нисбатан турлича даражада чидамлиликка эга. Масалан, туркман олмаси 
(ҳазорасп ва бобоараб хиллари) шўрга чидамли ҳисобланади. Ренет 
Симиренко камроқ чидамли, Кандиль синап ва Розмарин белый навлари 
эса шўрга анчагина чидамлидир. 
Нок олмага қараганда чидамлироқ бўлади. Хоразм вилоятида 
нокнинг маҳаллий навлари – алмурут ва шакар-мурутлар шўрланишга 
жуда чидамли, европа навларидан эса Любимица Клаппа, Роктор, Жюль, 
Гюйо, Вильямс, Лесная красавица навлари нисбатан чидамли бўлади, 
ўрмон тупроқ турларида шўрланишга анча чидамли. 

Download 1,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish