маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш» 301
охирига бориб ички ишлаб чиқариш ҳисобига озиқ-овқат билан таъминланишга
эришдилар.
ЕИ мамлакатлари (ўтмишда - ЕИИ) ва бошқа мамлакатлар амалиётини
умумлаштириш шуни кўрсатадики, озиқ-овқат билан ўзини-ўзи таъминлаш
уларнинг ҳар бири учун программа-минимум эди.
Ўзбекистоннинг озиқ-овқат хавфсизлигига эришиши қишлоқ хўжалиги
ишлаб чиқариши учун ер ресурсларининг ҳамда асосий озиқ-овқат маҳсулотларини
ишлаб чиқариш учун биоиқлим салоҳияти етарли ҳажмларда мавжудлигига
асосланади. Бунда риоя этиладиган асосий шарт – ишлаб чиқариш салоҳиятидан
оқилона фойдаланишдир.
АСМни
ривожлантиришнинг
бош
мақсади
–
унинг
фаолияти
самарадорлигини ошириш, унинг ходимлари фаровонлигини юксалтириш ва шу
асосда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажмини
давлатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини ва экспортга етказиб беришнинг оптимал
ҳажмларини таъминловчи даражага олиб чиқишдир.
АСМнинг барқарор ривожланиши давлат томонидан унга нисбатан озиқ-
овқат хавфсизлигини таъминловчи устувор иқтисодий тизим сифатида
муносабатни талаб этади. Шунинг учун унинг фаолиятига қулай шароитларни
яратишга хизмат қилиши лозим бўлган ҳуқуқий таъминот ва иқтисодий
механизмнинг барча элементлари стратегик мақсадга эришишга кўмаклашишни
тақозо этади.
Ўз навбатида АСМ тизимида ўз устуворликлари бўлиши мумкин. Энг муҳим
соҳа қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришидир. Унинг ривожланиши бошқа
соҳаларнинг (моддий-техник таъминот, агросервис, қайта ишлаш ва бошқалар)
фаолиятига йўналишлар бериши лозим. Ишлаб чиқариш таркиби ва ҳажми эса
бозорларнинг сиғими ва маҳсулотнинг рақобатбардошлиги билан белгиланади.
Қишлоқ хўжалик корхоналари АСМ тизимининг энг муҳим элементи
сифатида ўз салоҳиятининг зарур равишда такрор ишлаб чиқарилишини тақозо
этадилар (ернинг унумдорлигини, асосий воситалар ва айланма маблағларни,
меҳнат ресурслари сифати ва миқдорини, илмий техника салоҳиятини ва
бошқалар). Демак, инвестициялашда уларга устуворлик берилиши зарур.
АСМ ривожланишининг турли босқичларида агро озиқ-овқат сиёсати олиб
борилиши ва ривожлантирилишидаги энг муҳим йўналишлар бўлиб қуйидагилар
майдонга чиқади:
- яхлит аграр мажмуанинг ва унинг ҳар бир алоҳида тармоғининг илмий
таъминланганлиги. Бу хўжаликни рақобатбордош бўлишига, ресурс тежовчи
технологияларни қўллашга ва хўжалик юритишнинг прогрессив усулларидан
фойдаланишга имкон беради;
- АСМни ахборотлаштириш. Бу бошқарув ва технологик жараёнларнинг
ахборот ва техник таъминотини, иқтисодий ва технологик ахборотнинг
«Мева-сабзавотларни етиштириш, қайта ишлаш ва сотишнинг