маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш»
304
Амалиётда ислоҳотларнинг мулкни ислоҳ қилиш, акциялаштириш, баҳо
белгилаш, юқори технологияларни жорий этиш ва бошқалар билан боғлиқ алоҳида
томонларига урғу берилади. Айни пайтда занжирнинг алоҳида бўғинларидаги
ўзгаришлар аграр секторнинг муаммоларини тўла еча олмайди.
Оқилона аграр сиёсат “мулкчилик-хўжалик юритиш шакллари-хўжалик
механизми-такрор ишлаб чиқариш” занжиридаги ижтимоий муносабатлар бутун
мажмуасини балансланган ислоҳ қилинишини назарда тутади.
Истиқболда қишлоқ хўжалиги нафақат ижтимоий йўналтирилган бўлиши,
давлатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаши ва истеъмол талабини
қондириши зарур, балки халқаро меҳнат тақсимотига қўшилишига қодир бўлиши,
ишлаб чиқариш салоҳиятини янада ошириш учун зарур валюта маблағларини ва
капиталларни жалб эта олиши лозим.
Аграр сиёсатнинг устуворликларини кўриб чиқишда ва таҳлил қилишда
унинг энг муҳим жиҳатларига – озиқ-овқат таъминоти, қишлоқ хўжалигини
ривожлантириш, агросаноат ва ташқи савдо, уларни ифодаловчи кўрсаткичларга
алоҳида эътибор қаратиш зарур.
Озиқ-овқат жиҳати устуворликлар таҳлилида бошланғич пункдир, чунки у
аграр сиёсат бош мақсадининг – озиқ-овқат хавфсизлигининг миқдорий ифодаси
бўлиб хизмат қилади. Айни пайтда у озиқ-овқат маҳсулотларига ички бозордаги
талабнинг физологик ва тўловга қобилиятли чегараларини белгилайди. Шунинг
учун у истеъмолнинг физологик нормалари кўрсаткичлари билан характерланади,
истеъмолнинг вужудга келган таркиби, мамлакатни озиқ-овқат билан
таъминланиши, шу жумладан ўз ишлаб чиқариши ҳисобига таъминланишини
ифодалайди.
Қишлоқ хўжалиги жиҳати озиқ-овқатга эга бўлиш нуқтаи назаридан
мамлакатнинг аграр салоҳиятини белгилайди, ишлаб чиқаришнинг ҳақиқатдаги
ҳолатини характерлайди. У ўз ичига қишлоқ хўжалиги самарадорлиги
кўрсаткичларини
(ерлар
унумдорлиги,
меҳнат
унумдорлиги,
экинлар
ҳосилдорлиги, ишлаб чиқариш рентабеллиги, ҳайвонлар маҳсулдорлиги, ем-хашак
базаси, қишлоқ хўжалигига дотациялар миқдори, фонд қиймати, иш ҳақи даражаси
ва бошқалар) олади.
Агросаноат жиҳати, бир томондан, қишлоқ хўжалигининг моддий-техника
базасини таҳлил қилишга имкон беради, бошқа томондан эса маркетинг
соҳасининг самарадорлигини баҳолайди. Баҳолаш учун энг муҳим кўрсаткичлар –
бу ишлаб чиқариш харажатларининг йириклаштирилган таркиби, маҳсулот ишлаб
чиқариш баланси ва товарлилик коэффициентлари, маҳсулотнинг ҳар хил
мақсадларга ишлатилиши, маҳсулотни йўқотишлар, улгуржи ва чакана баҳолар ва
бошқалардир.
Ташқи савдо жиҳати жаҳон ва ички қишлоқ хўжалиги бозорларининг ўзаро
алоқасини ифодалайди. У ўз ичига маҳсулотларнинг ҳар бири бўйича импортга
« Мева-сабзавотларни етиштириш, қайта ишлаш ва сотишнинг
Do'stlaringiz bilan baham: |