маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш»
275
уларни қайта ишловчи корхоналарни ривожлантириш учун ҳам муҳим омил бўлиб
хизмат қилади.
Учинчидан, давлат қишоқ хўжалик корхоналарини саралаб олган ҳолда
уларни қўллаб-кувватлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқди ва амалга оширмоқда.
Чинакам талаб ва таклиф асосида вужудга келадиган эркин бозор
нархларининг амал қилиши бозор иқтисодиётининг ғоят муҳим бўғини бўлиб, бу
бўғин маҳсулот ишлаб чиқарувчилар билан истеъмолчиларнинг ўзаро жипс
таъсирини таъминлайди. Цивилизациялашган бозор шартларини вужудга
келтиришда эркин нарх белгилаш механизми маҳсулотни ишлаб чиқариш,
айрибошлаш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш жараёнида айрим товар ишлаб
чиқарувчилар, истеъмолчилар ва бутун жамиятнинг манфаатларини энг мақбул
даражада уйғунлаштириш имконини беради.
Нархларни эркинлаштириш – иқтисодиётни ислох қилишнинг энг асосий
муаммоларидан бўлиб, ислох қилиш жараёнлари қайси йўлдан бориши, қандай
ижтимоий-иқтисодий оқибатларга олиб келиши ушбу муаммони хал этишга
боғлиқ. Режалаштиришга асосланган иқтисодиётни бозор иқтисодиётига
айлантиришнинг
бизга
маълум
моделлари
кўп
жиҳатдан
нархларни
эркинлаштириш, ички нархларни жаҳон нархларига мувофиқлаштириш билан
ажралиб туради. Шунингдек, у хом ашё ва маҳсулот айрим турларининг нархлари,
нарх-наво билан аҳоли ва корхоналарнинг даромадлари ўртасида тенгликка
эришиш жараёнига қандай ёндошиш билан фаркланади. Бундай ёндошувлар
доираси анча кенг. Булар нархларни бирданига эсанкратадиган тарзда куйиб
юбориш, уларни сунъий тарзда тўхтатиб қўйиш, нарх-навони давлат бошқариш ва
назорат қилишни сақлаб қолишга интилишдир.
Қишлоқ хўжалик маҳсулотларига давлат буюртмаси бекор қилиниши
деҳқонларга маҳсулот етиштириш ва уларни сотишда эркинлик берилишининг
ижобий томонлари қаторида, салбий томонлари ҳам кўзга ташланмоқда. Аввало,
мамлакат бўйича озиқ-овқат маҳсулотлари балансини хисоблашда қийинчиликлар
туғилмоқда. Фермер ва деҳқон хўжаликлари етиштирилган қишлоқ хўжалик
маҳсулотлари тўғрисида тўлиқ ахборотга эга бўлмаслиги туфайли баъзи турдаги
қишлоқ хўжалик маҳсулотлари биринчи йилда ортиқча етиштирилса, иккинчи
йилда эса айни шу турдаги маҳсулот бўйича тақчиллик сезилиб, бу жараён
бозорнинг мувозанат нархига жуда катта таъсир кўрсатиб, қолаверса, аҳолининг
реал даромадини камайишига олиб келмоқда. Агар бу юқоридаги жараёндан айтиш
керакки, деҳқон бир йили манфаатдорлиги юқори бўлиб кетса, иккинчи йили
топган манфаатдорлигини ҳам бой бериб қўймоқда. Бу бир томондан аҳоли
таъминотида узилишларга олиб келса, иккинчи томондан нарх-навони ўзгаришига
сабаб бўлмоқда, натижада деҳқон етарли фойда кўролмаяпти. Мазкур
муаммоларни ҳал этишда улгуржи бозорлар тизимини кенгайтириш ва уни давлат
томонидан қўллаб-кувватлаш муҳим аҳамиятга эга.
« Мева-сабзавотларни етиштириш, қайта ишлаш ва сотишнинг
Do'stlaringiz bilan baham: |