маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш» 268
Баҳо тенглигини таъминлаш мақсадида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш
билан боғлиқ бўлган саноат тармоқларининг ҳамда хизмат соҳасини якка
хокимлигига барҳам бериш учун керак бўлган шароитлар яратиш зарурдир.
Монополияларнинг вужудга келиши хусусиятлари бозор рақобатида эмас, балки
қаттиқ маъмурий – худудий ишлаб чиқариш йўли орқали юзага келган меҳнат
тақсимотининг натижаси эканлигини хисобга олиш керак.
Шу билан қишлоқ хўжалигида соф рақобат муҳитини шакллантириш билан
боғлиқ чора-тадбирлар самарадорлиигини оиришга катта аҳамият қаратилиши мева
ва сабзавот маҳсулотлари нарҳини шаклланиишида муҳим омиллардан бири
ҳисобланади. Бу чоралар бир томондан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришнинг
рентабеллигини (даромадлилигини) қўллаб кувватлашни ва иккинчи томондан
бутловчи корхоналар учун жазо чоралари (санкциялар) ва имтиёзли тизимини
кўзда тутади.
Ресурслар билан таъминловчи тармоқларнинг монополист корхоналар учун
иш ҳақи ва энергия ресурслари билан боғлиқ бўлган ҳамда солиқ ва кредит
соҳасидаги ўзгаришларин хисобга олиб вақти-вақти билан тузатилиб туриладиган
катъий нархларнинг бузилиши оқибатлари ўз навбатида, бу ҳолни содир этганларга
нисбатан иқтисодий санкциялар қўлланишга шундан жарима суммаси бюджетга,
нархни ошириш суммаси эса истеъмолчига йўналтиришга олиб келиши мумкин,
қишлоқ хўжалик маҳсулотларига талаб конъюктурасини (ҳолатини) ўрганиш
бўйича турли хил ишлар амалга ошириш муҳим аҳамият касб этади:
Биринчидан, мева ва сабзавот маҳсулотларининг нархлари кузатиш, тахлил
қилиш ва истикболларини белгилаш;
Иккинчидан, мулк ва хўжалик юритиш шаклларидан катъий назар мева ва
сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар учун нарх тенглигини аниқлаш бўйича
услубий тавсияномаларни ишлаб чиқиш;
Учинчидан, гаров ва кафолатланган нархлар даражалари бўйича таклифлар
тайёрлаш;
Тўртинчидан, монополист корхоналар томонидан нархларни асоссиз
равишда кўтариш ҳолатларини олдини олиш;
Бешинчидан, жаҳон бозорида мева ва сабзавот маҳсулотлари турларининг
нарх конъюктурасини ўрганиш;
Олтинчидан, мева ва сабзавот маҳсулотлари бўйича жаҳон бозорининг
ривожланиш тенденцияси ва қонуниятларини аниқлаш, уларни ўзида ишлаб
чиқаришга ва маҳсулотни экспорт қилинишига кўрсатадиган таъсирини баҳолаш. Еттинчидан, давлат ва унинг узоқ жойлашган минтақалари қишлоқ хўжалик
маҳсулотлари бозорнинг келажакдаги конъюктураси (ҳолатини) тўғрисидаги
маълумотларни доимий тайёрлаб бериш. Худудларда мева ва сабзавот маҳсулотлари билан таъминлашни бошқариш
мақсадида таклиф қилинаётган мулохазалар ёки бирор махсус компания тизимини
«Мева-сабзавотларни етиштириш, қайта ишлаш ва сотишнинг