маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш»
238
тартибга солишнинг ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини қувватлашнинг
билвосита тизими қўлланади.
11
Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ) маълумотларига
қараганда жахоннинг 25та етакчи мамлакатларида қишлоқ хўжалиги ишлаб
чиқарувчиларини давлат томонидан молиявий қувватлашнинг миқдори 2005- 2007
йилларда 349 млрд. долларга яқин суммани ташкил этди. Бунда 1гектар қишлоқ
хўжалигига
яроқли
ерларга
ҳисоблаганда
қишлоқ
ҳўжалиги
ишлаб
чиқарувчиларини қувватлаш ЕИда-843 доллар, Японияда-9529 доллар, Норвегияда-
2882 доллар, Швециярада-3155 доллар, АҚШда-155 доллар, Россияда-9 долларни
ташкил этади. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотида давлат субсидиялари улуши ўртача
АҚШда-30фоизни, Швецияда-59 фоизни, Канадада-41фоизни, Японияда-68
фоизни, Австрияда-52 фоизни, Норвегияда-77 фоизни, Швейцарияда-80 фоизни,
Финландияда-67 фоизни, ташкил этади.
12
Қайд этиш лозимки, мамлакатимизада сут ва гўшт маҳсулотлари истеъмол
қилиниши тавсия этилган нормаларда пастроқ. Бу маҳсулотларга эхтиёж асосан ўз
ишлаб чиқариши ҳисобидан қондирилиши лозим. БМТ маълумотларига кўра, бу
борадаги эхтиёжларнинг 20фоиздан ортиғи импорт ҳисобига қопланиши номақбул
ҳисобланади. БМТнинг озиқ – овқат ва қишлоқ хшжалиги ташкилоти (ФАО)нинг
умумтан олинган кўрсаткичларида эса озиқ-овқат ресурслари импорти чегараси 17
фоиз деб кўрсатилган.
Мамлакатнинг умумжахон савдо ташкилотига қўшилиши шароитларида
ички бозорнинг импорт озиқ-овқат билан тўлдирилишини муайян даврга импорт
тартибга солиш тизими билан мувофиқлаштириш ва рақобат учун тенг шароитлар
яратиш чораларини кўриш лозим. Агар жахон бозори баҳолари ва ички баҳолар
бир ҳил даражада бўлса, бундай тартибга солишга эҳтиёж йўқ. Бундай ҳолда,
одатда, истимолчи бошқа тенг шароитларда ўз мамлакати қишлоқ хўжалиги
маҳсулотини сотиб олишга ҳаракат қилади. Импорт баҳолари ички баҳолардан паст
бўлган ҳолларда, мамлакат ўз маҳсулотларини сотиш қийинлашади. Шунинг учун
ҳимоявий ёки чекловчи баҳолар ўрнатилиши мақсадга мувофиқ бўлади. Масалан,
АҚШда озиқ-овқат импорти 15 фоиздан юқори бўлишига йўл қўйилмайди.
АҚШда ва Ғарбий Европада божхона божлари ва компенсация тўловлари
ўрнатиш ҳисобига қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ва озиқ-овқат ички бозорини ҳимоя
қилиш механизми яратилган. Бу чоралар баланд ички баҳолар билан паст жахон
баҳолари
ўртасидаги
фарқни
текислашга
ва
қишлоқ
хўжалигининг
даромадлилигини оширишга қаратилганю.Импорт тарифлари миқдорлари анча
юқори. ЕИ мамлакатларида улар мол гўштига-213 фоизни, буғдойга-168 фоизни,
11
Магомедов А.Н. Финансовая и институциональная структура кредитования сельского хозяйства в США //
АПК: экономика, управление. 2011. №3. С.83-89.
12
Беспахотный Г.В., Ушачев И.Г., коллектив авторов РАСХН, ВНИИЭСХ, ВНИИЭТУ. Воспроизводства в
аграрной экономике: вопросы теории, государственного регулирования и эффективности производства.
Тула., 2009. 324 с.
« Мева-сабзавотларни етиштириш, қайта ишлаш ва сотишнинг
Do'stlaringiz bilan baham: |