маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш» 235
ИҚТИСОДИЁТНИНГ АГРАР СЕКТОРИНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ТАРТИБГА СОЛИШНИНГ ВА МОЛИЯВИЙ ҚУВВАТЛАШНИНГ ХАЛҚАРО ТАЖРИБАСИ НамДУ. Катта ўқитувчиси Р.Имомов Иқтисодиётнинг аграр сектори алоҳида минтақаларнинг ва бутун
мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида энг мухим устуворликлардан
бири бўлиб қолмоқда. Аграр бозор муносабатлари қарор топиши босқичида
қишлоқ хўжалиги инновацион ривожланишига давлат томонидан тартибга солувчи
таъсир кўрсатилишининг кучайиши зарур ва асослидир. Давлатнинг иқтисодий,
молиявий ва ижтимоий муносабатларни тартибга солишдаги роли кучайиб
бораётганлигидан жахон тажрибаси гувохлик бермоқда. Кўп асрлик жахон
хўжалик амалиёти тасдиқламоқдаки , қишлоқ хўжалигининг тараққиёти ва
барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг асосий шартларидан бири
такрор ишлаб чиқариш жараёнининг, аввало айирбошлаш, истеъмол ва
жамғаришнинг тармоқлараро пропорцияларининг таркибий баланслашганлигидир.
Бундай баланслашганликка эришишда қишлоқ хўжалиги билан саноат тармоқлари
ўртасида иқтисодий асосланган ва ижтимоий адолатли ўзаро нисбатнинг бўлиши
фундаменталаҳамиятга эга. Қишлоқ хўжалигини устувор ривожланиши талаби
унинг иқтисодиётдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг ва саноат учун ҳам ашёнинг
ишлаб чиқарувчиси сифатидаги базавий мақоми туфайлидир. Бундан ташқари
қишлоқ ҳўжалиги ишлаб чиқариши табиий омилларнинг олдиндан айтиб
бўлмаслик ва шунга боғлиқ ҳолда тармоқнинг инвестицион жозибадорлиги
пастлигидан келиб чиқадиган юқори таваккалчиликка эга. Устивор ривожланиш
талаби
яна
тармоқнинг
қишлоқнинг
барқарор
ижтимоий-иқтисодий
ривожланишидаги роли билан ҳам белгиланади. Қишлоқ хўжалигининг
устуворлиги принципига риояқилиш зарурлиги хорижий мамлакатларнинг тарихий
тажрибасида ҳам исботланган. Бунда Швецарияни мисол клтириўш мумкин Унда
табиий ресурсларнинг катта заҳиралари мавжуд эмас. Мамлакат “Деҳқонлар ва
сигирлар” мамлакати сифатида гуллаб яшнади. Швецария конститутциясида давлат
деҳқонлари доимо фаол қуватлаб туриши мажбурий эканлиги ҳақида параграф
мавжуд. Конституцияда мустаҳкамлаб қўйилган аграр сиёсат асосида давлатнинг
замонавий институтлари ташкил топди, юқори даражада ривожланган саноатга-
машинасозлик, тўқимачилик, химия, фармацевтика, озиқ-овқат саноатларига эга
бўлган энг барқарор ва мустаҳкам иқтисодиётлардан бири ишончли молия-банк
тизими яратилди. Бошқа мамлакатларга қараганда аҳоли жон бошига камроқ
қишлоқ хўжалиги ерларига эга (ер сифати ҳам яхши эмас) аҳолининг 4 фоизини
ташкил этувчи мулкдор-деҳқонларнинг агар ишлаб чиқариши мамлакатнинг озиқ-
овқат хавфсизлигини таъминламоқда, юқори сифатли чорвачилик маҳсулотининг
катта қисми эса экспорт қилинмоқда. Германияда ерлар оз эканлиги ва тупроқнинг
«Мева-сабзавотларни етиштириш, қайта ишлаш ва сотишнинг