маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш» 226
иқтисодий жиҳатдан ҳам, аҳлоқий жиҳатдан ҳам яққолроқ кўриниб туради, шу
жумладан уларнинг келажакда ҳам барқарор ривожланиши имконияти. Ўзаро
биргаликдаги ҳаракат маркетинги ривожланиши доирасида истеъмол талабини
ҳисобга олишни такомиллаштириш борасида янги маркетинг масалаларини ҳал
этиш зарурияти аён бўлиб қолди. Булар: харидорлар билан интерактив
муносабатлар ўрнатиш ва бизнес бўйича ҳамкорлар билан ўзаро биргаликдаги
ҳаракатни таъминлаш.
Ф.Котлер таърифига кўра: “Муносабатлар маркетинги бу бозорда ўзаро
биргаликда ҳаракатланувчи энг ҳал қилувчи шериклар билан ўзаро манфаатли узоқ
муддатли муносабатларни олиб бориш амалиётидир”
Кўриниб турибдики, ўзаро биргаликдаги ҳаракат маркетингининг бошқариш
объекти жами ечим эмас (бу анъанавий маркетинг концепцияси рўёбга
чиқарилганда содир бўлади), балки харидор билан олди-сотти жараёнининг бошқа
иштирокчилари билан муносабатлардир (коммуникациялар). Харидорлар билан
ўзаро биргаликдаги интерактив ҳаракатлар ривожланиш жараёнида сотувчилар
томонидан эътибор янги харидорларни жалб этиш анъанавий йўналишдан
анъанавий мижозларни сақлаб қолиш ва улар товарлар ва хизматларни сотиб
олаётган фирманинг брендига содиқликни асраб қолиш томонига силжий бошлади.
Амалиёт кўрсатдики, узоқ муддатли ўзаро ишонч муносабатларни ўрнатиш
транасакцион харажатларни камайтириш ва хизмат кўрсатиш вақтини қисқартириш
имконини беради. Бу эса бизнес самардорлигини оширишга, харидорлар билан
сотувчиларнинг эҳтиёжлари кўпроқ қондирилишга олиб келади. Мижозларни
сақлаб қолишга қаратилган бундай маркетингн технологиялари иқтисодий нуқтаи
назардан янги мижозларни жалб қилишга қаратилган технологиялардан
самаралироқдир.
Баъзи тадқиқотларнинг ҳисоб-китобларига кўра янги мижознижалб этиш
мавжуд мижозга такрорий сотувларни ташкил этишдан 6 марта қиматроққа
тушади. Агар мижоз қониқмасдан кетиб қоладиган бўлса, унинг эътиборига
такроран сазовор бўлиш корхона учун 25 баробар қимматроқ бўлади. Анъанавий
маркетинг концепциясигв таянган ҳолда янги маркетинг вазифаларини бажариш
кўп ҳолларда мумкин эмаслиги аён бўлиб қолди.Чунки бу тарзда истеъмолчиларга
комплекс, мақсадли ёндашиб бўлмайди.
Ўзаро биргаликдаги ҳаракат концепцияси компания корпорация ёки алоҳида
корхона учун муносабатлар ресурсларнинг муҳим таркибий қисми бўлиб қолмоқда.
Бунда муносабатлар ресурсининг таркиби сотувчилар билан билангина чекланиб
қолмаслиги, балки бизнес бўйича шериклар билан муносабатларни ҳам ўз ичига
олиши лозим. Бундан ташқари муносабатлар доимий равишда такрор ишлаб
чиқариб туриладиган ресурс бўлиши зарур. Чунки улар бузилганда уларни тиклаш
одатда анча мураккаб ва қиммат турувчи жараён бўлади. Буларнинг барчаси
маркетологларнинг малакасига оширилган талаблар қўяди, уларнинг функциялари
«Мева-сабзавотларни етиштириш, қайта ишлаш ва сотишнинг