маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш»
208
1 миллион 340 минг тоннани ташкил этиши кутилмоқда. Келаси ўн йилда
вилоятлардаги
корхоналарнинг
эскирган
ускуналари
модернизация
ва
реконструкция қилининиши мўлжалланган. Натижада экспортбоп, юқори қўшимча
қийматли – музлатилган, қуритилган мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб
чиқариш кўпаяди.
Бундан ташқари, тайёр маҳсулотлар тўғридан-тўғри истеъмолчиларга
етказиб бериладиган кичик ҳажмдаги қадоқлаш буюмларидан фойдаланишга
алоҳида эътибор қаратилади. Мамлакатимизда 2017 йил мева-сабзавот
маҳсулотларини қайта ишлаш даражаси 18,4 фоизни ташкил этган бўлса, 2020
йилда ушбу кўрсаткични 22,4 фоизга етказиш режалаштирилган. Соҳада амалга
оширилаётган бу каби саъй-ҳаракатлар иқтисодиётни янада ривожлантириб,
фаровонликни юксалтиришга хизмат қилади.
Шу билан бир қаторда, мамлакатимизда мева-сабзавотларни сақлаш ва қайта
ишлаш тизимида айрим муаммолар ҳам мавжуд. Булар қаторига мева-сабзавот
маҳсулоти ишлаб чиқарувчилари ва тайёрловчилари ўртасида мева-сабзавот
экинлари бозорида харидоргир экинлар ва уларнинг навларини жойлаштириш
масалаларида
ўзаро
ҳамкорликнинг
бозор
механизмларидан
тўлиқ
фойдаланмаслик, тузилган шартномаларни ўз вақтида, сифатли, тўлиқ ёки мутлақо
бажармаслик каби товар ишлаб чиқарувчилари томонидан шартнома интизомига
риоя
қилиш
даражасининг
пастлиги,
қишлоқ
хўжалиги
меҳнатини
механизациялаштириш,
замонавий
интенсив,
аввало,
сувни
тежовчи
технологияларни жорий қилиш, уларни сақлаш ва транспортировка қилиш, қишлоқ
хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларининг мустақил равишда ташқи
бозорга чиқиши учун молия ресурсларини жамғариш учун қулай имкониятларнинг
йўқлиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқарувчиларининг бозорларда
харидоргир бўлган юқори ҳосилдорликка эга ва сифатли навларнинг уруғи, кўчати
билан қониқарли равишда таъминланмаганлиги, логистика ва транспорт
инфратузилмаси ривожланмаганлиги, турли экинлар агротехнологияларининг
долзарб масалалари ва уларни амалиётга жорий этиш бўйича чуқур илмий
тадқиқотларнинг йўқлиги, илмий институтлар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари
ишлаб чиқарувчилари ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг паст даражаси каби
муаммолар киради. Келтириб ўтилган муаммолар мамлакатимизнинг экспорт
салоҳияти ҳамда ялпи ички маҳсулотининг ўсишига таъсир ўтказмоқда. Ушбу
муаммолар ечими эса Ўзбекистоннинг иқтисодий салоҳиятининг ўсишига ёрдам
беради.
Юқоридагилардан келиб чиқиб айтишимиз мумкинки, мамлакатимизда мева-
сабзавот маҳсулотларини сақлаш, қайта ишлаш, экспорт қилиш ҳамда тайёр
маҳсулот ҳолига келтириш учун қуйидагиларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ:
« Мева-сабзавотларни етиштириш, қайта ишлаш ва сотишнинг
Do'stlaringiz bilan baham: |