ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА МАРКЕТИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ
Баймирзаев Дилмурод НамДУ таянч докторанти
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан боғлиқ маркетинг саноат
маркетингидан ва маркетингнинг бошқа турларидан мураккаброқ. Унинг
муракаблиги ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар кўплиги, уларнинг истеъмолчилар
учун мақсадли хизмат қилиши ва роли хилма-хиллиги учун маркетингдаги
методлар, усуллар ва ёндашувлар хилма-хиллигидан келиб чиқади. Бир хил
товарлар энг зарур эҳтиёжларни қондирса, бошқалари уларни тўлдириб туради,
учинчилари эса обрў учун, эстетик эҳтиёжлар учун мўлжалланган.
Амалий тажрибалардан маълумки, алоҳида олинган маркетинг харакатлари,
бошқалари билан тўлдирилган ҳолда, керакли натижаларни бера олмайди.
«Мева-сабзавотларни етиштириш, қайта ишлаш ва сотишнинг
маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш»
143
Маркетинг концепцияси ишлаб чиқариш ва сотини бир бутун деб қарайди.
Биринчи ўринга бозор таҳлили қўйилади, ишлаб чиқариш эса шу таҳлилнинг
натижалари бўйича олиб борилади. Аграр секторга ҳам шундай ёндашигш мумкин,
чунки озиқ-овқат маҳсулотлари инсоннинг энг биринчи ҳаётий эҳтиёжларини
қондиради.
Аграр маркетингнинг хусусиятлари қишлоқ хўжалигининг ўзига хослиги
билан белгиланади: иқтисодий натижаларнинг табиий натижаларга боғлиқлиги;
озиқ-овқат товарларининг роли ва аҳамияти билан; ишлаб чиқаришда иш
даврининг маҳсулот олиш давридан фарқланиши; ишлаб чиқаришнинг ва маҳсулот
олишнинг мавсумийлиги; мулкчилик шакллари ва хўжалик юритиш шаклларининг
хилма-хиллиги, жаҳон бозорининг таъсири; давлатнинг агросаноат комплексини ва
унинг алоҳида тармоқларини ривожлантиришда иштирок этиши. Қишлоқ
хўжалигига таъсир этувчи асосий омилларни қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш
мумкин (1-жадвал).
Қишлоқ хўжалигида маркетингнинг бош хусусияти қишлоқ хўжалиги ишлаб
чиқаришида асосий воситаси сифатида ердан фойдаланилишидир. Ернинг сифати
ва ундан интенсив фойдаланиш агросаноат комплексининг бир-бири билан ишлаб
чиқариш ва хўжалик муносабатлари билан боғланиб кетган кўп сонли бўғинлари ва
элементлари фаолияти натижаларига ҳар томонлама таъсир кўрсатади. Юксак
қишлоқ хўжалиги технологияларини тўғри қўлланилиши тупроқ унумдорлигининг
сақланиши ва оширилишинин ва шу орқали иқтисодий самарадорликнинг ўсиб
боришини
таъминлайди.
Деҳқончиликнинг
сермаҳсул
юритилиши
эса
чорвачиликнинг ривожланишига асос бўлади.
Қайта ишлагадиган хом ашёнинг манбаи сифатида қишлоқ хўжалиги муҳим
равишда қайта ишловчи саноатнинг иш натижаларини белгилаб беради, бозорни
экологик тоза, сифат стандартларига мос ва мақбул баҳолардаги маҳсулотлар
билан тўлдирилади.
Қишлоқ хўжалигининг кўплаб бўғинлари пировард маҳсулотни эмас, балки
оралиқ маҳсулотни ишлаб чиқаргани учун қайта ишлаш бўйича (бирламчи ёки
охирги қайта ишлаш) маркетинг фаолияти алоҳида аҳамият касб этади. Кўпинча
бирламчи қайта ишлаш пировард маҳсулотнинг рақобатбардошлигини оширишга
эмас, балки маҳсулотнинг миқдори ва сифатини сақлаб қолишга қаратилган
бўлади.
Товарнинг пировард истеъмолчигача йўлининг (ишлаб чиқариш-қайта
ишлаш-сотиш) турли босқичларида маркетинг фаолиятини нотекислиги, ҳар хил
аҳамиятлилигини ва турлича ривожланганлигини аграр маркетингнинг яна бир
хусусиятидир. Бирон бир бўғиндаги узилиш бутун тизимдаги маркетингнинг
қониқарли эмаслигига олиб келади ва аграр ишлаб чиқаришнинг самарадорлигини
пасайтиради.
« Мева-сабзавотларни етиштириш, қайта ишлаш ва сотишнинг
Do'stlaringiz bilan baham: |