Аннотация: Ушбу мақолада мева-сабзавотларни қуритиш усуллари бўйича
аниқ ишлаб чиқариш шароитига танлаш учун таҳлилий маълумотлар
келтирилган.
Таянч сўзлар: Қишлоқ хўжалиги махсулотлари; қуритиш усуллари;
қуритгич; технология; қуритиш давомийлиги; ҳаво ҳарорати; ишлаб чиқариш
линияси; жихозлар.
«Мева-сабзавотларни етиштириш, қайта ишлаш ва сотишнинг
маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш»
14
Аннотация: В статье приведены обзорная информация и анализ по
способам сушки фруктов и овощей для выбора в конкретных условиях
производства.
Ключевые слова: Селскохозяйственные продукции; способы сушки;
сушилка; технология; продолжительность сушки; температура воздуха;
производственная линия; оборудования.
Annotation: In this article theoretical information about
Key words: Agricultural products; drying methods; Dryer; technology; drying
time; air temperature; Production Line; equipment.
Ҳозирги кунда қишлоқ хўжалик маҳсулотларидан қуритилган махсулотлар
ишлаб чиқариш борган сари кенг оммалашмоқда. Шу боисдан серқуёш
Ўзбекистонда етиштирилаётган мева–сабзавот махсулотларини нес-нобут
қилмасдан тезда йиғиштириб олиш чора тадбирлари муҳим аҳамиятга эгадир,
сабаби мевалар кун иссиқ даврда пишиб етилади, шуни инобатга олган ҳолда
махсулотлар қайта ишлаш саноатига ва жумладан қуртиш цехларига юборилади.
Мамлакатимизда мева– сабзавотларни қуритишга катта эътибор қаратилмоқда ва
шунинг натижасида кичик хажмга эга бўлган мини қуритиш цехлари жадал
суратларда ривожланиб бормоқда ва меваларни тезда исроф қилмасдан интенсив
қуритиш жараёнларни такомилаштирилмоқда. НамМТИ олимлари томонидан
мева–сабзавот махсулотларини тезкор ва сифатли қуритиш устида илмий-тадқиқот
ишлари олиб борилмоқда. Ушбу мақолада мева-сабзавотларни қуритиш усуллари
бўйича аниқ ишлаб чиқариш шароитига танлаш учун таҳлилий маълумотлар
келтирилган.
Қаттиқ ва пастасимон материалларни қуритиш йўли билан уларга ҳоссалар
бериш, транспорт воситаларида узатиш ва узоқ муддат давомида сақлаш
имкониятини беради.
Қуритишни уч ҳил усулда амалга ошириш мумкин:
1. Механик (сиқиш, чўктириш, фильтрлаш, центрафугалаш);
2. Физик-кимёвий (сувни ўзига тортиб олувчи моддалар ёрдамида, масалан
калций хлорид, сульфат кислота);
3. Иссиқлик таъсирида сувсизлантириш, яъни қуритишдир.
Юқорида қайд этилган усуллардан энг самаралиси иссиқлик таъсирида
сувсизлантириш, яъни қуритишдир. Чунки, қуритиш жараёнида тўлиқ
сувсизлантиришга эришса бўлади.
Қаттиқ ва пастасимон материаллар таркибида намликни буғлатиш ва ҳосил
бўлаётган буғларни четга олиб чиқишга қуритиш жараёни дейилади.
Нам материалларни иссиқлик ёрдамида қуритиш-саноатда энг кенг
тарқалган усул. Ушбу усул кимёвий, озиқ-овқат ва бир қатор бошқа
технологияларда ишлатилади. Материал таркибидаги намлик даставвал арзон,
« Мева-сабзавотларни етиштириш, қайта ишлаш ва сотишнинг
Do'stlaringiz bilan baham: |