маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш»
118
Озиқ-овқат бозорини ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган чора-
тадбирларнинг иқтисодий механизми ўз ичига қатор ўзаро боғланган дастаклар ва
йўналишларни олади:
1. Баҳо ва кредит сиёсати тизими. Бу товар ишлаб чиқарувчиларнинг
даромадларини қувватлаб туришни, мамлакатнинг ички ишлаб чиқаришини
рағбатлантиришни ва қишлоқ хўжалигига моддий-техника ресурслари етказиб
берувчи саноат монополияси таъсирини пасайтириб туришни назарда тутади.
2. Маркетингни ривожлантириш ва истеъмол бозорида улгуржи ва чакана
савдонинг самарали шаклларини вужудга келтириш.
3. Бозор тузилмаларини ва самарали бозор муносабатларини кенгайтириш
ва ривожлантириш.
4. Бартернинг ва бозор контрагентлари ўртасидаги бошқа нобозор
муносабатларнинг ролини пасайтириш.
5. Бозор муносабатларини давлат томонидан тартибга солиб туриш ва
самарали қонунчилик базасини яратиш.
Мазкур механизмларнинг ишга солиниши озиқ-овқатга талабнинг асосан
ички ишлаб чиқариш ҳисобидан қондиришга имкон беради.
Озиқ-овқат бозорининг ҳажми бозордаги талаб ва таклиф, маҳсулотларнинг
олиб кирилиши ва четга чиқарилиши ҳажмлари, шунингдек товар ишлаб
чиқарувчилар барча категориялари томонидан уларнинг ишлаб чиқарилиши билан
белгиланади.
Талабга таъсир этувчи асосий омилларга маҳсулот ҳажми, унинг баҳоси,
истеъмолчилар сони ва уларнинг даромадлари, рақобатчи маҳсулот мавжудлиги
киради. Қишлоқ хўжалиги маҳсулоти таклифига таъсир этувчи асосий омиллар эса
маҳсулотга баҳо, техника, ўғитлар, ёнилғи ва мойлаш материаллари билан
таъминланганликдир.
Маълумки, бозорнинг ривожланишини икки асосий категориялар – талаб
билан таклиф белгилайди. Агар талаб асосан аҳолининг тўлов қобилиятига ва
сонига боғлиқ бўлса, таклиф фақат соф иқтисодий омиллар билангина эмас, балки
техник-технологик омиллар билан ҳам белгиланади. Қишлоқ хўжалиги ишлаб
чиқарувчилари учун белгиланган бундай омилларга қишлоқ хўжалик
техникасининг мавжудлиги ва ҳолати, шунингдек саноатдан олинадиган
товарларнинг баҳолари киради.
Шундай қилиб, юқоридаги омилларда ўзгаришлар содир этилмаса, қишлоқ
хўжалиги ишлаб чиқаришининг аҳволини ўзгартириб бўлмайди. Бу хулосалар
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини прогнозлаш учун асос бўлади.
Прогнозлаш бошқаришнинг мажбурий вазифасига айланиши зарур, чунки
бошқариш
стратегиясини
рўёбга
чиқаради,
АСМ
корхоналарининг
самарадорлигини
ва
рақобатбардошлигини
оширишга
имкон
беради.
Рақобатбардошлик эса глобаллашув, жаҳон мамлакатларининг ўзаро боғлиқлиги
« Мева-сабзавотларни етиштириш, қайта ишлаш ва сотишнинг
Do'stlaringiz bilan baham: |