маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш» 97
центни ташкил этса, АҚШда бу кўрсаткич 7 центни ва Европа Иттифоқида 8
центни ташкил этади.
Замонавий инфраструктура каби муносиб шароитларда ҳам сифат
соҳасидаги нуқсонлар туфайли аниқ мақсадли бозорларда шикоятлар ва инкор
қилишлар юзага келади. Ушбу четлашишларнинг кўпчилиги маҳсулот билан
нотўғри муомалада бўлиш натижасида келиб чиққан. Буларга бутун таъминот
занжирида жуда паст ҳароратни қўллаш ва дезинфекцияланмаган сувдан
фойдаланиш, мева ва сабзавотларга ишлов беришда малакага эга бўлмаган
ходимларнинг иштироки кириши мумкин.
Малакали ходимнинг етишмаслиги қуйидаги иккита соҳада муҳимдир.
Биринчидан, логистика хизматларини таъминловчилар мева ва сабзавотларга
ишлов беришда маҳсулот сифатига таъсир кўрсатувчи талаблар ҳақида етарли
билимга эга эмас. Иккинчидан, кичик ва ўрта бизнес раҳбарлари логистик
концепция соҳасига мос тайёргаликка эга эмас, бу уларнинг маҳсулотларни
самарали тарзда сақлаш ва ташиш учун мос ечимларни ишлаб чиқишда
имкониятларини чеклаб қўяди.
Олимларнинг фикрига кўра, логистика фаолиятининг аутсорингининг энг
юқори фоизи самарадорлик ошишига олиб келади.
Аутсорсинг учун ечим сифатида қадоқлаш, омборга жойлаш ва ташиш каби
хизматларни амалга оширувчи четки логистика (3PL)дан фойдаланишга қараш
мумкин. Ушбу четки логистика (3PL) кўпинча ишлаб чиқариш томонида
активларга эга бўлади ва баъзида ишлаб чиқарувчиларнинг умумий стратегик ва
қувват режалаштиришида ёрдам беради. Улар мижозларга транспорт қурилмалари
ва омборларни бошқаришга боғлиқ бўлган капиталларни қўйиш ва ҳавфдан
қочишга имкон бериб, ресурслардан фойдаланишни максималлаштириши мумкин.
Мева ва сабзавотчилик соҳасидаги четки логистика (3PL)да маҳсулотга нисбатан
ҳарорат ва тегишли муомалага эга ўзига хос талаблар ўргатилган бўлиши керак.
Умумий ҳолда миллий бозорларда четки логистика (3PL) қанча кўп бўлса,
логистиканинг умумий нархи шунча пастли кузатилган. Шунингдек, саноат
маҳсулотларининг мураккаблиги кўпгина мамлакатларда четки логистика
(3PL)нинг ривожланишини чеклаб қўяди.
Шунингдек активларга эга, лекин фақатгина тармоқни бошқарувчи сифатида
даврага чиқувчи логистиканинг тўртинчи томони (4PL) ҳам мавжуд. Моҳиятига
кўра улар АКТ соҳасида ўзининг мижозларининг логистик фаолиятини
бошқарадиган консультантлар ҳисобланади. Шундай бўлсада, улар ҳанузгача озиқ-
овқат саноатида ҳамда янада кўпроқ даражада мева ва сабзавотчилик тармоғида
ғайриоддийдир (ўзгачадир). Таҳлилларга кўра, фақатгина баъзи ҳоллардагина
ҳамда одатда “иккинчи даражали” бизнес натижасида Лотин Америкасидаги
Шимолий Америка ёки Европадан импорт қилувчи тижорат шеригига эга
тадбиркорлар 4PLs да функция бажаришади. Моҳиятига кўра таъминот занжирлари
«Мева-сабзавотларни етиштириш, қайта ишлаш ва сотишнинг