маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш»
10
истеъмолчига етмасдан нобуд бўлиш) 30-35 фоизга етади. Бу йўқотиш ҳисобидан
бевосита фермер молиявий зарар кўради;
- сақлаш тизими паст даражада ривожланганлиги боис маҳсулот сифати
пасайиши юз беради. Натижада фермер яна маҳсулот сифати пасайиши туфайли
(бозордаги ўртача баҳо пасаяди) ўртача 20-25 фоиз реал даромадини йўқотади.
Мазкур йўқотилган маблағ, ҳисобига фермер ишлаб чиқаришни
ривожлантиришга инвестиция қилиш имкониятларини бой беради. Шунингдек,
ушбу ҳолат боғдорчилик билан боғлиқ бўлган иқтисодиётнинг бошқа соҳалари
ривожланишига ҳам салбий таъсир этади;
- маҳсулотларни сақлаш ва сотиш тизими ривожланмаганлиги натижасида
ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларининг нобуд бўлган маҳсулот
ҳисобидан бой берилган даромадлари, ижтимоий соҳани ривожлантириш
имкониятига ҳам салбий таъсир этади. Ушбу салбий таъсирлар ишлаб чиқариш,
қайта ишлаш, хизмат кўрсатиш соҳаларида банд бўлганлар даромади пасайиши,
ижтимоий соҳа ривожига ажратмалар камайиши кўринишида намаён бўлади;
- маҳсулотларни сақлаш, ташиш тизимлари яхши ривожланмаганлиги
натижасида истеъмолчига таклиф этилаётган маҳсулотлар сифати, кимёвий
таркиби бузилиши, санитария ҳолати ёмонлашуви юз беради. Бу эса, ўз навбатида,
истеъмолчилар инсонлар соғлиғига салбий таъсир кўрсатади. Инсонлар соғлиғини
тиклашга кетадиган маблағлар, ишда банд бўлганларнинг шу туфайли ишга
чиқмаслиги, меҳнат унумдорлиги пасайиши ҳисобига жамиятга яна оддий кўз
билан кўриб бўлмайдиган зарар келтирилади. Шунинг учун маҳсулотларни сақлаш
тизимини ривожлантириш учун кетадиган маблағларни тежаш ва бу соҳадаги
ислоҳотларни сусайтириш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқламайдиган ҳолат
ҳисобланади.
Сақлаш соҳасини ривожлантириш, замонавий омборхоналар барпо этиш,
уларни жиҳозлашда замонавий техникалар ва технологиялардан кенг
фойдаланиш, етиштирилган маҳсулотлар нобудгарчилигининг олдини олиш ва
сифатининг бузилишини камайтириш орқали микроиқтсодиёт даражасида
фермерга ва хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналарига, макроиқтисодиёт даражасида
эса жамиятга катта миқдорда ижтимоий-иқтисодий даромад олиш имконини
яратилади.
Меваларни бозорга чиқариш олдидан омборхоналарда мавсумий сақлаш
ишларини йўлга қўйилиши, сақлашда зарур шароит яратилиши, маҳсулотлар
сифати ўзгариши устидан назорат ўрнатилиши, сақлаш қоидаларига амал
қилиниши, уларни саралаш, идишларга жойлаш ва ташишнинг тўғри ташкил
этилиши маҳсулотнинг рақобатбардошлиги ортишида асосий омил
ҳисобланади.
Боғдорчилик маҳсулотларини сақлаш тизимини ривожлантириш қуйидаги
учта йўналишда амалга оширилиши тавсия этилади:
« Мева-сабзавотларни етиштириш, қайта ишлаш ва сотишнинг
Do'stlaringiz bilan baham: |