«Мева-сабзавотларни етиштириш, қайта ишлаш ва сотишнинг
маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш»
320
АГРАР СОҲАДА ТАРКИБИЙ ЎЗГАРИШЛАР ВА МАҲСУЛОТ ЭКСПОРТИ
Наманган муҳандислик-технология институти ўқитувчилари
и.ф.н. М.Х. Ғаниев, катта ўқитувчи Н. Турсунов
Қишлоқ хўжалиги миллий иқтисодиётнинг муҳим тармоғи бўлиб, аҳолининг
овиқ-овқат маҳсулотларига, қайта ишлаш саноати тармоқларининг хом ашёга
бўлган талабини қондириш билан бирга, экспорт салоҳиятини мустаҳкамлаш
истиқболи ушбу соҳага боғлиқдир. Айниқса, қишлоқ хўжалиги ишлаб
чиқаришнинг очиқ усулда ва кенг дала майдонларда олиб борилиши, пировард
натижаларнинг табиат ҳодисаларга боғлиқлиги ва капитал сиғимининг юқорилиги
билан ажралиб туради. Бу каби мураккаб хусусиятларга қарамай аграр тармоқдаги
туб иқтисодий ислоҳотлар ва таркибий ўзгаришлар натижасида ўтган 2000-2016
йиллар оралиғида қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулотининг ўртача йиллик ўсиш
суръатлари 6 фоиздан юқори бўлиб, мамлакат ялпи ички маҳсулотдаги улуши
камайиб бормоқда. Хусусан, 2000 йил ялпи ички маҳсулот таркибида қишлоқ
хўжалигининг улуши 30,1 фоизни ташкил қилган бўлса, 2016 йилда бу кўрсаткич
16,8 фоизни ташкил этди. Бу ҳолат саноатнинг индустриал тармоқлари ҳамда
хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш борасида амалга оширилаётган чуқур
таркибий ўзгаришлар натижалари билан изоҳланади. Айниқса, бу борада
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон
фармони билан тасдиқланган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини
ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”
дастурамал бўлиб хизмат қилмоқда.
Шу ўринда савол туғиладики, қандай аграр ислоҳотларни амалга ошириш
соҳада экспорт салоҳиятни ортишига, мамлакатимиз озиқ-овқат хавфсизлигини
янада мустаҳкамланишига хизмат қилиб иқтисодий самара беради? Бу борадаги
асосий йўналиш-қишлоқ хўжалигини таркибий ўзгартириш бўлиб, аввало пахта
экиладиган ерларни оптималлаштириш ва бошоқли дон экинлари, сабзавотчилик,
боғдорчилик, узумчилик учун ажратилган майдонларни кенгайтириш ҳисобидан
экин майдонлари таркибида ўзгаришлар амалга оширилганини қайд этиш жоиз[1].
Биринчи навбатда, 2016-2020 йилларда пахта хом ашёси етиштириладиган
майдонларни 170,5 минг ва суғориладиган ғалла майдонларни 50 минг гектарга
қисқартириш ҳисобидан картошка майдонини 36 минг, сабзавотлар майдонини 91
минг, интенсив боғлар майдонини 18 минг, озуқа экинларини 50,3 минг, мойли
экинларни 14 минг ва узумзорларни 11,2 минг гектарга кенгайтириш билан боғлиқ
экин майдонлари оптималлаштирилади;
Иккинчидан, илғор технологияларни, юқори унумдорликка эга техника ва
машиналарни ҳамда суғоришнинг замонавий усулларини қўллаш орқали экинлар
ҳосилдорлигини ошириш. Хусусан, пахтада 26,1 дан 26,9 ц/га (+0,8), бошоқли
« Мева-сабзавотларни етиштириш, қайта ишлаш ва сотишнинг
Do'stlaringiz bilan baham: |