маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш»
185
билан бевосита боғлиқлиги ташкилий функцияга алоҳида эътибор беришни талаб
этади.
Бошқариш функцияси корхона фаолиитининг барча жабҳаларини қамраб
олиб, уларнинг бир маромдалиги, бир-бирига мутаносиблигини ўрнатишни назарда
тутади. Бундаги энг асосий хўжалик фаолияти давомида эътибор ноаниқлиқ ва
хатар (таваккалчилик) даражасини камайтириш бирламчи аҳамият касб этади.
Ҳисоб ва назорат функциялари ўзаро чамбарчас боғлиқ ҳисобланиб хўжалик
раҳбарлари ва мутахассислари фаолиятининг тўғри ташкил этилганлиги, бизнес
режа кўрсаткичларидан оғиш ҳолатларини ўз вақтида аниқлаш, қабул қилинган
қарорларнинг иқтисодий самарадорлигини аниқлаш каби жараёнарни ўз ичига
олади. Қарор қабул қилиш ва уни амалга ошриш жараёнининг якуний бўғини
ҳисобланувчи назорат функцияси ёрдамида, ички ва ташқи муҳитдаги ўзгаришлар
таъсиридаги режа кўрсаткичларининг ўзгариши аниқланибгина қолмай, балки ўз
вақтида вазиятни ўзгартириш учун замин яратади.
Умуман олганда қишлоқ хўжалиги соҳасида агромаркетинг фаолиятини
ташкл этиш ва унинг самарадорлигини таъминлаш иқтисодиётнинг бошқа
тармоқларига
нисбатан
бироз
мураккаблиги
билан
ажралиб
туради.
Агромаркетингни ривожлантиришдаги энг асосий муаммолар сифатида қишлоқ
хўжалиши маҳсулотлари бозорининг, айниқса мева-сабзавот бозорининг
мавсумийликка юқори даражадаги қарамлиги, нархларнинг ўзгарувчанлиги, ташқи
иқтисодий сиёсатга таъсирчанлиги, соҳада айнан шу йўналишда фаолият юритувчи
мутахассисларнинг етарли даражада эмаслиги ва бошқа бир қатор омиллар билан
изоҳланади.
Фикримизча, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларит етиштириш билан
шуғулланувчи хўжаликлар, хусусан мева-сабзавот етиштиришга ихтисослашган
хўжаликларда агромаркетинг имкониятларидан кенг фойдаланиш бошқарув
қарорлари самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Ҳозирги пайтда мева-
сабзавот етиштириш соҳасидаги хўжалик юритувчи субъектларда махсус
маркетинг ташкилий тузилмалари мавжудлиги деярли учрамайди. Маркетинг
функциялари манфаатлари бирламчи ишлаб чиқарувчилар билан анча суст
боғланган давлат ва нодавлат тузилмалари (савдо-саноат палатаси, тижорат
банклар, фермер-деҳқон хўжаликлари уюшмалари, баъзида маҳсулотни қайта
ишлашни ёки экспорт қилишни монополия қилиб олган тузилмалар)
томонидангина амалга оширилмоқда ва бу етарли даражада самара бермай
қолмоқда.
Шунинг
учун
бевосита
ишлаб
чиқарувчиларда
маркетинг
кўникмаларини
шакллантириш
ва
айнан
мева-сабзавот
маҳсулотлари
маркетинггига ихтиослашган олий малакали кадрлар тайёрлаш зарурияти яққол
сезилмоқда.
« Мева-сабзавотларни етиштириш, қайта ишлаш ва сотишнинг
Do'stlaringiz bilan baham: |