маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш»
175
оқлайдими, улар керакми, хатто умуман бундай тармоқ зарурми, деган савол
туғилмайди. Чунки у бозор шароитида зарур ва бозор тараққиёти даражасига мос
ҳолда кенгайиб, такомиллашиб бормоғи зарур. Шунинг учун ҳам гап бунда эмас.
Ҳар соҳада бўлганидек, асосий масала ташкил эта билиш, ундан яхши фойдалана
олиш, қулай чегарани топа билиш ва пировардида кутилган самарага эриша
билишдадир. Маълумки, бозор иқтисодиёти ривож топган мамлакатларнинг бу
соҳада ҳам тажрибаси катта. Бизнинг вазифамиз бу тажрибалардан ўз шароитимиз,
талабимиз асосида фойдаланишдир.
Маркетинг товар ҳаракатининг деярли барча босқичларида зарурлигини,
яъни талабларни юзага келтира олишини, истеъмолчини тўла қондира олишдаги
аҳамиятини қуйидагича босқичма-босқич кўриш мумкин.
1. Товар юқори сифатли, маъқул баҳода бўлган тақдирда истеъмолчи бу
товарга нисбатан ижобий муносабатда бўлади. Товар эгаси товар- пул
муомаласини кўп уринмай амалга оширишга муяссар бўлади ва ўз мақсадига
мушкулсиз эришади. Натижада кўзланган ҳажмдаги товарини мазмундаги
маркетинг савдо фаолияти билан тенг бўлиши мумкин. Чунки бунда жуда чуқур ва
кенг бўлмаган махсус тижорий-маркетинг фаолияти юз беради ҳолос. Айтиш
мумкинки, маркетинг мураккаб бозор алоқаларини ҳаракатга келтиришда
қатнашувига қарамай, бунда катта мураккаблик йўқ.
2. Бошқача ҳолат ҳам бўлиши мумкин, яъни катта уринишларсиз
харидорларни жалб этиш мумкин бўлмаганда, кўзланган миқдорда товарларни
сотиш, зарур фойдани олиш учун катта ташкилий-техникавий ишларни ўз ичига
оладиган, кенг миқёсли тижорий ишларни талаб қиладиган маркетинг тизими талаб
этилади. Бунда мева-сабзавотлар бозорини чуқур ўрганиш, реклама, баҳо сиёсати,
товарларни сотиш ва сақлаш билан боғлиқ ишларни бажариш, қадоқлаш,
товарларни ўраш, товарлар сотилгандан кейинги истеъмол билан хизматларни
уюштириш каби ишларни ўз ичига оладиган маркетинг тизими талаб этилади. Бу,
албатта оддий савдо эмас, балки товарлар ҳаракатини меъёрига етказиш билан
боғлиқ барча ишларни амалга оширишдан иборат мураккаб жараённи ўз ичига
олувчи маркетинг хизматидан иборатдир.
3. Бундан ташқари яна бошқача ҳолат мавжуд бўлиб, бунда мева-сабзавот
товарларини сотиш анча оғирлашиб, энди бунинг учун жуда кўп қўшимча
ҳаракатлар қилиш туфайлигина зарур даражадаги харидорларга эга бўлиш алоҳида
усуллар қўллашни талаб этади. Энди мева ва сабзавотларни қайта ишловчи фирма
– корхона ҳақиқий бозорча бошқаришни ўз ичига олган мураккаб маркетинг
тизимидан фойдаланиши талаб қилинади. Бунда албатта кўриниб турибдики, эркин
бозор ўзаро алоқа шароитида иқтисодиётнинг ўзини-ўзи тартибга солиш
механизмлари ҳаракатининг ўзи маркетинг тизимини юзага келтиради. Маркетинг,
аввало корхоналарнинг тижорий фаолиятини ифода этиб, уларнинг бозордаги
ҳаракатлари таркибий қисмини ташкил этади. Бундай ҳолда маркетинг
« Мева-сабзавотларни етиштириш, қайта ишлаш ва сотишнинг
Do'stlaringiz bilan baham: |