маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш» 121
базаси бўлиб ҳисоб-китобларда маҳсулотни ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланиш
йиллик статистикбаланслари хизмат қила олади.
Бозорда ҳақиқатда сотилаётган маҳсулот ҳажми озиқ-овқат бозорининг
амалдаги сиғимини характерлайди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳақиқатдаги
сиғимини ҳисоблаб чиқиш қайта ишлаш маҳсулотларини бошланғич қишлоқ
хўжалиги маҳсулотига айлантириб қайта ҳисоблашни эътиборга олган ҳолда
бажарилиши мумкин. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозорининг ҳақикатдаги
сиғими қуйидаги формула бўйича ҳисоблаб чиқилади:
V = O + И - Э бу ерда:
V – бозорнинг сиғими;
O – қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ишлаб чиқариш хажми;
И – қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импорти;
Э – қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари эскпорти.
Бозорнинг потенциал ва ҳақиқатдаги сиғимлари ўртасидаги тафовут унинг
истиқболга эга эканлагини, мазкур ҳолда эса қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари
бозоринингистиқболлигини белгилаб беради.
Ҳисоб-китоблар кўрсатишича, мамлакатимизда алоҳида қишлоқ хўжалиги
маҳсулотлари бозорининг ривожланиши истиқболлари юқори даражада. Бироқ,
истиқболни аниқлаб олишда сотиш режаларининг бажаралиши имконияти
аҳолисининг харид қобилиятига, унинг сонига боғлиқ эканлигини назарда тутиш
лозим. Айнан шу жиҳатлар харидорларнинг жами тўловга қобилиятли талабини
асосан белгилаб беради.
Ўзбекистонда аҳолининг пул даромадлари юқори суратларда ортиб
бормоқда. Реал иш ҳақи даражаси учун ҳам шундай тенденция хос бўлиб, бу
иқтисодиётни модернизациялаш жараёнида содир бўлаётган муҳим иқтисодий
хусусиятлардандир ва жами талабни иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларига мос
таъминланишида муҳим роль ўйнамоқда. Хукумат томонидан бандлик сиёсати
айниқса меҳнат бозорига янги кириб келаётган ёшларнинг бандлигини таъминлаш
сиёсати кўп томонлама тадбирларни қўллаган ҳолда изчил равишда олиб
борилмоқда. Бу омиллар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозорининг истиқболдаги
сиғимини белгилаб беради ва бозорни прогнозлашда ва режалаштириштиришда
эътиборга олиниши лозим.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари олиб кирилиши ва четга чиқарилишини
режалаштиришда мавжуд иқтисодий вазият, ички бозорнинг аҳволи,
минтақаларнинг хусусиятлари эътиборга олиниши лозим. Истиқболда қишлоқ
хўжалиги маҳсулотлари экспорти ва импорти янада жонланиши эҳтимоли юқори.
Ички бозорнинг потенциал ёки прогнозланаётган сиғими ишлаб чиқариш
маҳсулот экпорти ва импорти, прогнозланаётган сиғими ишлаб чиқариш, маҳсулот
экспорти ва импорти, прогнозланаётган тўловга қобилиятли талабни ҳисобга олган
«Мева-сабзавотларни етиштириш, қайта ишлаш ва сотишнинг