маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш» 115
қўядиган истеъмолчиларни гуруҳларга ажратган ҳолда тахлил қилиб бориш орқали
бозорни ўрганиш деб таърифлашимиз мумкин.
Бугунги кунда Наманган вилоятида истеъмол бозорлари учун озиқ- овқат
маҳсулотлари ишлаб чиқаришда деҳқон хўжаликларининг хиссаси юқори бўлиб
умумий ишлаб чиқарилаётган қишлоқ ҳўжалик маҳсулотлари улушида 75 фоизни
ташкил қилади. Қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқарувчилар сонининг кўп бўлиши
тармокда рақобат кураши ва товарларни сотиш жараёнларида ўзига хос
қийинчиликлар туғдиради. Аксарият ҳолларда фермер ва деҳқон хўжаликлари ўз
маҳсулотининг истеъмолчилари кимлар эканлиги, истеъмолчилар ҳажми базис
даврдагига нисбатан қандай ўзгариб борганлигига эътибор қаратишмаслиги
сабабли ўз маҳсулотлари истеъмолчилари тўғрисида етарли ахборот ололмайдилар
Истеъмолчиларни сегментларга ажратиш кайси истеъмолчилар гуруҳи учун
маҳсулотлар таклиф қилишини аниқлаш орқали уларнинг талабларидан келиб
чиқиб ишлаб чиқаришни ташкиллаштиришни билдиради.
Истеъмолчиларни гуруҳлашда ҳар бир деҳқон ва фермер ҳўжалиги ўз
имкониятларини ҳам тўғри баҳолаши лозим, яъни фермер маҳсулотига истеъмолчи
қанча ҳақ тўлай олиши, ишлаб чиқариш, сақлаш ва ташиш сарфлари каби
омилларни ҳисобга олиши лозим.
Қишлоқ
ҳўжалиги
маҳсулотлари
бозорларида
истеъмолчиларни
сегментлашда уларни ижтимоий ҳолати, дини, миллий менталитети, ёши каби
омиллардан келиб чиққан ҳолда гуруҳларга ажратиш мумкин. Бундан ташкари
истеъмолчиларни бир қисмини ишончини қозониш орқали ҳам сегментларга
ажратиш мумкин.
Бозор иқтисодиёти шароитида ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотларини
сотиш тизимини белгилаб боришда базис йилдаги маълумотларни ўрганиб чиқиши,
яъни товарларини ҳарид қилган мижозлар гуруҳини тахлил қилиши лозим.
Қишлоқ
ҳўжалигида
кенгайтирилган
такрор
ишлаб
чиқаришни
ривожлантиришда иқтисодий механизмлар (солиқ юкини камайтириш, божхона
имтиёзлари, мажбурий тўловлар имтиёзлари)ни қўллаш маҳсулот ҳажми ва
ассортиментини кўпайишига имконият яратиб, нафақат ички бозор, балки ташқи
бозорлар учун ҳам товарлар таклиф қилиш имкониятини беради. Иқтисодий
механизмларни қўллаш орқали деҳқон ва фермер ҳўжаликларида қўшимча
тармоқлар ривожланиб, сифатли ҳамда янги маҳсулот турлари ишлаб чиқаришга
замин яратилади. Бугунги кунда республикамиз қишлок ҳўжалиги маҳсулотлари
бозорида маркетинг тамойилларидан тўлиқ фойдаланилмаётганлиги сабабли ҳам
истеъмолчилар ва ишлаб чиқарувчилар ўртасида ахборот алмашинуви етарли
даражада эмас.
Қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотлари бозорида истеъмолчиларни турли
сегментларга ажратиб олиш ишлаб чиқариш технологиясига ҳам боғлик. Фермер ва
«Мева-сабзавотларни етиштириш, қайта ишлаш ва сотишнинг