маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш»
111
Жумладан, ҳудудда янги ташкил қилинаётган “Агро фрукт маркетинг”
қишлоқ хўжалиги бирлашмаси ҳам 90 гектар ер майдонига эга 1 та фермер
хўжалиги, 30 гектарлик 2 та боғдорчиликка ихтисослашган масъулияти чекланган
жамияти, сиғими 500 тонналик омборхонани ўз таркибига қўшиб олди.
Юқоричирчиқ туманида «Greenfoodtrade» МЧЖ томонидан барпо этилаётган
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш билан
шуғулланувчи маркази 2018 йилнинг учинчи чорагида ишга туширилди. Қирқ
гектардан ортиқ майдонни эгаллаган мажмуада 5 кросс-докинг, гипермаркет,
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини саралаш ва сақлаш омбори, 10 минг тонналик
музлатгич, 150 ўринли меҳмонхона қурилади. Қибрай туманидаги Агрологистика
маркази мева-сабзавот маҳсулотларини қуритиш ва қадоқлаш, иссиқхона,
музлатгич, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашни ўз ичига олади. 2018
йилнинг биринчи ярмида ишга туширилдиган бу марказда 500 га яқин иш ўрни
яратилди.
2019 йилнинг биринчи чорагида Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон
Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг
“Agriculture Support Eksport” масъулияти чекланган жамияти томонидан мева-
сабзавот маҳсулотлари етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотишга
ихтисослаштирилган намунавий мева-сабзавотчилик кластерини ташкил этиш
тўғрисидаги лойиҳа таклиф қилинди [2]. Ушбу лойиҳа доирасида:
кластер учун ажратилган ер майдонларидан самарали ва унумли
фойдаланиш, ушбу майдонларга сифатли, жаҳон андозаларига мос экспортбоп
экинларни жойлаштириш, ғўза экинлари ўрнига босқичма-босқич 2020 йилга қадар
тўлиғича сабзавот экинлари жойлаштириш ва интенсив боғларни яратилиши;
мева-сабзавот етиштириш бўйича илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш
асосида улардан ҳудудий шароитларда кенг фойдаланиш ҳамда мева-
сабзавотчилик
соҳасига
кластер
тизимини
жорий
қилишда
хорижий
мутахассисларни жалб қилиш;
ташқи бозор талабига тўлиқ жавоб берадиган қишлоқ хўжалиги
маҳсулотларини етиштириш, истиқболда уларнинг селекцияси ва уруғчилигини
мамлакатимизда ўзлаштириш ва ривожлантириш;
серҳосил мева-сабзавот экинларини экиш, маҳсулот етиштириш, сақлаш,
қайта ишлаш ва сотиш жараёнини тўлиқ қамраб олувчи тизимни, шунингдек
замонавий инновацион, ресурс тежайдиган технологияларни мева-сабзавот
маҳсулотлари етиштириш жараёнига жорий қилиш ва фитосанитария қоидаларига
риоя қилиш режалаштирилган.
“Agriculture Support Export” МЧЖ томонидан 2019-2021 йилларда амалга
ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг прогноз параметрлари:
« Мева-сабзавотларни етиштириш, қайта ишлаш ва сотишнинг
Do'stlaringiz bilan baham: |