Метрология


-расм. 13 разрядли ЕАN коди 4-расм. 8 разрядли ЕАN коди



Download 1,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/98
Sana26.02.2022
Hajmi1,25 Mb.
#466517
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   98
Bog'liq
ctandartlashtirish metrologiya va sifatni boshqarish (1)

 
3-расм. 13 разрядли ЕАN коди 4-расм. 8 разрядли ЕАN коди 

давлат коди (“давлат байроғи”); 

корхона (фирма) – тайѐрловчи коди; 

маҳсулотнинг коди; 

назорат сони. 


68 
EAN
ассоциацияси турли давлатлар учун кодлар ишлаб чиққан бўлиб, 
ушбу кодлардан фойдаланиш учун марказлашган тарзда лицензиялар тавсия 
этади. Масалан, Франция учун давлат коди сифатида 30-37, Италия учун 80-87 
оралиқлари тавсия этилган. Баъзи давлатларнинг кодлари уч хонали сондан 
иборат. Масалан, Греция –520, Россия –460, Бразилия –789. Юқорироқда 
келтирилган 1-жадвалда баъзи бир давлатларнинг лицензия асосида олинган 
кодлари келтирилган. 
 1-жадвал. 
Маҳсулотни штрихли кодланиши учун айрим давлатларнинг EAN коди 
Давлат 
коди 
Давлат номи
Давлат 
коди 
Давлат номи 
Давлат 
коди 
Давлат 
номи 
93 
90-91 
779 
54 
380 
789 
50 
599 
759 
400-440 
489 
520 
57 
729 
Австралия 
Австрия 
Аргентина 
Бельгия ва 
Люксембург 
Болгария 
Бразилия 
Буюк Британия 
Венгрия 
Венесуэлла 
Германия 
Гонконг 
Греция 
Дания 
Исроил
539 
569 
84 
80-83 
529 
690 
850 
750 
87 
94 
70 
590 
560 
460-469 
888 
Ирландия 
Исландия 
Испания 
Италия 
Кипр 
Хитой 
Куба 
Мексика 
Нидерландия 
Янги-Зелландия 
Норвегия 
Польша 
Португалия 
Россия 
Сингапур
383 
00-09 
869 
64 
30-37 
859 
780 
73 
76 
860 
880 
45-49 
478 
Словения 
АҚШ ва
Канада 
Туркия 
Финляндия 
Франция 
Чехия 
Чили 
Швеция 
Швейцария 
Югословия 
Жанубий 
Корея 
Япония 
Ўзбекестон
Тайѐрловчи корхонанинг коди
ҳар бир давлатда тегишли органлар 
томонидан тузилади. Одатда, бу код бешта рақамдан иборат бўлиб, давлат 
кодидан кейин келади. 
Маҳсулот коди
тайѐрловчи томонидан тузилади ва у ҳам бешта рақамдан 
иборат бўлади. Бу коднинг расшифровкаси стандарт эмас, у маҳсулотга 
таалуқли бўлган муайян хусусиятларни (белгиларни) ѐки фақат тайѐрловчининг 
ўзигагина маълум бўлган ва шу маҳсулотнинг қайд этиш тартиб рақамини 
ифодалаши ҳам мумкин. Лекин буни ихтиѐрий бермаслик мақсадида штрихли 
кодларни белгилаш марказлаштирилган тартибда олиб борилади. 
Назорат сони EAN
алгоритми бўйича кодни сканер воситасида тўғри 
ўқилганлигини текшириш учун хизмат қилади. 
EAN-8 коди узун кодларни белгилаб бўлмайдиган кичик ўрамлар 
(упаковкалар) учун мўлжалланган. EAN-8 коди қуйидаги кодлар тартибидан 
иборат: 


69 

давлат коди (“давлат байроғи”); 

корхона (фирма) – тайѐрловчи коди; 

назорат сони. 
Баъзан, тайѐрловчи корхона кодининг ўрнига маҳсулотнинг қайд этиш 
тартиб рақами келтирилиши ҳам мумкин. 
Рақамлар қатори сканер учун эмас, балки ҳаридорлар учун мўлжалланган. 
Талабгор (ҳаридор) учун маълумот фақат маҳсулот тайѐрланган давлатни 
билдириш билан чегараланади, чунки давлат коди махсус нашрларда ва 
маълумотномаларда келтирилиб туради ѐки маълумот базаларида ва 
банкларида сақланиши мумкин. Тўлиқ штрихли код ташқи савдо 
ташкилотларига ѐки савдо объектларига маҳсулотнинг аниқ келиб чиқиш 
риквизитларини билиш ва керак бўлса маҳсулотнинг контракт (шартнома) 
талабларига мос келмайдиган параметрлари ва кўрсаткичлари борасида аниқ 
манзилга раддия ѐки норозилик билдириш имкониятини яратади. 
Ўзбекистон Республикаси штрих кодлари тобора кенг тадбиқ этилиб 
бормокда . 1999 йили Ўздавстандарт қошидаги метрология , стандартлаштириш 
ва сертификатлаштириш соҳасидаги мутахассислар тайѐрлаш ва малака
ошириш институтида штрихкодлар масалалари билан шуғулланувчи марказ
ташкил этилди. Ушбу марказнинг таъсис этилишидан мақсад – 
маҳсулотларни автоматлаштирилган тарзда идентификациялаш борасидаги
муаммоларни хал этиш ва бу фаолиятни кенг равишда таргиб этишдир 
Албатта бунда меъерий ҳужжатларни ҳисобга олган ҳолда кодлашнинг
стандартлаштирилиши алоҳида аҳамиятга эга .
Ўзбекистон Республикаси штрихли кодлашнинг тадбиқ этилиши энг 
аввало 1996 йилнинг 26 апрелида қабул қилинган „Истеъмолчиларнинг
ҳуқуқларини химоя қилиш тўғрисида‟ номли қонуннинг 4 моддасида
кўрсатилган - истеъмолчининг ҳарид қилинаѐтган маҳсулот ҳақида зарур
ва ишончли маълумот олиш ҳуқуқини амалга оширишда янги замин
яратади.
Штрихли кодлаш ишлаб чиқариш корхоналари учун қуйидаги
имкониятларни яратади; 
Автоматлаштирилган бошқарув тизимларининг тадбиқ этилишини
осонлаштиради; 
Ишлаб чиқариш , маҳсулотни сақлаш ва реализация қилиш каби
фаолиятлардаги ҳисоб- китоб ишларининг самарадорлигини оширади; 
Ресурсларни чуқур таҳлил қилиш имкониятини беради; 
Маҳсулотни реализация қилиш ва ҳаракати ҳақидаги ишончли
маълумотларни мунтазам равишда йиғишни йўлга қўйиш мумкин; 
Бошқарув ва назорат идораларига тезкор равишда маҳсулот
хусусидаги маълумотларни тавсия этиш. 
Бирок ҳаридор сотиб олаѐтган маҳсулотининг фақат тайерланган давлати
борасидаги маълумотнигина эмас, балки тегишли барча маълумотларни ҳам
билишни истайди. Бу муаммо ҳам вақти келиб стандартлаштириш
воситасида ҳал этилиши мумкин. Бирок бунинг учун сертификатлаштириш


70 
йўли билан тасдиқланувчи ,стандартларнинг мажбурий талабларининг
рўйхатини кенгайтириш лозим бўлади. 

Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish