Катталикнинг қиймати - катталик учун қабул қилинган бирликларнинг маълум бир сони билан катталикнинг ўлчамини ифодалаш.
Катталикнинг сонли қиймати- катталикнинг қийматига ки-рувчи номсиз сон.
Чин қиймат-маълум катталикни сифат ва миқдор жиҳатдан идеал тавсифлай оладиган катталик қиймати.
Катталикнинг чин қиймати абсолют чин тушунчасига мос келтирилиши мумкин. Чин қиймат ўлчаш усуллари ва воситаларини тўхтовсиз такомиллаштириб, чексиз ўлчашлар жараёни натижасида олиниши мумкин.
Ҳақиқий қиймат- тажриба орқали топилган қиймат чин қийматга шу дара-жада яқинки, берилган масала-да бунинг ўрнида фойдалани-лиши мумкин.
Катталиклар тизими- катталикларнинг бирлари мустақил, бошқалари эса мус-тақил катталикларнинг функцияси деб қабул қилинадиган принципларга мувофиқ ташкил этилган катталиклар тўплами.
Катталиклар тизими номида асосий деб қабул қилинган катта ликларнинг символлари қўлланилади, масалан, механикавий катталиклар тизими, бунда асосий катталиклар сифатида йўл L, масса М ва вақт Т қабул қилинган бўлиб, LMT тизими деб аталиши лозим. Ҳозир кучга эга бўлган Халқаро бирликлар тизими (СИ) га мос асосий катталиклар тизими LMTI NJ символлари билан белгиланиши лозим, булар мос ҳолда асосий катталиклар - L йўл, М мас-са, Т вақт, I электр токи, температура, N модда миқдори ва J ёруғлик кучининг символларини ифодалайди.
Асосий катталик-тизимга кирадиган ва тизимнинг бошқа катталикларидан мустақил деб шартли равишда қабул қилинган катталик
Ҳосилавий катталик-тизимга кирадиган ва бу тизимнинг асосий катталиклари орқали аниқланадиган катталик.
Мисоллар
1 LMT тизимида механикавий катталикларнинг ҳосилалари: v илгариланма ҳаракат тезлиги (модули бўйича) v = dl/dt
тенгламаси билан аниқланади, бунда l - йўл, t - вақт;
2 F моддий нуқтага қўйилган куч (модули бўйича) F=ma тенгламаси билан аниқланади, бунда m - нуқта массаси, a -кучнинг таъсирида пайдо бўл-ган тезланиш.
Катталикнинг ўлчамлилиги-турли даражалардаги асосий катталиклар символларининг кўпайтмаларидан тузилган, ушбу катталикни мазкур катталиклар тизимида асосий деб қабул қилинган катталиклар билан боғлиқлигини акс эттирувчи ҳамда мутаносиблик коэффициенти 1 га тенг бўлган даражали бир ҳад шаклидаги ифода.
Бир ҳадга кирадиган асосий кат таликлар символларининг даражалари кўрилаётган катталикнинг асосий катталикларга боғлиқлигига қараб, бутун, касрли, мусбат ва манфий бў лиши мумкин. Ўлчамлилик тушунчаси асосий катталикларга ҳам тадбиқ этилади. Асосий катталикнинг ўлчам лилиги ўзига нисбатан олинганда бирга тенг, яъни асосий катталик ўлчамлилигининг формуласи унинг символларига мос келади.
Стандартлаштириш бўйича Халқ-аро ташкилот (ИСО) ИСО 3170 стандартга мувофиқ катталикларнинг ўлчамлилигини dim белгиси билан белгилаш керак. LMT катталиклар тизимида х катталикнинг ўлчамлилиги х=LlMmTt бўлади, бунда L,M,T асосий деб қабул қилинган (узунлик, мас-са, вақт) катталикларнинг символлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |