Метаморфизм турлари Метаморфизм жараёнларини кечишида геологик омиллар асосий аҳамиятга эга. Ушбу омилларни аҳамиятини назарда тушиб тадқиқотчилар метаморфик жараёнларни бир қатор турларини ажратадилар: а) чўкиш жараёнлари билан боғлиқ метаморфизм; б) қизиш метаморфизми; в) гидратация метаморфизми; г) дислокация ва парчаланиш билан боғлиқ бўлган метаморфик жараёнлар; д) метеоритлар билан боғлиқ метаморфик жараёнлар.
Чўкиш метаморфизми чўкинди ва ҳилмаҳил вулканоген жинсларни 10-200С бошлаб чўкиши билан боғлиқ.
Ушбу турдаги метаморфизмни асосий омили сифатида босимни мунтазам, босқичма-босқич кўтарилиши ва сувли эритмаларни шиддатли ҳаракатлари назарда тутилади. Кўпчилик ҳолатларда тоғ жинсларини чўкиши ҳароратни кўтарилишига олиб келмаслиги мумкин. Метаморфик жараёнлар ҳарҳил сувли, натрийга бой бўлган эритмалар воситасида содир бўлади. Бу эритмаларни манбаи сифатида шўрланган денгиз ва кўллар сувларини кўрсатиш мумкин. Бу сувларни конвектив ҳаракати чўкаётган ётқизиқларни совишига олиб келади ва геотермик градиентни пасайтиради.
Қизиш метаморфизмидоимий геотермик градиентга нисбатан ҳароратни бир неча ўн ва ҳатто юз градусга ошган шароитида кечади.
Нисбатан кичик чуқурликларда (3-7 км; Р<100-200 Мпа) контакт метаморфик жараёнлари содир бўлади. Унинг сабаби бир қатор интрузияларни атроф жинсларга таъсири билан боғлиқдир. Катта чуқурликда барчага маълум бўлган ҳудудий метаморфизм ривожланади ва у жуда катта майдонлар жинсларини эгаллаши мумкин. Ҳудудий метаморфизмни сабаблари магматик массаларни атроф жинсларга таъсири, ер қобиғи ва мантияни ўзаро ҳаракатларига бориб тақалади. Ҳудудий метаморфизмни икки тури мавжуд: юқори ва паст босимли метаморфизм.
Нисбатан паст босимли метаморфик жараёнлар 10-15 км чуқурликгача содир бўлади (Т=400-8000С). Бундай вазиятда андалузит силлиманитга ўтиши мумкин. Юқори босимдаги метаморфизм жараёнлари натижасида кианит пайдо бўлади ва сақланиб қолади.
Регрессив метаморфизм- аввал ҳосил бўлган метаморфик жараёнларни қайтадан ўзгаришини билдиради ва бу жараён қўшимча иссиқлик ва сувни миқдори билан боғлиқ. Қўшимча сувни манбаи сифатида янги гранитлар, тектоник ҳаракатлар бўлиши мумкин. Регрессив метаморфик жараёнлар бевосита прогрессив метаморфик жараёнлардан кейин ҳам содир бўлади. Аммо табиатда булар орасида жуда катта, бирнеча юз миллион йилга тенг, танаффус бўлади.