Металл ва ярим ўтказгич (МЯ) контакти


-расм. Носимметрик металл-диэлектрик-металл таркибининг вольт-ампер тавсифи



Download 32,51 Kb.
bet4/4
Sana03.06.2022
Hajmi32,51 Kb.
#632571
1   2   3   4
Bog'liq
elektronika 14-ma\'ruza

^ 2.1-расм. Носимметрик металл-диэлектрик-металл таркибининг вольт-ампер тавсифи

Кучланиш ортиши билан инжекцияланувчи заряд ташувчилар ортиб бориб, таркибдаги тенг тақсимот бузилади. Диэлектрикда ҳажмий заряд ҳосил бўлиб, зарядлар томонидан чекловчи ток пайдо бўлади. Бу соҳада вольт–ампер тавсифининг квадрат қонуни кўринишида бўлади (2 қисм). Кучланиш кейинги ортишида (3 қисм) ток кучининг кескин ортишига олиб келади. ВАТнинг 4 қисмидаги ток квадрат қонунига бўйсуниб, саёз сатҳларни заряд ташувчилар томонидан тўлдирилиши ҳисобига ҳосил бўлади. 5 қисмда диэлектрикнинг тешилиши кузатилади. Беркитувчи йўналишда ток зичлиги кичик миқдорда чизиқли қонун бўйича камаяди. МДМнинг вольт–ампер тавсифи ярим-ўтказгич диодиникига ўхшаш бўлгани учун, улар тўғрилаш хоссасига эга.

Металл-диэлектрик-металл (МДМ) базаси асосида бир қатор ярим ўтказгичли асбоблар яратилган (2.2-расм).

Диэлектрик асбоблар кичик ўлчамли, шовқининг кичик сатҳига, радиация ва темпиратура ўзгаришида тавсифининг турғунлиги билан ҳарактерланади. МДМ асосидаги диодлар турли жинсли металлдан тайёрланган бўлиб, уларнинг тўғрилаш хоссаси электроддан электронларнинг чиқиш иши турлича бўлишига асосланган. Катод электроди учун электроннинг чиқиш иши катта бўлган материал индий, анод учун эса электронни чиқиш иши катта бўлган материал, масалан; олтин қўлланилади.





^ 2.2-расм. Диэлектрик диоднинг таркиби: 1-таглик, 2-сток, 3-парда, 4-исток.

Бу ҳолда тўғри йўналишида токнинг қиймати катта ва тескари йўналишда кичик қийматга эга бўлади. Шунинг учун металл-диэлектрик-металл контакти тўғрилаш хоссасига эга. Бундан қатор ярим ўтказгичли асбоблар яратилган.



^ 2.5. Металл-диэлектрик ва ярим ўтказгич (МЯД) контактларнининг асосий хоссалари

Интеграл микросхемаларда кенг қўлланиладиган транзисторлар металл-диэлектрик-ярим ўтказгич асосида яратилган.

МДЯ таркибининг ишлаш принципи ярим ўтказгичлардаги сиртқи ҳодисасиларга асосланган.

Ярим ўтказгич кристалининг сиртига технологик ишлов беришга қараб, уларнинг сирти ва ҳажмидаги хоссалар турлича бўлади. Ярим ўтказгичларга технологик ишлов бериш натижасида сиртқи энергетик зоналар ҳосил бўлиб ва бу зонага валент зонасидаги электронлар ўтади. Ярим ўтказгичнинг сиртига яқин жойларда эркин заряд ташувчилар консентрацияси оз бўлганлиги сабабли, сирт яқинида етарли катта қалинликда ҳажмий заряд қатлами ҳосил бўлади. Ярим ўтказгичнинг сиртига тик равишда электр майдони берилганда, унинг хоссаси ўзгаради. Электр майдон таъсирида эркин заряд ташувчилар консентрацияси ва ярим ўтказгичнинг узунлиги бўйича заряд ташувчиларнинг ўтказувчалиги ўзгаради. Бу ҳодисага майдон эффекти дейилади.

Ярим ўтказгичларда маълум бир эркин заряд ташувчилар сиртқи сатҳларни эгаллаши натижасида майдон эффектини сусайтиради ва сиртқи зарядни ҳосил қилади. Бу заряд ташқи электр майдон таъсири ва майдон эффектини камайтиради.

Майдон эффекти МДЯ транзисторларида кенг қўлланилади.



Ярим ўтказгич сиртига диэлектрик қатлам сўнгра унинг сиртига металл электродлар уланади. Металл электродларга кучланиш берилишига қараб, ярим ўтказгичнинг сиртқи қатлами-канал(затвор)нинг ўтказувчанлиги ўзгаради. Бу ҳодисадан майдон транзисторларида қўлланилади.
Download 32,51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish