2.Резина материалининг таркиби.
Резина хосил қилиш учун асосий материал каучукдир.
Резинадаги аралашмада 10-98% ини каучук ташкил қилади.
Каучуклар асосан табиий ва синтетик полимерлар бўлиб, "дарахт йигиси"деган иборани англатади , яьни дарахтни кесганда ундан суюқлик ажралиб чиқади демакдир.Шунинг учун хиндлар жуда қадим замонда оқ ёғоч смоласи (каучукдан) фойдаланиб келган.
Шундай қилиб натурал каучук (НК) каучук ташувчи (хосил қилувчи) ўсимликлардан (дарахтлардан) олинади .У эфирда бензинда менирал мойларда яхши эрийди, сувда эса эримайди
Каучукни 90° С гача қиздирилганда юмшаб, О°С дан паст температурада қаттиқлашиб мўртлашиб боради .
Техниканинг жуда интесив тараққиёти туфайли фақат (НК) дан фойдаланмасдан, балки синтетик (СК) каучуклар хосил қилиниб улардан кенг фойдаланишга тўғри келмоқда .Этил спирти, ацетилин, бутан, этилен, бензол, баъзи углеводородлар синтетик каучук хосил килишнинг асосий материали хисобланади.
Резиналар вазифасига кўра ёки ишлатилишига қараб умумий ва махсус турларга бўлинади.
3. Резина материалининг турлари.
Умумий турларга мўлжалланган резиналарни сувда кислота ва ишқорларнинг кучсиз эритмаларида ҳавода (50-18°С) мухитда ишлатилиши мумкин . Бундай резиналардан машина шиналари , транспортлар ленталари , кабелларнинг изоляциялари ва турли буюмлар тайерланади.
Мисоллар: НК, натрий - бутадионли синтетик каучек(СКБ), Бутадион – стирольный (СКС-30,СКС-За), бутадион-метилстрольный (СК МС30).
Махсус вазифаларга мўлжалланган резиналар ўз навбатида мой бензинга иссиқ ва совуққа чидамли электроизоляцияли газларга ва суюқликларга чидамли бўлган турларга бўлинади . Бундан ташқари махсус резина турига арматурали резиналар ҳам киради.
Qotishma. Mexanik aralashma, kimiyoviy birikma qattiq eritma
Ikki va undan ortiq elementlarni (metallarni metallar bilan yoki metallarni metalloidlar bilan) birga suyuqlantirish, qizdirib qovushtirish va boshqa yo‘llar bilan olingan murakkab birikmaga qotishma deyiladi. Kuzatishlar shuni ko‘rsatadiki, ular tarkibiga kiruvchi elementlar xiliga, miqdoriga va boshqa ko‘rsatkichlariga ko‘ra, ularda quyidagi birikmalar uchraydi:
1. Mexanik aralashma. Agar qotishma tarkibiga kiruvchi elementlarning atomlari birlamchi kristal-lanish jarayonida bir-biriga tortilmay, balki qochsa, bunday qotishmaga kiruvchi har bir element atomlari kristallanishida mustaqil kristallar hosil qiladi va ularning donachalari ayrim-ayrim mexanik aralash-mani beradi.
2. Qattiq eritma. Agar qotishma tarkibiga kiruvchi elementlarning atomlari bir-birida to‘la yoki cheklangan holda erisa bunday qotishmalarga qattiq eritmalar deyiladi. Bu xususiyat qattiq holatda ham saqlanadi.
3. Kimyoviy birikma. Birlamchi kristallanish jarayonida elementlarning o‘zaro kimyoviy reaksiyaga kirishuvi natijasida hosil bo‘lgan birikmalarga kimyoviy birikma deyiladi. Bu birikmalar kristall panjaralari ularnikidan o‘zgacha bo‘ladi.
Do'stlaringiz bilan baham: |