Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан !


Мажусийлар, бутпарастлар ва муртадлар ҳақидаги фасл



Download 1,04 Mb.
bet27/30
Sana21.02.2022
Hajmi1,04 Mb.
#78819
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30
Bog'liq
Умумий

Мажусийлар, бутпарастлар ва муртадлар ҳақидаги фасл
Мажусийлар, бутпарастлар, олов ва тошларга сиғинувчилар, собийлар, сомирийлар каби мушриклардан жизя солиғи олинади. Ислом динидан қайтган муртадлар ва араб мушриклари бундан мустасно бўлиб, уларга исломни қабул қилиш таклиф қилинади, исломни қабул қилсалар қилдилар, бўлмаса уларнинг эркаклари қатл қилинади, аёллари ва болалари асирга олинади.
Бутпарастлар, оташпарастлар ва мажусийлар қурбонлик ва никоҳ масаласида аҳли китоблар каби эмаслар, чунки бу борада Расулуллоҳнинг (с.а.в.) кўрсатмалари келган ва кўпчилик томонидан қабул қилиниб, амал қилинади ва бу борада ихтилоф йўқ.
260. Қайс ибн ар-Робиъ ал-Асадий Қайс ибн Муслим ал-Жадалийдан, Ҳасан ибн Муҳаммаддан ривоя қилади: “Расулуллоҳ (с.а.в.) Ҳажар мажусийлари билан улардан жизя солиғи олиш ҳамда мусулмонлар уларнинг аёлларига никоҳланмаслиги ва қурбонликларини емасликлари ҳақида сулҳ туздилар”.
261. Муҳаммад ибн ас-Соиб ал-Калбий Абу Солиҳдан, у ибн Аббосдан ривоят қилади: “Расулуллоҳ (с.а.в.) Ҳажар мажусийларидан жизя солиғи олганлар”.
262. Баъзи машойихларимиз Жобир ал-Жуъфийдан, у Омир аш-Шаъбийдан ривоят қилади: “Харож солиғини биринчи Расулуллоҳ (с.а.в.) жорий қилганлар, у зот (с.а.в.) Жажар аҳолисининг болоғатга етган ҳар бир эркак ва аёлига харож солиғи солганлар. Сўнгра Умар ибн Хаттоб (р.а.) Савод аҳолисига харож солиғи солган”.
263. Ал-Ҳажжож ибн Артат Амр ибн Динордан, у Бажола ибн Абдатул-Анбарийдан ривоят қилади: Бажола Манозир53 ва Даст Майсон54нинг ҳокими Жазъ ибн Муовиянинг котиби эди, Умар ибн Хаттоб (р.а.) Жазъга шундай мактуб ёзди: “Атрофингдаги мажусийлардан жизя солиғини ол, чунки Расулуллоҳ (с.а.в.) Ҳажар мажусийларидан жизя солиғини олганлар”.
264. Суфён ибн Уяйна Наср ибн Осим ал-Лайсийдан, у Али ибн Абу Толибдан ривоят қилади: “Расулуллоҳ (с.а.в.), Абу Бакр (р.а.) ва Умар (р.а.) мажусийлардан жизя солиғи олганлар”. Али (р.а.) айтадилар: “Мен мажусийларни бошқалардан кўра яхшироқ биламан, уларга китоб ва илм берилган эди, лекин бу уларнинг қалбларидан ўчиб кетди”.
265. Машойихларимиздан бири Жаъфар ибн Муҳаммаддан, у отасида ривоят қилади: Умар ибн Хаттобга (р.а.) яҳудий ҳам, насроний ҳам, аҳли китоб ҳам бўлмаган оловга сиғинадиган қавм ҳақида айтдилар. Умар (р.а.): “Улар борасида нима қилишни билмайман”, деди. Шунда Абдураҳмон ибн Авф (р.а.) ўрнидан туриб: Мен Расулуллоҳ (с.а.в.): “Улар борасида аҳли китобларга қилинганидек йўл тутинглар” деганларига гувоҳлик бераман”, деди.
266. Қитр (Фитр) ибн Халифа ривоят қилади: Фарва ибн Навфал ал-Ашжаъий: “Аҳли китоб бўлмаган мажусийлардан жизя солиғи олиш қийин ишдир”, деди. Шунда Муставрид ибн ал-Аҳнаф унга: “Сен Расулуллоҳга (с.а.в.) қарши чиқдинг, (бунинг учун) тавба қил, акс ҳолда сени ўлдираман. Расулуллоҳ (с.а.в.) Хажар мажусийларидан жизя солиғи олганлар”, деди. Сўнгра иккиси мазкур масаланинг ечими борасида Али ибн Абу Толибнинг (р.а.) олдига бордилар. Али (р.а.): Мен мажусийлар борасида иккалангизни қониқтирадиган ривоят айтиб бераман. Мажусийлар китоб берилган ва уни ўқийдиган уммат эдилар. Бир куни уларнинг подшоҳи ичиб маст бўлиб қолди ва синглисини қўлидан ушлаб қишлоқ ташқарисига олиб борди, унинг ортидан тўрт киши эргашиб борди ва подшоҳ уларнинг кўз ўнгида синглисининг номусига тажовуз қилди. Кайфи тарқагач синглиси унга қилган ишини айтиб: “Сенинг бу ишингга тўрт киши гувоҳ бўлди”, деди. Подшоҳ: “Бу ҳақда ҳеч нарса билмайман”, деди. Синглиси: “Сен қатл қилинасан ва агар менинг гапимга кирмасанг бундан қутула олмайсан”, деди. Подшоҳ: “Айтганингни қиламан”, деди. Синглиси унга: “Бу ишни динга айлантир ҳамда бу Одам атонинг дини ва Ҳавво Одамдан пайдо бўлган деб айт, халқни қилич билан қўрқитиб, уни қабул қилишларини буюр, сенга эргашганларни ўз ҳолига қўй, бош тортганларни ўлдир”, деди. Подшоҳ шундай қилди, лекин унга ҳеч ким эргашмади, ўша куни тунгача уларни ўлдирди. Шунда синглиси: “Кўряпманки, одамлар қиличдан қўрқмаяптилар, олвдан қўрқсалар керак, гулҳан ёқиб, уларни ўтга ташла”, деди. Подшоҳ шундай қилди ва одамлар оловдан қўрқиб, унга эргашдилар.
Али ибн Абу Толиб (р.а.): “Расулуллоҳ (с.а.в.) уларга китоб берилгани учун харож солиғи олганлар, ширк келтирганлари учун улар билан никоҳ қуриш ва қурбонликларини ейишни ҳароб қилганлар”, деди.
267. Басра уламоларидан бир шайх Авф ибн Абу Жамиладан ривоят қилади: Умар ибн Абдулазиз Адий ибн Артатга Басра минбарида ўқиб бериши учун: “Аммо баъд! Ҳасан ибн Абул Ҳасандан биздан аввалги имомлар бошқа дин аҳлига бир неча аёлга уйланишга рухсат бермаган ҳолда, нима учун мажусийларнинг шундай қилишига қаршилик қилмаганларининг сабабини сўра”, деб мактуб ёзди Адий Ҳасандан бу ҳақда сўради ва у: “Расулуллоҳ (с.а.в.) Баҳрайн мажусийларидан жизя солиғи олганлар ва улар ўз динларига эътиқод қилишларига рухсат берганлар. Ўшанда Расулуллоҳнинг (с.а.в.) у ердаги ноиблари Ал-Аъло ибн ал-Хазрамий эди. Кейин бу ишга Абу Бакр (р.а.), ундан сўнг Умар (р.а.), ундан кейин Усмон (р.а.) рухсат бердилар”.
268. Абдураҳмон ибн Абдуллоҳ Қатодадан, у Абу Мижлиздан, у Абу Убайдадан ривоят қилади: Расулуллоҳ (с.а.в.) Мунзир ибн Савийга: “Ким бизнинг намозимиздек намоз ўқиб, қибламизга юзланса ва қурбонлигимиздан тановул қилса, у мусулмондир ва Аллоҳ ҳамда унинг Расули ҳимоясидадир. Мажусийлардан кимки бунга рози бўлса, у омонликда, бош тортганлар эса жизя солиғи тўлайди”, деб мактуб ёздилар.
269. Мадиналик шайх Амр ибн Динордан ривоят қилади: Расулуллоҳ (с.а.в.) Мунзир ибн Савийга шундай мактуб ёздилар: “Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан! Аллоҳнинг элчиси Муҳаммаддан (с.а.в.) Мунзир ибн Савийга: Сенга Аллоҳнинг саломи бўлсин! Ундан ўзга илоҳ бўлмаган Аллоҳга ҳамд айт! Аммо баъд, ким бизнинг қибламизга юзланса ва қурбонлигимиздан тановул қилса, у мусулмондир ва бизга тегишли бўлган нарсалар унга ҳам тегишли, биз бажаришимиз керак бўлган мажбуриятларни у ҳам бажариши керак. Ким бундай қилмаса, у маъофир матоси қийматида бир динор жизя солиғи тўлайди. Сенга Аллоҳнинг саломи ва раҳмати бўлсин! Аллоҳ сени мағфират қилсин!”.
270. Абон ибн Абу Айёш Ҳасан ал-Басрийдан, у Абу Ҳурайрадан ривоят қилади: Пайғамбар (с.а.в.): “Бизнинг намозимиздек намоз ўқийдиган ва қурбонлигимизни тановул қиладиган киши Аллоҳ ва унинг Расули ҳимоясидаги мусулмондир, мусулмонларга тегишли нарса унга ҳам тегишли, улар бажариши керак бўлган мажбуриятларни у ҳам бажариши керак”, дедилар.
271. Куфа уламоларидан бир шайх ривоят қилади: Абдулҳамид ибн Абдураҳмонга Умар ибн Абдулазиздан қуйидагича мактуб келди: “Менга Ҳийра аҳолисининг мусулмон бўлган яҳудийлари ҳақида, уларнинг яҳудий, насроний ва мажусийларидан катта жизя солиғ олиниши, бундан кейин ҳам шундай қилишга рухсат беришимни сўраб мактуб ёзган эдинг. Мақтови улуғ бўлган Аллоҳ Муҳаммадни (с.а.в.) исломга чақирувчи қилиб юборган, солиқ йиғувчи қилиб эмас! Мазкур дин вакилларидан ким исломни қабул қилса, унинг молидан закот олинади, жизя солиғи эмас. Агар қариндошлари бор бўлса худди мусулмонлар мерос олганидек унинг мероси уларга ўтади. Агар меросхўри бўлмаса, мероси мусулмонлар ўртасида тақсимланадиган давлат хазинасига ўтади. Агар у бирор жиноят қилган бўлса, мусулмонларга ўртасида тақсимланадиган давлат хазинасидан тўланади. Сенга тинчилик бўлсин!”.
272. Исмоил ибн Абу Холид ривоят қилади: Шаъбийдан мусулмон киши насроний қулни озод қилиши ҳақида сўрашди. Шаъбий: “У харож тўламайди, унинг зиммасидаги харож, хожасининг зиммасидадир”, деди.
Абу Юсуф айтади: “Мен бу ҳақда Абу Ҳанифадан сўрадим, у: “Озод қилинган зиммий харож тўлайди, чунки ислом диёрида ҳеч бир зиммий жон солиғи тўламаслиги мумкин эмас”, деди. Абу Ҳанифанинг сўзи бу борада эшитганларимиз ичида энг яхшисидир, Аллоҳ билгувчироқ!”.
273. Абдураҳмон ибн Собит ибн Савбон отасидан ривоят қилади: Мен Умар ибн Абдулазизга: “Эй мўминлар амири, нима учун сенинг даврингда нарх-наво қимматлашиб кетди, сендан олдинги (халифа)лар даврида нархлар арзон эди”, дедим.
Умар ибн Абдулазиз: “Мендан аввалгилар зиммийларга тоқатларидан ортиқ солиқ юклар эдилар ва зиммийлар уни тўлай олмасдан, қўлларидаги молларини сотишдан бошқа чора топмасдилар. Мен ҳеч кимга тоқатидан ортиқ солиқ юкламайман, ҳар бир киши молини хоҳлаганича сотади”, деди.
Мен унга: “Нархни сен белгилаб берсангчи?!”, дедим.
Умар: “Бу бизга боғлиқ нарса эмас, нархни Аллоҳ белгилайди”, деди.

Download 1,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish