Менга берилган материални ўзбек тилига таржимон қилганимда рус сўзларининг айримларини қуйидаги таржима қилиб ишлатганман


ёйиш деб аталади. Телевидениенинг  ёйиш жараёни иккита омилга асосланган.  1



Download 7,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/213
Sana19.04.2022
Hajmi7,79 Mb.
#563588
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   213
ёйиш
деб аталади. Телевидениенинг 
ёйиш жараёни иккита омилга асосланган. 
1.
 
Тасвирни элементларга (пикселларга) ажратиш омили 
– пикселлар сони қанча юқори бўлса, тасвир сифати 
ҳам шу қадар юқори бўлади; 
2.
 
Ёйиш омили – тасвир элементларини кетма–кет 
узатиш ва қабул қилиш. 
Шундай қилиб экрандаги тасвир – иллюзия(ҳаёлий) бўлиб, у 
кўришимизнинг инерционлиги ҳисобига юзага келади. Аслида 
эса, вақтнинг ҳар бир лаҳзасида экранда фақат биргина нуқта 
ёритилади. Ёйиш жараёни ҳисобига экраннинг ҳар бир нуқтаси 
катта тезликда кетма-кет ёритилади ва натижада биз кўраётган 
яхлит оптик тасвир ҳосил бўлади. 
Дастлабки телевизион тизимларида оптик ёйиш учун бир 
дона фотоўзгартиргичдан фойдаланилган. У немис талабаси Паул 
Нипков томонидан 1884 йилда яратилган бўлиб, “Нипков диски” 
номини олган. У катта диаметрли шаффоф бўлмаган диск бўлиб, 
унинг ташқи чеккаси бўйлаб Архимед спирали кўринишида 
оралиқ масофаси аниқ белгиланган тешиклар (18 тадан 240 тагача 
– ёйиш сатрлари миқдори) тешилган (1.1-расмга қаранг). Ушбу 
диск асосида яратилган телевизорлар, эса ҳозирги замонавий 
телевидение қабул қилиш қурилмаларига умуман ўхшамаган 
(1.2–1.5-расмлар). 
Нипков тизимининг соддалиги кейинги босқичда бир неча 
оптика–механикавий телевидение тизимларини яратилишига 
сабаб бўлди. 1931 йилда Москва электротехника институти 
жамоаси Шманов П.В раҳбарлигида Ленинградга (ҳозирда Санкт-
Петербург шаҳри) экспрементал тасвирларни радиоузатишини 
амалга оширишган. Тасвирда 30 та сатр, кадрлар частотаси 12,5 
Гц (1200 тасвир элементи) бўлган ҳамда 379 ва 720 метрли 
тўлқинларда узатилган. 


13 
1.1-расм. Нипков диски асосидаги оптико-механик 
телевидение тизими 
1.2-расм. Бэрднинг дискли телевидение камераси ва 
электромеханик телевизорнинг тузилиши 
1934 йилнинг кузидан бошлаб эса бу узатишлар мунтазам 
равишда олиб борилган. Бир йилдан сўнг Ленинграднинг 
Козицкий номидаги заводи Б-2 моделли телевизорларнинг
биринчи партиясини чиқара бошлаган (1.3-расм). 


14 
1.3-расм. Биринчи механик телевизор (Б-2 модели)
1934 
– 1935 йилларга келиб ойнали барабандан 
фойдаланилган оптико–механик тизимлар пайдо бўлган. 
Уларнинг ёйиш имконияти 180тадан хатто 375тагача бўлган
сатрни ташкил этган. Сатрлар сонининг ортиши ҳар бир сатрни 
ўқиш 
вақтини 
қисқаришига 
олиб 
келган 
ва 
тасвир 
сезувчанлигини пасайишига сабаб бўлган. Бундан ташқари, ушбу 
турдаги телевизорлар жуда ҳам мураккаб тузилишга эга 
бўлганлар ва тасвир сифати ҳам анча паст бўлган. Шу сабабдан, 
оптика–механикавий усулдан электрон усулга ўтишга эҳтиёжи 
туғилган. 
1907 йилда рус олими Борис Розинг ҳозирги телевизор 
экранинг дастлабки турини яратган ва унга патент олган, яъни 
ҳозирги замон электрон-нурли трубкаларга –кинескопларга асос 
солган. 
1925 йилда Тошкентда Грабовский раҳбарлигида тўлиқ 
электрон телевидение тизими лойиҳаси биринчи бўлиб 
яратилган. Унда узатувчи ва қабул қилувчи тарафларда электрон 
нурли трубка қўлланилган. Аммо Б.П. Розингнинг шогирди 
В.К.Зворыкин яратган электрон телевидение тизими кўпрок 
машҳур бўлган ва у электрон телевидениенинг асосчиси 
ҳисобланади. 


15 
1.4-расм. Иккинчи механик телевизор 
(Пионер модели, 1934 й.) 
1.5-расм. Телевизорлар дизайни эркин танланган (1928 й.) 

Download 7,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish