сигналлар матрицаси
дейилади. Сигнал матрицалари ўз
навбатда шу ҳажмли частота коэффициентлари матрицасига
(3.5б-расм) айлантирилади. Улар горизонтал ва вертикал
йўналишлардаги икки ўлчамли тасвир спектрининг кўринишида
ифодаланган. Бундай матрицанинг чап тепа бурчагидаги
коэффициентлар
тасвирнинг паст частотали ташкил этувчисини
ва ўнг пасткиси коэффициентлар юқори частотали ташкил
этувчиларни кўрсатади.
ДКЎ спектрининг хусусияти шундан иборатки, частота
спектри энергиясининг асосий ташкил этувчилари ноль
қийматли частота атрофида йиғилганлигидир.
Юқори
частоталик ташкил этувчиларнинг амплитуда қиймати ноль ёки
нолга
яқин
сон
ва
шу
сабабли
ДКЎнинг
частота
коэффициентлари маълум белгиланган “чегара” қийматдан
ортиқларигина узатилади холос. Белгиланган “чегара” қийматдан
85
кичик коэффицентлар ноль ҳисобланади ва узатилмайдилар
ҳамда улар кескин-кесиксимон (зигзаг) тартибда ўқилади (3.5, б-
расм) ва узун серияларни статистик компрессор (RLE) орқали
сиқилади
3.4-расм. Дастлабки тасвир
3.5-расм. Даслабки тасвирнинг ёруғлик сигнали матрицаси.
(а) – пикселлар ўлчами 8х8 ва (б) – тўғридан тўғри ДКЎ дан
сўнгги матрица коэффициентлари.
Узатилиш пайтида нолли коэффициентлар чиқариб
ташланганлиги сабаб, сиқилиш сифат йўқолмаган ҳисобланади ва
тасвир декомпрессиядан (тиклангандан) сўнг оригиналдан
(ҳақиқийсидан) фарқ қилмайди. Бунда сиқиш коэффициентиниг
қиймати юқори эмас ва ўртача 10 – 20 мартани ташкил қилади
ҳамда тасвирнинг давом этиш вақтига боғлиқ. Сиқиш
коэффициентларини бошқариш учун ДКЎ коэффициентларини
86
аниқ сонларга (квантлаш матрицасига) бўлинади, ҳамда олинган
қиймати тўла сонга етгунча яхлитланади, бу эса ноллик
коэффициентлар кетма-кетлигини кўпайишига ва сиқиш
коэффициенти қийматини ошишига олиб келади Тиклаш
жараёнида ана шу маълум сонга, кўпинча 10га кўпайтирилади.
Аммо бундай маълумотларни яхлитлаш бир томондан тасвирни
сиқиш коэффициентининг қийматини оширса, бошқа томондан
ахборотни қайтариб бўлмас йўқотишларига олиб келади ва
натижада катта коэффициентли сиқиш қўлланиши туфайли
ёруғлик сигналларини чегараларда ўзгариш жараёни бузилади. Бу
эса ўз навбатида бузилишлар пайдо бўлишига ва оқибатда тасвир
блокининг тиклашдаги аниқлик ва сифатнинг пасайишига олиб
келади (3.6-расм).
3.6-расм. 100 баробар сиқилгандаги ҳақиқий ва тикланган
тасвирларнинг
кўриниши.
Бу усул анча яхши натижа беради ва блок бўйича ҳаракатни
компенсациялаш усули билан уйғунлашади, ҳамда видеооқим
5Мбит/с тезликдан юқори бўлганда тасвирнинг сифати яхши
тикланади. Аммо оқим тезлиги камайганда блок эффекти деб
аталадиган бузилиш кучли намоён бўлади ва натижада тасвир
мозайик кўринишга келиб қолади, бу эса сиқишнинг асосий
камчилигидир. ДКЎ асосан тасвирни JPEG ва MPEG сиқиш
стандартларида қўлланилади.
87
Do'stlaringiz bilan baham: |