Менга берилган материални ўзбек тилига таржимон қилганимда рус сўзларининг айримларини қуйидаги таржима қилиб ишлатганман



Download 7,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/213
Sana19.04.2022
Hajmi7,79 Mb.
#563588
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   213
7,5 минг соат
вақт 
талаб қилинади). 
Шу сабаб телевизион дастурларни узатишда фрактал сиқиш 
усули ишлатилмайди. 
 
3.4. Кадрлар аро ортиқчаликни йўқотиш асосида 
телевизион тасвир сигналларини сиқиш 
 
Юқорида 
қайд 
этилгандек, 
телевидениеда 
асосий 
видеооқимни сиқиш кадрлараро ортиқчаликни йўқотиш йўли 
билан таьминланади, чунки битта видеосюжет ичида қўшни 
кадрлар орасидаги маълумотлар кўпинча жуда оз ўзгаради. Шу 
сабабли тасвирнинг таянч ёки ўртадаги кадрга нисбатан фарқи 
узатилса, мисол учун кадрлар аро фарқ сифатида (3.19-расм), 
унда маълумот ҳажми сезиларли камаяди ва видеооқим сиқиш 
коэффициентининг катта қийматини олиш мумкин
.
Келтирилган расмдан кўринмоқдаки, 5 кадрда (4-5, 5-6,6-7, 7-
8, 8-9) кадрлараро маълумотлар фарқи “О” га яқин (жуда кичик) 
ва бошқаларида кадрлар аро фарқ катта бўлиб, кадрлар аро 
маълумотлар кескин кўпайишига олиб келади. Шу сабаб оддий 
кадрлар аро фарқ қўлланилмайди, чунки сюжетдаги тасвирнинг 
озгина ўзгариши ёки объектнинг силжиши пикселларнинг тенг 
бўлмаган қийматлари айирмасига олиб келади. Бу ўз навбатида 


101 
кадрлар аро маълумотнинг ҳажмини ошириб, кичик элементлар 
пайдо бўлишига олиб келади ва уларни сиқиш қийин, оқибатда 
сиқиш коэффициенти қиймати 2-3 мартадан ошмайди. Шу сабаб 
амалиётда 
тасвир 
фрагментларининг 
ҳаракатини 
компенсацияловчи, қўшма кадрли мураккаб кадрлар аро ишлов 
бериш қўлланилади

(а)
(б) 
3.19-расм. 15та тасвир кадрларининг видео кетма кетликлари 
кўриниши (а) ва уларнинг кадрлараро фарқи (б). 
Тасвирнинг биринчи кадр фрагментларини кейинги кадр 
силжитилган зоналарида қидириб топиш усулнинг асосий 
мақсадини ташкил этади. Агар шундай фрагментлар топилса, 
уларнинг ўрнига кейинги кадрда уларнинг вектор силжишининг 
янги координаталари узатилади. Мисол учун тасвирнинг 16х16 
пикселли 255 байт ўлчамли блоки ўрнига 1-2 байтли янги 
координаталар узатилади холос.
3.20(а)-расмда видеосюжетнинг иккита қўшни кадрлари ва 
орасидаги фарқ, яъни уларнинг ҳаракатлари компенцияси (расм 
3.20, б) кўрсатилган. Бу ерда қора рангдаги жойлар тасвирлар 
блоклари бир хилларининг ўрни ва уларнинг ўрнига блокларнинг 
2-4 байтли сиқиштирилган янги координаталари ҳақидаги 


102 
маълумотни узатиш мумкин. Тасвирнинг ёруғ фрагментлари эса 
кадрлараро фарқи мавжуд бўлган блокларнинг жойлари ва 
уларни ҳам ўз навбатида ДКЎ билан сиқилишини таъминлаш 
мумкин. 
Бунда видеооқимнинг тузилиши ички ортиқчалиги 
йўқотилган таянч кадри ва бир ёки бир неча кадрларнинг 
фарқини кўрсатувчи ва блоклар векторлари силжишини 
белгиловчидан ташкил топади. Бунда амалиётда кўпинча сиқиш 
MPEG стандарти қўлланади ва ундан ташқари бошқа кодеклар 
оиласи ҳам қўлланиши мумкин.
3.20 -расм. Ўзаро қўшни кадрлар кўриниши (а) ва уларнинг ўзаро 
ҳаракатини компенсациялаш натижалари (б)
Ўхшаш блоклар вектор силжишининг ўзаро ҳаракатларини 
излаб топиш қуйидаги амаллардан иборат:


103 
1)
Таянч (асосий) кадр юкланади ва кейинги кадр таянч 
кадрига нисбатан сиқилади; 
2)
Кадр тўғри тўртбурчакли блокларга (макроблок) бўлинади, 
одатда уларнинг ўлчами 16х16 пиксель (3.21, а - расм) 
бўлди, айни вақтда уларнинг ўлчами ихтиёрий бўлиши хам 
мумкин;
3)
Биринчи макроблок пикселлари учун кейинги кадрнинг 
маълум силжиш зонасида (майдонида) унга максимал 
ўхшаш макроблок қидирилади; 
4)
Агар шундай ўхшашлик топилса, метамаълумотлар 
массивига блокнинг номери ва унинг янги координаталари 
ҳақидаги маълумот киритилади ҳамда макроблокнинг ўзи 
узатилмайди. Агар бу ўхшашлик топилмаса, макроблокка 
ДКЎ ёрдамида ишлов берилади; 
5)
Сўнгра жараён таянч кадрдан кейинги биринчи кадрдаги 
барча макроблоклар устида такрорланади ва ҳ.к. 
3.21 б-расмда аввалги ва кейинги кадрларда ўхшаш макро 
блокларни излаб топиш жараёни келтирилган.
а) 
б) 
3.21 – расм. Кадрни макро блокка бўлиниши (а) ва қўшни 
блокларда ўхшаш блокларни излаб топиш(б) жарёни. 
Телевизон 
тасвир 
фрагментларининг 
ҳаракатларини 
компенсациялашнинг кўп тарқалган усулларини кўриб чиқамиз.
Ҳаракатни компенциялаш усуллари телевизион тасвир 
кадрлар аро ўзгартиришларининг энг самарадорли методлари 


104 
ҳисобланадилар. Улар хосса ва хусусиятлари бўйича синфларга 
бўлинадилар ва айниқса ишлаш усули (ёки архитектураси) ва 
нимага хизмат қилиши белгиланувчилар (ёки қўлланиш майдони) 
классификациясига кирувчилар катта қизиқиш уйғотади. 
Алгоритмни ишлаш усули классификацияси қуйидаги 
архитектура хусусиятларини ҳисобга олади: 
-Ҳаракатни компенсациялаш блок, объект устида аниқ ёки 
бўлакларга бўлиб, баъзида бутун бир кадрда амалга оширилиши 
мумкин. 
- Максимал қиймати чегараланган ва ҳаракати кўпинча 
параллел силжиган блокнинг ҳолатини излаб топиш учун 
қўлланилади ва яна қўшимча масштаблаш ва буриш 
операцияларини ҳам ҳисобга олиши мумкин. 
Силжиган блокнинг координаталарини аниқлаш учун бир 
неча ўлчовлардан фойдаланилади ва улар тасвир фрагментининг 
силжишларининг минимал қийматини,яъни янги тахминий 
координатасини аниқлайди. 
Уларга қуйидаги ўлчовлар киради:
1.
Абсолют фарқлар йиғиндиси (Sum of Absalube 
Differences, (SAD)) 
 




bj
0
p
Comp
rig
0
)
p
(
F
)
p
(
F
SAD
(3.3) 
2.
Квадратлар
фарқининг йиғиндиси (Sum of Absalube 
Differences, SSD) 


2
bj
0
p
Comp
rig
0
)
p
(
F
)
p
(
F
SSD




(3.4) 
Бу ерда йиғиш объектнинг ҳамма сиқиш нуқталаридан 
(мисол учун тўғри бурчакли блок) амалга оширилади, F
Orig
ва 
F
comp 
даслабки ва сиқилган кадрнинг ёруғлиги ҳамда нуқтанинг 
координаси Р=(x y). 
Мақсадига(нимага хизмат қилишига) кўра бўлинганда 
ҳаракатни компенсациялаш алгоритми иккита катта гуруҳга 
бўлинади: 
1) Видеони сиқишда ишлатилувчи алгоритмлар;


105 
2) Видеога ишлов беришда ишлатилувчи алгоритмлар 
(деинтерлейсинг, кадр частотасини ўзгартириш). 
Ушбу алгоритмлар орасидаги фарқ, биринчи гуруҳ 
алгоритми дастлабки ва сиқилган кадрлар орасидаги пикселлар 
бўйича фарқни камайтиришга йўлланган,чунки
видеонинг сиқиш 
даражаси шунга боғлиқ. Бунда улар учун ҳаракат тўғри 
аниқланганлигининг фарқи йўқ ёки кетма-кет икки кадрнинг 
ёруғлиги бўйича майдонлари оддий, бир бирига яқин бўлса 
кифоя.
Иккинчи гуруҳ алгоритмлари учун эса топилган ҳаракат 
параметрларининг ҳақиқийлиги жуда муҳим, чунки шу параметр 
асосида алгоритмнинг бошқа кўрсатгичлари созланади.
Кенг тарқалган, кўпинча қўлланиладиган ҳаракатни сиқиш 
усулларини кўриб чиқамиз. 

Download 7,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish