Менга берилган материални ўзбек тилига таржимон қилганимда рус сўзларининг айримларини қуйидаги таржима қилиб ишлатганман



Download 7,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet99/213
Sana19.04.2022
Hajmi7,79 Mb.
#563588
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   213
MPEG-4-10
ёки 
H.264
деб номланади.
Ўзининг аждодларидан фарқли равишда MPEG-4 фақатгина 
видео ёки аудиоахборотни сиқиш, сақлаш ва узатиш 
технологияси эмас. Ўз мақсадига кўра MPEG-4 – бу ахборотни 
тасвирлашнинг янги усул бўлиб, рақамли медиамаълумотларни 
учта йўналишда: интерфаол мультимедиа, график иловалар ва 


174 
рақамли 
телевидениеларда 
объектга 
йўналтирилган 
тасвирланишидир. Агар MPEG-1 ва MPEG-2 стандартлари тайёр 
видеокадрлар билан ишлашни ифодаласа, MPEG-4 аслида 
объектга йўналтирилган муҳитни ташкил этиш қоидаларини 
белгилайди. У рақамли оқимлар, оддий маълумот массивлари 
билан эмас, балки медиа-объектлар билан ишлайди ва унга асос 
бўлиб, алоҳида объектлардан иборат натижавий овоз ва 
тасвирнинг реал вақт масштабида узатишда ва қабул нуқтасида 
шаклланишига хизмат қилади (4.23-расм). 
4.23- расм. MPEG-4 саҳнасига мисол.
 
Ҳар қандай видео саҳна объектларига бўлинади ва алоҳида 
элементар оқим (ЭО) билан ифодаланади. Объектлар натурал- 
видеокамера ёки микрофондан ёзилган ва сунъий – компьютерда 
синтезланган бўлиши мумкин.


175 
Бундай ёндашув бир қатор афзалликларга эга:

Саҳнани ифодалаш учун битлар сони тежаб ишлатилади; 

Бўлакланган объектларни бошқа саҳналарда ишлатиш осон; 

Масштабланган объектларни тузиш содда; 

Фойдаланувчининг 
танланган 
объект 
билан 
ўзаро 
боғланиши учун кенг имкониятлар юзага келади. Масалан: 
объект ҳақида қўшимча маълумотларни киритиш, унинг 
параметрларини (рангини, матнини, янграш ёки тилнинг 
баландлиги) ўзгартириш, саҳнадан объектни олиб ташлаш, 
фойдаланувчи томонидан турли манбаалардан олинган ва 
кодек хотирасида сақланаётган янги объектлардан иборат 
янги саҳна яратиш.
MPEG-4 да саҳна ва унинг динамик ўзгаришини ифодалаш 
учун махсус ишлаб чиқилган иккилик тил BIFS (Binary Format for 
Scenes саҳналарни ифодалаш иккилик формати ва унинг 
дастурлаш 
тили 
C++ 
нинг 
кенгайтирилган 
варианти) 
қўлланилади. Саҳнани ифодалаш декодерга объектларни қачон ва 
қаерда намойиш этишни ва фойдаланувчи таъсирига қандай 
жавоб бериш кераклигини кўрсатади. Элементар оқимни 
саҳнадаги 
медиа-объектларга 
боғлаш 
учун 
объект 
дескрипторлари ишлатилади. Улар конкрет медиа-объектга 
боғланган элементлар оқими таркиби ва миқдори ҳақидаги 
ахборотни ташийди. Шунингдек дескрипторларнинг ўзи ҳам бир 
ёки бир неча элементлар оқимида ташилади, шунинг учун сеанс 
вақтида объектни ўчириш ёки қўшимча қилиш қийин эмас. 
Дескриптлар оқими тасаввур қилиш ресурлари оқими сифатида 
кўрилиши 
мумкин, саҳналар тасаввури эса саҳнадаги 
объектларни фазо-вақт бўйича кўчишини ўзгартиришга хизмат 
қилади. MPEG-4 саҳналарнинг ифодасини (тасаввурини) ва 
медиа-объект ҳақидаги маълумотларни ташийдиган оқимлар 
синтаксисини аниқ ифодалаш учун махсус таъсис этилган тилдан 
фойдаланади. 
BIFS 
вақт 
бўйича 
иккита 
саҳна 
модификацияси(кўриниш) 
протоколларидан 
фойдаланади: 
буйруқли (BIFS-Command) ва анимацион (BIFS-Anim). 
BIFSнинг буйруқли оқимлари янги саҳнани юклаш, 
объектлар таркибини ўзгартириш ёки объектларни қўшиш ва 


176 
ўчириш имконини беради BIFS-Anim анимацион оқимлари саҳна 
анимациялари 
жараёнини 
бошқаради, 
масалан: 
нигоҳ 
нуқтасининг ўзгартирилиш, кўчириб ўтказилиш, ўлчамни 
ўзгартириш ва шакллантириш, рангни ва ёритилганликни текис 
ўзгариши ва бошқалар.
Оқимлар синхронизацияси вақтга боғланиш билан амалга 
оширилади. MPEG нинг аввалги стандартлари каби вақт бўйича 
белгининг биттаси кодер ва декодер такт частотаси 
синхронизациясини таъминлайди, аудиовизуал маълумотларнинг 
функционал 
бирлигига 
боғланган 
бошқа 
турдаги 
белгилар,декодлаш вақтининг исталган талаб этилган қийматини 
беради (рухсатнома бирлиги учун) ёки таркибий шаклланиш 
тугалланганлигининг вақтидан иборат бўлади.
MPEG-4 да аудио-видео ахборотга ишлов беришнинг асосий 
босқичлари қуйидагилардир:
-
бошланғич расмнинг турли элементлар - “медиа-
объектлар”га (media objects) бўлиниши;
-
ушбу объектларнинг ўзаро боғланиши ва тузилмасини 
ифодалаш, кейинчалик улар ягона видеоовозли саҳна 
объектини йиғиш имконини бериши; 
-
охирги ахборот қабул қилгувчи учун саҳна интерактив 
ўзгартиришлар киритиш имкониятини яратилиши. 
Барча 
медиа-объектлар 
ягона 
иерархик 
тузилмага 
бириктирилишида мослашувчанлик босқичига эришиш учун 
қуйидагилар бўлиши лозим: 
- ҳаракатсиз тасвирлар (масалан: фон);
-
натурал видео объектлар (масалан: инсон); 
-
аудио объектлар (овозлар, инсон билан боғлиқ овоз); 
-
саҳна билан боғлиқ матн; 
-
саҳна ёзилаётганда бўлмаган сунъий объектлар, бироқ 
фойдаланувчига 
етқизилганда 
қўшилади 
(масалан: 
компьютер графикаси воситалари томонидан яратилган 
“сўзловчи инсон боши”);
-
сунъий 
объект 
билан 
боғланган 
ва 
овозга 
ўзгартириладиган матн.


177 
Маълумотларни 
ушбу усулда бериш саҳнада медиа 
объектларни нисбатан осон силжитишга имкон яратади.
Бунда 
уларни кадр майдонининг барча қисмида силжитиш имконияти 
мавжуд,, яъни геометрик ўлчовини ва масштабини ўзгартириш, 
хилма хил кўринишда бериш.Бундан ташқари баъзи бир алоҳида 
видеообъектларнинг рангини ва матнларини ўзгартириш ҳамда 
улардан мураккаб композициялар йиғиш мумкин.
Техник томондан MPEG-4нинг характерлашда шуни 
таъкидлаш жоизки, бу стандарт MPEG-1 ва MPEG-2да 
қўлланиладиган тасвир пикселларини сиқиш ва кодлаш 
усулларининг бутун бир мажмуасидан иборат. MPEG-4 
стандартида видеони сиқишдаги янгилик тасвирни квадрат 
блокларга бўлиш эмас балки уни эркин шаклдаги объектлар 
билан бўлиш амалиётига ўтилганлиги ҳисобланади. Мисол учун 
кадрда ҳаракатланаётган инсон, ҳаракатланмайдиган объект - 
орқа планга нисбатан, битта яхлит кўчиб ўтувчи алоҳида объект 
сифатида қабул қилинади ва ишлов берилади.
MPEG-4 да ҳаракатсиз тасвир ва текстларни кодлаш учун 
вейвлет-ўзгартириш асосидаги самарали алгоритм қўлланилади, у 
эркин шаклдаги объектларни кодлашни ва расм сифатини текис 
масштабланишини таъминлайди.
Ундан ташқари, 38,4 Мбит/с гача, студия шароитида 
1,2 Гбит/с гача бўлган юқори тезликдаги видео оқимларни 
яратиш имконияти кўзда тутилган. 

Download 7,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish