Менга берилган материални ўзбек тилига таржимон қилганимда рус сўзларининг айримларини қуйидаги таржима қилиб ишлатганман


Ўтказилган изланишлар ва тажрибаларга мувофиқ



Download 7,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet164/213
Sana19.04.2022
Hajmi7,79 Mb.
#563588
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   213
Ўтказилган изланишлар ва тажрибаларга мувофиқ, 
DVB-T стандарти телевизион ретрансляторлар қувватидан 
самарали 
фойдаланиши; 
юқори 
халақитбардошликка 
эгалиги; 300 км/с тезликка бўлган ҳаракатланувчи 
объектларда 
сигналларни 
қабул 
қилиш 
имконияти 
мавжудлиги, ҳамда рақамли сигнал узатиш тезлигини 
бошқариш вазифаларини ечиш мумкинлиги тасдиқланган. 
Иш 
жараёнидан 
маълум 
бўлдики, 
ATSCда 
телеузатгичларнинг қуввати пасайиши ўрнига, уларни сезиларли 


294 
даражада кўтариш кераклиги аниқланди. Бунинг сабаблардан 
бири ATSC стандарти шовқинлардан деярли ҳимоя қилинмаган. 
Стандартни ишлаб чиқарувчилар томонидан бу бандга эътибор 
бўлмаган ёки асосий эътибор сигналларни ер усти тизимида 
халақитбардошлик масаласи мавжуд бўлмаган, кабель тизимлари 
ёрдамида тарқатишга қаратилганлигидир. Ушбу сабаблар асосида 
айтиш мумкинки, ATSC стандарти сигналларини автомобиль ёки 
поездда ҳаракатланаётганда сифатли қабул қилиб бўлмайди.
Шундай қилиб, амалиётда ATSC стандарти DVB-T га 
деярли барча сифат параметр кўрсатгичлари бўйича 
ютқазади ва шунинг учун ҳам АҚШда ATSC ни келгусида 
татбиқ қилиш учун махсус DVD-T трансляциялар диапазони 
ажратилган. 
DVВ-T 
формати 
транспортда 
қабулга 
мўлжалланган узатишлар учун тавсия этилган деб 
белгиланган. 
 
 
6.7.
 
Яратилган MMDS, LMDS, MVDS тизимлари
 
 
6.7.1. MMDS тизими 
 
MMDS (Multichannel Multipoint Distribution Service) – кўп 
каналли кўп нуқтали тақсимланувчи тизимлар 20 асрнинг 70- 
йилларида ишлаб чиқилган MDS (Multipoint Distribution System) 
2,1-2,7 ГГц диапазонида узатгичдан 50 км радиус масофани 
қамраб оладиган тизим ўрнига келган. Улар 50-60 км радиусли 
зонанинг 2,5-2,7 ГГц диапазонида ишлашига имкон беради. Шу 
билан бирга базавий станция узатгичининг қуввати,одатда 100 Вт 
(1кВт гача) дан ошмайди, аммо оддий аналог телевизион 
тармоқлар узатгичлари қуввати 10….50 кВт бўлишлари керак 
эди.
Ер усти телевидениесида кўп каналли MMDS тизимларидан 
фойдаланиш, ер усти телеэшиттиришнинг оддий тизимларига 
нисбатан бир қатор афзалликларга эга: 

Улар аналог сигнал стандартидан келиб чиққан холда, 25 
тагача телевизион дастурларни ва MPEG-2 стандартида рақамли 


295 
сигналларнии модуляциялашда эса 4-6 марта кўпроқ дастурлани 
узатиш қобилиятига эга. 

Радио ва телеэшиттириш узатгичнинг умумий қуввати 
1000 Вт (асосан 1-10 Вт) дан ошмаган, экологик хавфсиз 
даражада олиб борилади. 

15-25 см чизиқли, ўлчами кичик ҳажмли ихчам 
антенналардан фойдаланиш ҳисобига абонент қурилмаларининг 
нисбатан арзонлиги. 

Ушбу тизимлар учун ажратилган частота диапазонларида 
(2,5-2,7 ГГц) шовқинларнинг нисбатан паст даражаси ҳисобига 
сигналлар юқори сифатининг таъминланиши. 

NTSC, PAL, SECAM телевизион стандартлари қабул 
қилиш 
шартларига 
боғлиқ 
бўлмаган 
сигналларни 
рақамлаштириш ҳисобига. 

ММDS тизимлари кўп қаватли қурилишларга эга йирик 
шаҳарларда “ўлик зоналарни” бартараф этиш имконини беради. 
Улар кабелли телевидение тизимларини қуришга нисбатан 
тежамкорликни таъминлайди. Агар тармоқланган кабель 
тизимида 5...20 км майдонни қоплаш талаб этилса, унда 
ретрансляторли вариант афзалроқ бўлиши мумкин. 

Узайтирилган магистрал ва субмагистрал линияларининг 
йўқлиги ҳисобига эксплуатацион харажатлар анча қисқаради. 

ММDS технологиялари асосидаги, уяли телевидение 
тизимлари орқали, регионал даражада ретрансляция қилинаётган 
теледастурлар сонини оширишга кенг имкониятлар очилади: 2-5 
телеканаллар ўрнига телетомошабинлар 100 тагача чет эл 
рақамли каналларини кўришлари мумкин. 
ММDS тизимининг қурилиш вақти унинг конфигурациясига 
боғлиқ холда бир неча кундан, то 2-3 ҳафта оралиғида бўлиши 
мумкин. 
6.25-расмда 
ММDS 
тизимидаги 
телевизион 
эшиттиришни ташкил этиш структураси келтирилган. 
ММDS 
қурилмаларида 
квадратуравий 
амплитуда 
модуляцияли 4та позицияли QPSK(модуляцион символга 2 та 
битдан)дан,то 256 позицияли QAM (256 – QAM модуляцион 
символга 8 бит тўғри келади) гача қўлланилади. Шунинг учун 
ММDS даги маълумотларни узатиш тезлиги, мос канал 


296 
кенглигида,жуда катта қийматларга эга бўлиши мумкин. Шундай 
қилиб, стандарт 8 МГцли телевизион каналда назарий тезлик 56 
МГц/сгача бўлиши мумкин. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, 
дастлаб ММDS тизими
телевизион программа сигналларини бир 
томонга йўналтиришга мослаштирилган эди. Бироқ сўнгги 
йилларда икки томонлама ишлаш (интерактив) учун қурилмалар 
пайдо бўла бошладилар, айниқса тескари каналли Интернетни 
таъминлаш учун. Бунда қоида бўйича тескари,иккинчи канал 4-8 
марта кичик бўлган ўтказиш полосасига эга бўлади. 
6.25-расм. ММDS тизими базасидаги телерадиоэшиттиришни 
ташкил этилиши чизмаси. 
ММDS тизимининг муҳим кўрсатгичларидан бири, унинг 
турли даражадаги даромадига эга аҳолининг кенг қатламлари 
учун фойдаланишни ташкил этиш ҳисобланади. ММDS бутун 
шаҳар ахолиси учун телевизион дастурлар қабул қилишдаги 
оддий ва қиммат бўлмаган манбаа сифатида, ҳамда айни вақтда 
талабчан мижозлар учун ёпиқ каналлар пакетига эга пуллик 
телевидение тизими сифатида қўлланилиши мумкин. 


297 
ММDS тизимларидаги телеэшиттириш бир каналли ва кўп 
каналли схема бўйича амалга оширилиши мумкин

Шундай 
қилиб, узатгич гуруҳлари кўп каналли ёки бир каналли ҳамда 
аналог ёки рақамли сигналларнинг узатишга мўлжалланган 
бўлишлари лозим. Ундан ташқари, узатгичлар бино ичида ёки 
антенна яқинида, бино ташқарисида ишлашга мўлжалланган 
бўлиши мумкин. Узатгичларни антенна олдида жойлаштириш 
варианти фидер линияларидаги хатоликларни деярли ҳисобга 
олмасликка имкон беради, бироқ температура ва намликнинг 
сезиларли ўзгаришлари ишлашнинг ишончлигига бўлган 
талабларнинг ўсишига олиб келади ва натижада хизмат кўрсатиш 
мураккаблашади. 
Бир каналли вариантда N-телевизион дастурларни узатиш 
учун модулятор ва узатгичлардан иборат бўлган N- узатгич 
қурилмалари қўлланиладилар ва чиқишда турли
узатгичларнинг 
қувватларини йиғиш, жамлаш 6.26-расмда кўрсатилганидек 
антеннада амалга оширилади.
6.26-расм. MMDS тизимида бир каналли узтгичлардан 
фойдаланган ҳолдаги тузилмавий схема


298 
Кўп каналли вариантда узатилаётган N-телевизион 
дастуралар аввал ўзларининг модуляторларига келиб тушадилар, 
кейинчалик улардан умумий антеннага ишловчи кенг полосали 
узатгични модуляциялайдиган гуруҳ сигнали шакллантирилади 
(6.27-расм). 
Бир каналли вариантда бутун қувват битта каналга 
йўналтирилади, кўп каналли вариантда эса 8 та канал учун қувват 
тахминан 50 мартага камаяди, яъни қувват ҳар бир каналда 
тахминан 2N мартага пасаяди. Шундай қилиб, кўп каналли 
узатгичлар қамраб олиш зонаси радиуси 6 км дан ошмайдиган, 
кичик шаҳарлар ва шаҳар кўринишидаги қишлоқларда 
ишлатилишига мўлжалланган. Бунда 2,5....2,7 ГГц полосадаги 
MMDS тизими, стандарт 8 МГц полосали PAL ёки SECAM 
аналог телевидениесининг 24 каналини ташкил этиш имконини 
беради. 
6.27-расм. MMDS тизимида кўп каналли узтгичлардан 
фойдаланган ҳолдаги тузилмавий схема.
Экранлашган тўсиқлар (баландлик, техник қурилма ва 
бошқалар) ёки жойнинг мураккаб рельефи мавжуд бўлган, юқори 


299 
қаватли шаҳар қурилишларида абонент терминал антенналари ва 
базавий антенналар орасидаги, юзага келадиган тўғридан-тўғри 
кўринишни таъминланмаслиги туфайли ҳосил бўладиган “ўлик 
зона”ларни 
чиқариб 
ташлаш 
учун 
ретрансляторлардан 
фойдаланиш кўзда тутилади (6.28-расм). 
6.28- расм. MMDS тизимда ретранслятор ёрдамида сигнал 
узатиш чизмаси 
Ретранслятор – кўпинча фильтрловчи блокли қабул қилиш 
ва 
узатиш 
антенналардан 
ҳамда 
кенг 
полосали 
кучайтиргичлардан иборат бўлган, хизмат кўрсатмайдиган қабул-
узатиш комплексидир. Бунда ретранслятор кўпинча, сигнални 
қайси частотада қабул қилса, айнан шу частота тарқатади. Асосий 
узатгич ва ретрансляторларнинг қамров зонасидаги мавжуд 
халақитлардан қутилиш учун ретранслятордан сигнал узатиш 
бошқа поляризацияда амалга оширилади ёки ретрансляторнинг 
антенналари узатиш ва қабул қилиш йўлланма диаграммаси учун 
мос конфигурация танланади. Ретранслятор узатгичи ва қабул 
қилгичи тегишли антенналар яқинида жойлашадилар, об-ҳаво 


300 
шароитининг таъсиридан ишончли ҳимоя қиладиган герметик 
корпусга ва термобошқарув тизими эгадирлар.

Download 7,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish