Менга берилган материални ўзбек тилига таржимон қилганимда рус сўзларининг айримларини қуйидаги таржима қилиб ишлатганман



Download 7,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet114/213
Sana19.04.2022
Hajmi7,79 Mb.
#563588
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   213
халақитлар бирламчи ва пакетли 
(гуруҳли)
бўлишлари мумкин. 
Бирламчи (якка) хатолар бир бирига боғлиқ эмас ва пакетли 
хатолар бирданига бир неча қўшни иккилик символларни бўлиши 
мумкин. Мисол учун: кўп узоқ давом этган импульс халақитлар 


205 
тасвир сигналида кема кет келаётган бир неча иккилик 
символларни барчасини нолга ёки бирга айлантириши мумкин. 
Халақитлардан 
сақланишнинг 
анъанавий 
усуллари: 
телевизион сигналларнинг узатгичлари қуввати ошириш, 
антенналарни айни холатга мос келувчи кўрсатгичларини 
таъминлаш, қабул қилгич қурилмаларида кичик шовқин 
чиқарувчи деталларни қўллаш, совитиш қурилмаларини 
ишлатиш (вентиляция қўллаш), қўшни худудларда частота 
тақсимланишини оптималлаштиришлардир 
Рақамли 
сигналлар 
узатилганда 
эса, 
халақитларни 
камайтириш учун, халақитларнинг пайдо бўлишини аниқловчи ва 
уларни йўқотилишини амалга оширувчи махсус кодларнинг 
фойдаланиш мумкин. 
Бундан ташқари танланган модуляция усули ҳам 
халақитларни камайтиришга йўналтирилган бўлиши лозим. 
Шунинг учун ҳам рақамли телевидениеда сигналларни узатиш 
усуллари аналог телевидениедан тубдан фарқ қилади. 
5.2. Оралатиш ва Скремблерлаш 
 
Пакетли хатоликларни таьсирини самарали йўқотиш 
усулидан бири бу 
оралатиш 
ёки аралаштириш (инглизча – 
interleaving- ўзбекча – аралаштириш) дир. Маълумот алоқа 
канали 
орқали 
узатишдан 
олдин 
керакли 
тартибда 
жойлаштирилади, қабул томонда эса жой – жойига қўйилиб, 
тикланади ёки
 қайта оралатиш 
амалга оширилади. Бундай ҳолда 
пакетли хатолар, бўлакланган якка хатоларга айланади ва уларни 
осон аниқланиш имконияти яратилади ҳамда хатони аниқловчи 
кодлар ёрдамида тузатилади. 
Оралатиш ва қайта оралатишлар 5.1- расмдан келтирилган. 
Дастлабки рақамли сигнал иккилик сўзларининг тўрт разрядли 
кетма – кет узатилувчи битларидир (5.1а-расм) 
16 битдан иборат кесимда рақамли сигнал оралатилади. 
Сонлар бу кесимдаги битларнинг номерини кўрсатади. Оралатиш 
таьсирида битларнинг жойи ўзгаради (5.1б- расм). Маьлумот 
блокида юлдузчалар билан белгиланган нисбатан узун 


206 
хатоликларни ҳосил қилувчи халақитлар, пакетли халақитлар 
пайдо бўлади. Қайта оралатиш натижасида хатоликлар ҳар хил 
иккилик сўзларга ўтиб кетади ва дастлабки сигнал тикланиш 
жараёнида пакетли хатоликлар йўқолади(5.1в -расм). Шундай 
қилиб айрим битларни эмас балки битлар гуруҳини ёки 
байтларни хам алмаштириш мумкин. 
5.1- расм. Оралатиш ва қайта оралатиш
Рақамли телевидениенинг DVB стандартида оралатиш, Рид 
– 
Соломон 
(кейинги 
бўлимларида 
кенгроқ 
берилади)кодланишдан сўнг, транспорт оқими пакетлари 
доирасида амалга оширилади. Натижада пакетларнинг ҳажми 188 
дан 204 байтгача катталашади. Ҳар бир пакет 17 байтдан иборат 
12 гуруҳга бўлинади. Дастлаб ҳамма гуруҳнинг биринчи 
байтлари (1,18,..,171,188), сўнгра гуруҳларнинг иккинчи байтлари 
(2,19,...,172,189) ва ҳ.к. лар узатиладилар. Охирида гуруҳларнинг 
сўнги байтлари (17,34,...,187,204) узатилади. Шундай қилиб, 
оралатиш жараёнида,транспорт оқими пакети доирасида, ҳар хил 
байтлар 0 дан 176 позиция оралиғида аралашиб кетадилар.Энг 
асосийси қабул қилиш томонида ҳамма байтлар кетма кетлиги 
тикланади. Оралатиш узатилаётган сигналларни санкциясиз 
(рухсатсиз) киришдан сақлашда ишлатилиши қулай, чунки 
тиклаш ва дастлабки ҳолатга қайтариш ва ўрин алмаштириш 
қонунларини билган ҳолдагина амалга оширилиши мумкин. 

Download 7,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish