2.2. Бошқарув (менежмент)нинг моҳияти ва тизими
Умумий кўринишда бошқарув иккита объектнинг мақсадига қаратилган ўзаро ҳамкорлигидан иборат бўлиб, бунда улардан бири бошқарув субъекти ўрнида, бошқаси эса бошқарув объекти ўрнида бўлади. Бу ўзаро ҳамкорлик учун қуйидагилар хосдир:
бошқарув субъекти бошқарув объектига таъсир кўрсатиш импульслари (бошқарув буйруқлари)ни жўнатади, улар бошқарув объекти қандай фаолият юритиши ҳақидаги ахборотга эга бўлдилар;
бошқарув объекти ушбу импульслар (буйруқлар)ни олади ва уларга мувофиқ ҳаракат қилади 2.1. расм.
тўғридан тўғри таъсир тескари алоқа
2.1.расм. Бошқарув тизимининг бошқарувчи ва бошқарилувчи тизимчалари
Бошқарув субъекти сифатида фирмалар бўлимлари ва хизматлари мажмуасини ѐки алоҳида бўлинма, якка шахс ва бошқаларни кўриб чиқиш мумкин. Бошқарув объекти сифатида ходим, меҳнат жамоаси, товарлар, ресурслар, ҳужжатлар ва ҳ.қ. бўлади. Масалан, уста участканинг ишини ташкил қилади. Бунда у паст даражадаги менежер ѐки бошқарув субъекти, ишчилар эса – бошқарув объектлари бўлади. Ташкилотнинг тижорат директори бўлинмаларнинг ишини ташкил қилади. Бунда у менежер ѐки бошқарув субъекти, кўрсатилган бўлинмалар- бошқарув объектлари бўладилар.
Бошқарувнинг бошқа таърифлари ҳам мавжуд. Масалан, кўзга кўринган тадқиқотчи П. Друкер (АҚШ) ҳисоблайдики, бошқарув бу ташкил қилинмаган тўдани самарали мақсадга йўналтирирувчи ва ишлаб чиқариш гуруҳига айлантирувчи фаолиятнинг асосий туридир. Америкали олим К.Киллен бошқарувни “ишни бошқаларнинг қўли билан бажариш” сифатида белгилайди.
Бошқарув субъекти
(бошқарувчи тизимча)
Бошқарув субъекти
(бошқарилувчи тизимча)
Таъқидлаш керакки, бошқарувни кўпинча субъектнинг объектга таъсири сифатида белгилайдилар, яъни бошқарув субъектининг фаолиятига тенглаштирадилар. Бунда бошқарувга субъектнинг объектга бир томонлама таъсири сифатида каралади, бу бошқарувнинг моҳияти ҳақидаги нотўғри хулосаларга олиб келади. Диалектик ўзаро алоқа , объект ва субъектниг бирлигини уларнинг субардинацион жойлашуви билан алмаштириш натижаси- да бошқарувнинг ҳаракатланувчи бошланиши – субъект ва объект ўртасидаги зиддият назардан ташқарида қолади. Шунинг учун бошқарув объектининг бошқарув буйруқларини бажаришга имконияти ва тайѐрлиги канчалик тўлик ҳисобга олинмасин, агар улар фақат самаралироқ бошқарув таъсирларини қидириш учун асос сифатида кўриб чиқилса, бошқарув имко- ниятларини баҳолаш бошқарувни амалга оширишнинг ҳақиқий имко- ниятларига адекват бўлмайди. Демак, бошқарувни фақат бошқарув субъекти ҳолатида кўриб чиқиш мумкин эмас.
Субъектнинг бошқарув объекти билан ўзаро ҳамкорлиги учун улар ўртасида мажмуавий характерга эга муносабатлар мавжуд бўлиши зарур. Бунда бошқарувнинг айрим даражаларидаги муносабатларнинг у ѐки бу турлари устунлик қиладилар. Иқтисодий муносабатларга асосланган бошқарув муносабатлари кенг тарқалгандирлар. Муносабатларнинг қуйидаги икки тури бошқарув учун принципиал бўлади: ассоциацияланган мулк эгаларининг биргаликдаги фаолияти жараѐнида меҳнатни тақсимланиши ва кооперациялашувида вужудга келувчи муносабатлар ва мулк эгалари ва ишлаб чиқариш воситаларидан фойдаланувчилар ўртасида вужудга келган ѐллаш муносабатлари (тўлов муносабатлари).
Агар бир томондан бошқарув субъектида бошқаришга эҳтиѐж ва имконият, бошқа томондан эса – бошқарув объекти бошқарув буйруқларини бажаришга эҳтиѐжи ва имконияти бўлса, бошқарув ҳақиқий бўлади.
Субъектни бошқарувчи фаолияти бунда у қандай мақсадларни кўзлашига кўра маълум йўналишни олади. Агар бошқарув мақсадлари
субъектнинг бошқарув фаолияти жараѐнида кўзланган мақсадига мос келса, у самарали бошқаришга қаратилган бўлади.
Бошқарув субъектининг бошқарувни амалга ошириш имконияти, биринчидан ташкилий-техник жиҳатлар билан ходимларда алоқа ва ахборотларни узатишнинг керакли каналлари, бошқарувнинг талаб қилишидаги техникаси ва ҳ.к. мавжудлиги билан, иккинчидан, бошқарув субъектида бошқарув объектига таъсир кўрсатишнинг, унинг ѐрдамида буйруқларни бажаришга ундовчи дастакларнинг мавжудлиги билан, яъни бошқарув обьектининг бошқарув буйруқларини бажаришга имконияти ва тайѐрлиги билан асосланади.
Масалан, агар бошқарув обьекти ишлаб чиқариш воситаларининг мулк эгаси бўлмаса, унда унинг бошқарув буйруқларини бажаришга тайѐрлиги унинг эҳтиѐжи бунинг натижасида қанчалик қаноатланишига боғлиқ бўлади, буйруқни бажариш имконияти эса унинг ишлаб чиқариш имкониятлари билан боғланган. Бу ҳолда бошқарув обьекти ва субъекти ўртасидаги зиддиятни ҳал қилиш учун рағбатлантириш механизмини ишлаб чиқиш зарурдир. Агар бошқарув объекти мулк эгаси бўлса, унда бошқариш имконияти бошқарув объектининг ҳам мулк эгаси, ҳам ижрочи сифатидаги бир вақтдаги манфаатларини бириктириш механизми билан берилади, бунда мулк эгасининг манфаатлари устунлик қилади.
Бошқарувни фақат ташкилотнинг таркибий қисми бўлган ҳақиқий ҳаракат қилувчи тизим мавжуд бўлгандагини амалга ошириш мумкин, у тизимли бошқарув деб аталади.
Эслаш керакки, тизим бу бир бирлари билан муносабатда ва алоқада бўлган, маълум бирликни ташкил қиладиган элементларнинг йиғиндисидир. Асосий тизимли тамойиллар қуйидагилардир: 1) тизим хусусиятларининг уни ташкил қилувчи элементлар хусусиятлари суммасига нисбатан яхлитлиги; 2) таркибийлик (бўлинишлик); 3) тузилиш ва муҳитнинг ўзаро боғлиқлиги; 4) иерархиялик; 5) ҳар бир тизим таърифининг кўплиги.
Бошқарув тизимига қайта туриб шуни таъкидлаш керакки, у ўзининг ўзаро боғланган ва ўзаро ҳамкорлик қилувчи ташкил қилувчи элементлари маълум мажмуасидан иборат бўлади ва тизимнинг манфаатлари йўлида бошқарув фаолиятини амалга оширишга қаратилгандир. Бунда эмерджментлар деб аталувчи янги яхлит хусусиятлар вужудга келади.
Замонавий ташкилотни бошқариш тизими қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
юқори эгилувчанликка эга бўлиш;
ишлаб чиқаришнинг меҳнатни назорат қилиш, ташкил этиш ва тақсимлашнинг тегишли шаклларини талаб қилувчи технологиясига ўхшаш бўлиш;
корхонанинг ташқи ва ички муҳити, бозор ҳолатининг омиллари ўзгаришларига оператив жавоб қайтариш;
ташкилотни бошқаришнинг юқори самарадорлигини таъминлаш;
ташкилотнинг ривожланишига кўмаклашиш;
фан ва илғор амалиѐт ютуқларини тадбиқ этилишини таъминлаш;
ўзини ўзи тартибга солиш хусусиятига эга бўлиш.
Алоқа бошқарувнинг ҳар қандай тизимининг муқаррар элементи бўлади. Алоқалар тўғридан тўғри, тескари, вертикал, горизонтал ва диагоналли ва ҳ.к бўлиши мумкин.
Тўғридан тўғри алоқа - бу бошқарув субъектининг объектга бошқарув буйруқлари, қарорлар, тавсиялар ва х.қ кўринишидаги таъсиридир. Тескари алоқа - бу бошқарув объектидан бошқарув субъектига чиқувчи ахборотдир.
Келтирилган тўғридан тўғри ва тескари алоқалар вертикалга кирадилар. Улардан ташқари расмий ва норасмий муносабатларни амалга ошишига имкон берувчи, билимлар ва кўникмаларни узатишга кўмаклашувчи, бошқарув тизимининг ўзининг олдига қўйган мақсадларига эришиш бўйича битта даражадаги субъектларнинг ҳаракатлари муфовиқлашувини таъминловчи горинзонтал алоқалар ҳам мавжуд. Диоганал алоқа, масалан,
битта бўлимнинг мутахассиси ва бошқа бўлимнинг бошлиғи ўртасида мавжуд бўлади.
Бошқарув тизимини иккита тизимчалар – бошқарувчи (бошқарув субъекти) ва бошқарилувчи (бошқарув объекти), ҳамда улар ўртасидаги тўғридан тўғри ва тескари алоқани ташкил қилувчиларни элементар кўринишида тасаввур қилиш мумкин.
О.С. Виханский ва А.И. Наумов бошқарув тизимида учта тизимчани белгилайдилар. Биринчи тизим бошқарув тизими сифатида аввалроқ қабул қилинган. Бу ўзларининг олдиларига қўйилган вазифаларни бажарувчи бошқарув идоралари, бўлинмалар ва ижрочилар мажмуаси, улар ѐрдамида бошқарув амалга ошириладиган усуллар йиғиндисидир. Ушбу тизимчани ташкилот, технология ва бошқарув усулларининг бирлиги деб белгилаш мумкин. У таркибий-вазифавий деб аталади ва бошқарув тизимининг “негизи” сифатида бўлади.
Иккинчи тизимча – ахборотли - аҳлоқий. Қуйидагилар унинг асосий блоклари бўладилар:
- бошқарув ғояси ва бошқарув тизимини қийматга йўналтириш;
- бошқарув жараѐни иштирокчиларининг манфаатлари ва ахлоқий меъѐрлари;
- бошқарув тизимидаги ахборотлар ва коммуникациялар.
Ушбу блоклар йиғиндиси асосан бутун кўриб чиқилаѐтган тизимчани қамраб олади, аммо бошқарувнинг алоҳида тизимларида қўшимча блоклар, масалан: миллий манфаатлар, миллий бошқарув стеоротиплари ва х.қ бўлиши мумкин. Ҳозирги вақтда объектив содир бўлаѐтган ахборотларни жадал ва кенг тарқалиш муносабатлари билан ушбу тизимчанинг роли кескин ўсади.
Бошқарув тизимининг ўзини ўзи ривожлантириш тизимчаси учинчи тизимча бўлади. Уни пайдо бўлиши бошқарув тизимида ўзини ўзи такомил- лаштиришга интилиш, илғор ғояларини қидириб топиш ва ишлаб чиқиш, уларни амалиѐтга тадбиқ этиш каби сифатларни вужудга келиши билан
асосланади. Бу тизимча нафақат кўрсатиб ўтилган сифатларни акс эттиради, балки, уларни қайта ишлаб чиқилиши, тарқатилиши ва амалга тадбиқ этилишига ѐрдам беради.
Ушбу тизимча иккита қисмга ажратилиши мумкин, биринчиси – бошқарув тизимини мунтазам равишда такомиллашиш ва ривожланишга йўналтиради. Иккинчиси уни ривожланишини таъминлайди.
Р.А.Фатхутдинов ташкилот менежменти тизимининг қуйидаги тузилишини таклиф этади (2.2. – расм)
Ташқи муҳит
Кириш чиқишкчЧиқиш Чиқиш
Тескари алоқа
2.2. расм. Менежмент тизимининг тузилиши
Менежмент- нинг илмий ѐндашувлар тамойиллариусуллар
Вазифавий тизимча
Бошқарувчи тизимча
Таъминлочи тизимча
Мақсадий тизимча
Бунда қуйидагилар ташкилотнинг менежмент тизими мақсадли тизимчасининг таркибий қисмлари бўладилар: ишлаб чиқарилаѐтган товарлар ва хизматларнинг сифатини ошириш, ресурсларни тежаш, товарларни сотиш бозорларини кенгайтириш, ишлаб чиқаришни ташкилий-техник ривожлантириш, жамоани ижтимоий ривожланиши ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш.
Ташкилот менежмент тизимининг таъминловчи тизимчаси қуйидагиларни ўз ичига олади: услубий таъминот, ресурслар таъминоти, ахборот таъминоти ва хуқуқий таъминот.
Вазифавий тизимча қуйидаги таркибий қисмларни ўз ичига олади: маркетинг, режалаштириш, жараѐнларни ташкил қилиш, ҳисобга олиш ва назорат, мотивация ва тартибга солиш.
Ташкилот менежменти тизимини бошқарувчи тизимчаси қуйидагиларни ўз ичига қуйидагиларни олади: ходимларни бошқариш, менежментнинг социологияси ва психологияси, бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, қарорларни қабул қилишдаги таҳлил, қарорларни қабул қилишдаги башорат.
Do'stlaringiz bilan baham: |