Менежментга кириш фанидан маърузалар матни



Download 480,07 Kb.
bet43/43
Sana25.02.2022
Hajmi480,07 Kb.
#268399
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   43
Bog'liq
2 5395805763727788975

АТАМАЛАР ЛУҒАТИ
Алоқа – бу бошқарув тизими элементларининг ўзаро ҳамкорлиги учун муҳим элементлардан бири бўлиб, унинг воситасида ушбу тузилма учун маълум муносабатлар шаклланадилар. Бошқарув тизимларидаги алоқани лойиҳалаштириш ахборот назарияси усуллари, ҳамда ахборотларнинг техник манбаларини танлаш ва алоқа каналларини лойиҳалаштириш усулларига асосланади. Бошқарув шаклларига эга бошқарув тизимларининг таркибий тизимларидан тўғридан тўғри ва тескари алоқалар занжирлари ажрати-ладилар. Улар ахборотларни ҳаракатланиш йўналишлари бўйича фарқла- надилар.
Бошқарув (умумий кўринишда)– бу иккита объектлар ўзаро ҳамкорлигининг маълум тури- бунда улардан бири бошқарув субъекти ҳолатида, бошқаси эса– бошқарув объекти ҳолатида бўлади.
Бошқарув вазифалари– бу бошқарув фаолиятининг нисбатан мустақил, ихтисослаштирилган ва ажратилган турлари.
Бошқарув жараѐни – ташкилот ресурсларини у томонидан ўзининг мақсадларига етишиш учун шакллантириш ва улардан фойдаланиш бўйича узлуксиз ўзаро боғлиқ ҳаракатларнинг мажмуаси.
Бошқарув иерархияси – мураккаб турли-туман ва ўзаро боғланган жараѐнларни бошқаришнинг асосий тамойилларидан бири. У бошқарувнинг даражалари билан таърифланади, уларнинг сони қанчалик кўп бўлса, тизим шунчалик йирикдир. Иерархия бўйича, масалан, корхона, цех, участка ва ҳ к. бошқаруви ажратилади. Ҳар бир даражанинг бошқарув тизими юқорироқ даража учун бошқарув объекти бўладилар. Умумий ҳолда бошқарув иерархияси ҳар бир даражадаги бошқарувни автоном ҳолда белгиланишини кўзда тутади. Кўпинча бу бошқарув мақсадларини амалга оширишнинг воситалари ва усулларини танлашга тегишли бўлади. Иерархия бошқарувнинг мураккаб тизимидаги бошқарув тизимчаларининг биргаликда бўйсунишидан иборат бўлади.
Бошқарув меҳнатининг вертикал тақсимланиши – ташкилотда бошқарув даражаларини ажратишга асосланган тақсимлаш. Унинг асосида ходимлар ѐки бўлинмалар фаолиятини мувофиқлаштириш ѐтади.
Бошқарув меҳнатининг горизонтал тақсимланиши – меҳнатни ишларнинг турлари, вазифалар бўйича тақсимланиши. У мутахассисларни ажратилиши, ташкилотда вазифавий хизматлар ва бўлинмаларни ташкил қилинишида намоѐн бўлади.
Бошқарув меҳнатини илмий ташкил қилиш –бу бошқарув ходимлар меҳнатини шундай ташкил қилишки, у фан ютуклари ва илғор тажриба, хўжалик юритишнинг илғор шаклларидан фойдаланиш, техник воситаларини қўллашга асосланади ва хизматчиларни бир бирлари ва ишчилар билан ўзаро
ҳамкорликни яхшироқ тарзда ўрнатишга имкон беради, ҳамда бошқарув вазифаларини амалга ошириш, ва ишлаб чиқариш (тижорат)ни мухандислик- техник ва иқтисодий таъминлаш жараѐнида техник воситаларидан фойдаланишга асосланади.
Бошқарув объекти –бу бошқарув субъекти томонидан бошқарувчи таъсирларни қабул қилувчи идора. У импульслар (бошқарув буюруқлари)ни олади уларга мувофиқ ҳаракат қилади Ходим, меҳнат жамоаси, товарлар, ресурслар, ҳужжатлар ва ҳ.к. бошқарув объекти сифатида бўладилар.
Бошқарув субъекти - бошқарув тизимининг бошқарув объектига таъсир кўрсатиш манбаи бўлган бўғини ѐки қисми. Бошқарув суъекти сифатида фирманинг бўлимлари ва хизматлари мажмуасини ѐки алоҳида бўлинма, якка шахс ва бошқаларни кўриб чиқиш мумкин. Бошқарув суъектини ажратиш бошқариладиган ижтимоий-иктисодий тизимнинг кўламлари ва ундаги бошқарув тизимини таърифловчи алоқалар билан чеклангандир.
Бошқарув тамойиллари –бошқарув субъектлари аниқ объектларни бошқариш жараѐнида амал қилишлари керак бўлган объектив қонунлардан келиб чиқувчи асосий қоидалар.
Бошқарув тизими–1.Одамларни биргаликдаги фаолиятини муво-фиқлаштириш учун зарур ҳаракатлар йиғиндиси. 2. Бошқарувни амалга оширувчи бўғинлар ва улар ўртасидаги алоқаларнинг йиғиндиси.
Бошқарув усули - бу раҳбар томонидан фойдаланадиган вазифаларни ҳал қилишнинг энг характерли ва барқарор усулларининг йиғиндиси, унинг қўли остидагиларга нисбатан одати. Ташкилотларни стратегик бошқариш- инсон салоҳиятига суянувчи, ишлаб чиқариш фаолиятини истеъмолчилар сўровларига қаратувчи, ташкилотда атрофдагилар томонидан қаршиликларга жавоб қайтарувчи ва рақобот афзалликларига эришишга имкон берувчи эпчиллик билан тартибга солишлар ва ўз вақтилаги ўзгаришларни амалга оширувчи бошқарув бўлиб, у ташкилотни омон қолиши ва истиқболда мақсадларига эришишга имкон беради.
Бошқарув усуллари– бу бошқарувчи тизимча– бошқарув субъектини бошқарилувчи тизимча– бошқарув объектига қўйилган мақсадларга эришиш учун таъсир кўрсатиш усулларидир. Бошқарув усулларини ижтимой ишлаб чиқаришга хос бўлган объектив қонунлар асосида, биргаликдаги меҳнат жараѐнида вужудга келадиган муносабатларнинг ўзига хослигини ҳисобга олиш билан таснифлаш энг катта аҳамиятга эгадир. Ушбу аломат бўйича маъмурий, иқтисодий ва ижтимоий-психологик усуллар ажратилади.
Бошқарув қарори – бу ҳаракатларнинг маълум вариантини топиш, фаолият жараѐнининг ўзи, унинг якуний натижаси.
Бошқарувнинг мақсади – ишлаб чиқаришнинг ижтимоий-иқтисодий тузим сифатидаги эришилиши керак бўлган исталган, эҳтимол бўлган ва зарур ҳолати. Бошқарув мақсадини белгилаш – бошқарув жараѐнининг бошланғич босқичидир. Бошқарув мақсади раҳбар фаолиятини йўналтирувчи омил бўлади. Бошқарув мақсади талаблар, конунларга мос келиши ва тизим ривожланишининг ҳақиқий имкониятларини ҳисобга олиш билан белгила- ниши керак. Бошқарув мақсади истиқболли ва бевосита умумий ва хусусий, оралик ва якуний сифатида тавсифланади.
Бошқарувчанлик кўлами – бу бошқарув идорасининг бошқариш қобилияти ва бошқарув объектининг мураккаблиги ўртасидаги нисбат.
Етакчилик – бошқаруви ўзаро ҳамкорликнинг, ҳукмронликнинг ҳар хил манбааларини самаралироқ бирлашишига асосланган ва одамларни умумий мақсадларга эришишга ундашга қаратилган ўзига хос одоб.
Етакчининг касбга эгалиги – менежер томонидан ишлаб чиқариш (ти- жорат)ни ташкил қилиш ва бошқарув соҳасидаги махсус билимлар ва кўникмаларни эгаллаши, ҳар хил соҳалардаги одамлар билан ишлаш маҳорати.
Иқтисодий бошқарув усуллари –бошқарув субъекти ва объекти ўртасидаги муносабатларни мамлакат ва худуднинг солиқ тизими, молия – кредит механизми, божхона тизим, фирмани фаолият юритишнинг иқтисодий норативлари, сифатли меҳнат учун мотивация тизими, менежмент
мавсадларини мувофиқлаштириш усулларини қўллаш ѐрдамида иқтисодий тартибга солиш усулларидир.
Коммуникацион тармоқлар – маълум коммуникацион жараѐн иштирокчиларини тегишли ахборот оқимлари ѐрдамида бирлаштириш.
Маъмурий бошқарув усуллари –бу аник мақсадларга эришиш учун ташкилий муносабатларга таъсир кўрсатиш усулидир. Биттагина ишни ҳар хил ташкилий шароитлар, уни ташкил қилишнинг ҳар хил турлари: қатъий тартибга солиш, ҳозиржавоблик билан жавоб қайтариш, умумий вазифа- ларни қўйиш, фаолиятнинг йўл қўйиладиган чегараларини белгилаш ва ҳ. к. бажариш мумкин. Жамоага ташкилий таъсир кўрсатишнинг ишлари самарали ва сифатли бажарилишини таъминловчи маълум шароитлари учун энг ҳақиқий турларини аниқлашда ташкилий усуллар ўзларини намоѐн қиладилар.
Маънавий - руҳий ҳолат – ижтимоий гуруҳнинг қадриятли мўлжалла -ниши ва шахслараро муносабатларнинг характерини акс эттирувчи барқарор руҳий ҳолат. У ходимларнинг кайфияти, уларни меҳнатдан қаноатланганлиги даражасига бевосита таъсир кўрсатади ва бу орқали пиравордида ходимлар қўнимсизлиги, меҳнат унимдорлигига таъсир қилади. Қулай муҳитнинг энг муҳим аломатлари: гуруҳ аъзоларининг бир бирларига ишончи ва юқори талабчанлиги; самимий ва ишга доир танқид; фикрни эркин ифодалаш; қўл остидагиларга босимнинг йўқлиги; жамоа аъзоларининг унинг вазифалари ва ишларнинг ҳолати ҳақида етарлича хабардорлиги; жамоага тегишли эканликдан қаноатланиш; жамоа аъзоларининг ўзаро ѐрдами; жамоанинг ҳар бир аъзоси томонидан гуруҳдаги ишларнинг ҳолати учун жавобгарликни ўзига олиши.
Менежер - доимий равишда бошқарув лавозимини эгаллаб турувчи ва бозор шароитларида фаолият юритувчи ташкилот фаолиятининг айрим турлари бўйича қарор қабул қилиш ваколати берилган шахс. Менежерлар ташкилотда ҳар хил ўринларни эгаллайдилар (директор, гуруҳ раҳбари, ишларнинг маълум турининг ташкилотчиси, бошлиқ, мудир ва ҳ. к.),
бутунлай бир хилда бўлмаган масалаларни ҳал қиладилар, ҳар хил вазифаларни бажарадилар.
Менежерни ўзини ўзи назорат қилиши – менежерни ўз фаолияти натижалари устидан назорат қилиши, шу туфайли меҳнат жараѐни яхшиланади, қўйилан мақсадга эришилдими ѐки йўқлгии текширилади, ҳамда керакли тузатишлар киритилади.
Менежмент – бу ишлаб чиқариш ѐки тижоратни бошқариш; ишлаб чиқаришнинг самарадорлигини ошириш ва фойдани кўпайтириш мақсадида ишлаб чиқилган ва қўлланиладиган бошқарув томойиллари, усуллари, воситалари ва шаклларининг мажмуасидир.
Менежментнинг самарадорлиги – ижтимоий–иқтисодий категория, бошқарув фаолиятининг натижавийлиги, моддий, молиявий, меҳнат ва одам ресурсларидан фойдаланишнинг мувофиқлик даражаси. Бошқарув натижалари ва уларга эришишга сарфланган ресурсларни солиштириш воситасида аниқланади. Менежмент самарадорлигининг вазифавий роли-унинг ривожланиши даражаси ва динамикасини, ушбу жараѐннинг сифатий ва миқдорий томонларини акс эттиришдир.
Механик ташкилот – қуйидагилар билан таърифланади: эгилувчан бўлмаган тузилма, стандартлаштирилган барқарор вазифалар, ўзгаришларга қаршилик, назоратнинг иерархик тизими, коммуникацияларнинг буйруқли тури билан.
Меҳнат жамоаси – ходимларни биргаликда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи бирлашмаси.
Мотивация- менежментнинг, инсон хулқининг мотивациясидан уни фаолиятини бошқариш амалиѐтида фойдаланишни кўзда тутувчи вазифаси. Ҳар бир кишининг ҳулқи мотивация, яъни одамнинг маълум ҳаракатларни амалга оширишга ундовчи ички кучлар билан белгиланади. Мотивация унинг ички ҳолатининг омиллари ѐки атроф муҳит, ташқи ҳолат, вазият, шароитлар таъсирига жавоби кўринишида намоѐн бўладилар. Ҳар бир одам мотивациянинг шахсий тузилишига эга, бу унинг ривожланиши, ўз
қобилиятлари, қандайдир натижаларга эришишини намоѐн қилиш ва ўзича баҳолаши жараѐнида шаклланади. Мотивация одамнинг эҳтиѐжлари, уларни қаноатлантирилиши даражаси ва имкониятларини ҳис қилиш билан белгиланади. Мувофиқлаштириш – бошқарув вазифалардан бири бўлиб, уни амалга ошириш фирманинг ички ҳолатини ташқи муҳит шароитлари билан мувофиқлаштириш, тизимнинг барча бўғинлари ишдаги мувофиқликни улар ўртасида рационал алоқалар (коммуникациялар), тизимчалар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликларни ўрнатиш йўли билан таъминлаш, бошқарувнинг барча вазифаларининг ягоналиги ва мувофиқлигини таъминлашдан иборат бўлади.
Назорат – менежментнинг дастурлар, режалар, вазифалар, бошқарув қарорларини бажарилишини таъминлаш бўйича вазифаси. У ўз ичига бошқарув объектидаги жараѐнларни бориши орқасидан кузатиш, назорат қилинаѐтган параметрни берилган дастур билан солиштириш, дастурдан четга чиқишлар, уларнинг сабаблари ва характерини аниқлашни олади. Бошқарилаѐтган объектда содир бўлаѐтган жараѐнлар назоратнинг объекти бўладилар. Назоратни иккита асосий шакллари мавжуд- фаол ва пассив. Пассиви қандайдир жараѐнни янунланиши бўйича дискретли амалга оширилади, фаолда бутун жараѐн давомида бошқарилаѐтган объектга таъсир кўрсатилади, бу четга чиқишларни бартараф этиш ва жаҳл билан таъсир кўрсатишни ўрнини қоплашга имкон беради.
Низо (жанжал) – бу иккита ѐки кўпроқ томонлар, яъни аниқ шахслар ѐки гуруҳлар ўртасидаги зиддият бўлиб, бундан ҳар бир томон ўзининг нуқтаи назари ѐки мақсади қабул қилинишига ҳаракат қилади ва бошқа томонни шундай қилишига ҳалақит қилади.
Новербал ахборотлар – жўнатувчи томонидан сўзлардан фойдалан- масдан юборилган ахборотлар.
Норасмий жамоа –бу одамларнинг сиртқи таъсир натижасида эмас, балки ички сабаб натижасида вужудга келган гуруҳи, у маълум мақсадларга эришиш учун вақтинчалик ўзаро ҳамкорликка киришади.
Органик (мослашувчан) ташкилот – эгилувчан тузилма билан таърифланувчи, мақсадлар, вазифалар, хизматларни ўзгаришлари, ташқи муҳитдаги ўзгаришлар, фаолият шароитларига тез маслашувчи ташкилот. Расмий ташкилот, гуруҳ – маъмуриятнинг истагига кўра маълум вазифаларни бажариш учун ташкил қилинган ташкилот, гуруҳ.
Раҳбарни ўзини ўзи бошқариши – раҳбар томонидан кунлик амалиѐтда ишнинг синалган усулларидан изчил ва мақсадга қаратилган ҳолда фойдаланилиши, унинг ўзини ўзи ривожлантириши.
Режалаштириш – бошқарувнинг ташқи муҳитнинг вазиятлари ва омилларини таҳлил қилиш, мақсадларга эришишнинг муқобил вариантларини башоратлаш, мувофиқлаштириш, баҳолаш, тизимнинг бўлғувси ҳолати, унга етишиш йўллари, усуллари ва воситаларини белгилаб берувчи режаларни ишлаб чиқишдан иборат бўлган вазифаларидан биридир. Компаниялар даражасида режалаштириш стратегик ва бизнес–режалар шаклида амалга оширилади. Умуммиллий даражада у индикатив йўналтирувчи характерга эга. Режалаштиришда иқтисодий–математик, мувозанатли усуллар ва ҳам эксперт баҳоларидан фойдаланилади.
Синергетик самара – бу шундан иборатки, ташкилотнинг ягона бир бутун сифатидаги салоҳияти ва имкониятлари унинг алоҳида элементларининг салоҳиятлари ва имкониятларидан ошиб кетади, бу нарса уларни ўзаро қўллаб-қувватланишлари ва тўлдирилишлари билан асосланган.
Ижтимоий–психологик бошқарув усуллари – бу ходимларнинг сало- матлиги ва жамоадаги яхши маънавий -руҳий ҳолатни сақлаш, қонунлар ва меъѐрий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш шароитида қўйилган мақсадга эришиш бўйича жамоа (ходим)даги ижтимоий–психологик жараѐнларни бошқаришга қаратилган усулдир.
Социограмма – социометрия маълумотларини график тасвирлаш усули. Бошқарув учун гуруҳнинг социограммасини билиш мажбурийдир, чунки раҳбар гуруҳли вазифаларни ҳал қилиши учун биринчи учта гуруҳларнинг обрўсидан фойдаланиши ва кейинги гуруҳларга бу ходимларнинг психологик
статусини ошириш ва уни ривожланганлиги даражасини ошириш мақсадида таъсир кўрсатиши керак.
Ташкилий маданият – бу ташкилотнинг ичида ва унинг чегарасидан ташқаридаги муносабатлар асосидаги ташкилотнинг каттароқ қисми томонидан қўлланиладиган фалсафа, қадриятли мўлжаллар, ҳулқнинг меъѐрлари, қоидалар ва муҳитдир.
Ташкилот – одамларнинг маълум мақсадлари: бошқарув вази- фаларига эришишни кўзда тутувчи тизимлаштирилган, онгли бирлашмаси.
Ташкилот(корхона)ни бошқаришнинг ташкилий тузилмаси –ташкилотнинг мақсадларига эришиш учун фойдаланиладиган хизмат соҳалари ва бошқарув даражаларининг мантиқий нисбати.
Ташкилотнинг миссияси – ташкилотни мавжуд бўлишининг маъносини очиб берувчи шакллантирилган тасдиқ, унда ушбу ташкилотнинг бошқалардан фарқи намоѐн бўлади.
Ташкилотчилик қобилияти – бу одамга ташкилий фаолият усулларини эгаллаш ва уларни муваффақиятли амалга ошиишга имкон берувчи шахснинг шахсий–психологик хусусиятлари.
Харизма – якка шахснинг хусусиятларига асосланган, унга пайғамбар, доҳий ѐки ислоҳотчи вазифасини амалга оширишга имкон берувчи, унинг олдида таъзим қилиш ва унинг имкониятларига сўзсиз ишонишни келтириб чиқарувчи мутлоқ истеъдод, алоҳида сифатлар берилганлиги. Харизма – ҳукмронликни ташкил қилишнинг алоҳида тури.
Ходимлар – ишлаб чиқариш ѐки бошқарув операцияларини бажарувчи ва меҳнат воситаларидан фойдаланиш билан меҳнат предметини қайта ишлаш билан банд бўлган барча ходимлар.
Ходимларни бошқариш – инсоний ташкил қилувчиларга ходимлар имкониятлари ва ташкилот мақсадлари, стратегияси, ривожланиши шароитларини мувофиқликка келтиришга йўналтирилган максадга қаратилган таъсир.
Ходимларни танлаб олиш –бўш лавозимларга номзодларни баҳолаш. Ўз ичига қуйидаги босқичларни олади: дастлабки суҳбатлашиш, анкета маълумотларини таҳлил қилиш; номзод ҳақида маълумотларни тўплаш; текширувчи синовлар, тест ўтказиш, тиббий кўрикдан ўтказиш; асосий суҳбат; экспертлар хулосасини тайѐрлаш.
Юмшоқ тизимлар – бу тизимларда инсоний омил горизонтал тузилмаларнинг ўзининг жуфтли деб аталувчи ресурсларни олиб юрувчи муносабатлари узликсиз ўзгариб турувчи композициялари асосида вақтинча ўзини ўзи ташкил қилувчи орқали намоѐн бўлади.
Якка ҳукмронлик – бошқарувни ташкил қилиш шакли бўлиб, унда муассаса ѐки ташкилот (унинг таркибий бўлинмаси) бошқарув идорасининг бошида ўзининг ҳуқуқий доирасида юридик мажбурий қарорларни қабул қилиш ваколатига эга битта шахс туради. Яккаҳукмронлик қарорларни оператив қабул қилиш имкониятини яратади, ушбу идора, ташкилот, муассасадаги ишларнинг умумий ҳолатига шахсий жавобгарликни оширади.
Ўзини ўзи бошқариш – бу ташкилотнинг қўйилган мақсадларга эришиш учун амалдаги қонунчилик доирасида ҳар қандай қарорларни мустақил қабул қилиш ва амалга ошириш имконияти.
Ҳукмронлик – бу бошқа инсонлар ҳулқига таъсир кўрсатиш имкониятидир.

АДАБИЁТЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. Тошкент, “Матбаа” ижодий уйи, 2008 йил.
2. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси. Тошкент, “Иқтисодиѐт ва хуқуқ дунѐси” нашриѐт уйи, 1997 йил.
3. Каримов И.А. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги “Мамлактимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” маърузаси. //Халқ сўзи, 2010 йил, 13 ноябрь.
4. Каримов И.А. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2011 йилга мўлжалланган энг муҳим устувор йўналишларга бағишланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг мажлисидаги “Барча режа ва дастурларимиз ватанимиз тарққиѐтини юксалтириш, халқимиз фаровонлигини оширишга хизмат қилади” маърузаси. //Халқ сўзи, 2011 йил 22 январь.
5. Каримов И.А. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2010 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги “Асосий вазифамиз – Ватанимиз тараққиѐти ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир” маърузаси. // Ишонч, 2010 йил 30 январ, 13-сони.
6. Каримов И.А. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2009 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги “Мамлакатимизни модернизация қилиш ва янгилашни изчил давом эттириш – давр талаби” маърузаси. // Халқ сўзи, 2009 йил 14 февраль, 33-34-сони.
7. Каримов И.А. Жаҳон молиявий–иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этиш йўллари ва чоралари. – Т: Ўзбекистон, 2009.
8. Каримов И.А. Ўзбекистон Конституцияси - биз учун демократик тараққиѐт йўлида ва фуқаролик жамиятини барпо этишда мустаҳкам пойдевордир. Президент И.Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 17 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси. // Халқ сўзи, 2009 йил 5 декабрь.
9. Алексеевский В.С., Коротков Э.М. Введение в специальность «Менеджмент организаций»: Учеб. Пособие для вузов – П.: ЮНИТИ-ДАНА, 2004.
10. А.А. Томпсон, А.Дж. Стрикленд Стратегическое менеджмент / М., «Банки и биржи», «ЮНИТИ», 1998.
11. Ансофф И. Стратегическое менеджмент / Питер 2009.
431
12. Вершигора Е.Е. Менеджмент: Учеб. Пособие. – М.: ИНФРА-М, 2006.
13. Веснин В.Р. Основы менеджмента: Учебник. – М.: ТК Велби, Изд-во Проспект, 2007.
14. Глухов В.В. Менеджмент: Учебник для вузов. 3-е изд. – СПб.: Питер, 2008.
15. Виханский О.С., Наумов А.И. Менеджмент: Учебник для вузов по экон. спец. и направл. – Третье изд. – М.: Гардарика, 2008.
16. Герчикова И.Н. Менеджмент: Учебник. – 4-е изд., перераб. и доп. – М.: ЮНИТИ-ДАНА, 2009.
17. Дафт Р. Менеджмент. 6-е изд./ Пер с англ. – СПб.: Питер,2007.
18.Lherth П. Практика менеджмента:/ Пер. с англ.: Уч. пос. – М.: Издательский дом «Вильямс», 2007.
19. Кравченко А.И. История менеджмента: Учебное пособие для вузов. – 7-е изд. – М.: Академический Проект; Альма Матер, 2008.
20. Мастенбрук У. Управление конфликтными ситуациями и развитие организации: Пер с англ. - М.: ИНФРА-М, 1999
21. Менар К. Экономика организаций: Пер. с франц./ Под ред. А.Г. Худокормова. – М.: ИНФРА-М, 1996.
22. Менеджмент: теория и практика в России: Учебник/ под ред. А.Г.Поршиева, М.Л. Разу, А.В. Тихомировский. – М.: ИД ФБК-ПРЕСС,2003.
23. Менеджмент: учебник/ под ред. проф. В.И. Королева. – М.: Экономист. 2006.
24. Мескон М.Х., Альберт М., Хедоури Ф. Основы менеджмента: Пер. с англ. – М.: Дело, 2009.
25. Мыльник В.В., Титаренко Б.П., Волочиенко В.А. Исследования систем управления: Учебное пособие для вузов. – 4-е изд. – М.: Академический Проект; Трикста, 2006.
26. Общий менеджмент: Дайджест учебного курса/ Под ред. А.К. Казанцева. – М.: ИНФРА-М, 2001.
27. Основы менеджмента: учебное пособие/ Л.В. Плахова, Т.М. Анурина, С.А. Легостаева и др. – М.: КНОРУС, 2007.
28. Пикулькин А.В. Система государственного управления: Учебник для вузов. 3-е изд. Перераб. и доп. – М.: ЮНИТИ-ДАНА,2004.
29. Прохоров А.П. Русская модель управления. М.: ЗАО «Журнал Эксперт», 2002.
30. Райзберг Б.А., Фатхутдинов Р.А. Управление экономикой: Учебник. – М.: ЗАО «Бизнес-школа «Интел-Синтез», 1999.
31. Рогожин С.В., Рогожина Т.В. Исследование систем управления: Учебник. – М.: Экзамен, 2005.
32. Русинов Ф.Н., Никулин Л.Ф., Фаткин Л.В. Менеджмент и самоменеджмент в системе рыночных отношений: Учеб. Пособие. – М.: ИНФРА-М, 1996.
33. Семенов А.К., Набоков В.И. Основы менеджмента: Практикум. – М.: ИТК «Дашков и К», 2010.
34. Теория управления: Учебник/ Под ред. Ю.В. Васильева, В.Н. Парахиной, Л.Н.Ушвицкого. – М.: Дело, 2005.
35. Терминология менеджмента: Словарь/ Сост. А.К. Семенов, В.И. Набоков. - М.: Издательско-книготорговый центр «Маркетинг», 2002.
36. Управление организацией: Учебник/ Под ред. А.Г Поршиева, З.П. Румянцевой, Н.А. Соломатина. – 2-е изд., перераб. и доп. – М.: ИНФРА-М, 1999.
37. Управление персоналом: Учебник для вузов/ Под рад. А.Я. Кибанова. – М.: Экзамен,2008.
38. Файоль А., Эморсон Т., Тейлор Ф., Форд Т. Управление – это наука искусство. – М.: Республика, 1992.
39. Фатхутдинов Р.А. Понятийный аппарат по менеджменту– М.: АО «Бизнес-школа «Интел-Синтез», 1997.
40. Фатхутдинов Р.А. Стратегический менеджмент– М.: АО «Бизнес-школа «Интел-Синтез», 2008.
41. Гулин. В.Н. Информационный менеджмент: Учебный комплекс. - Минск: Соврем. шк., 2009.
42. Ламбен. Ж.Ж., Чумпитас Р., Шулинг И. Менеджмент, ориентирований на рынок. 2-е изд. /Пер. с ангел. Под. ред. В.Б. Копчанова.- СПб.: Питер, 2008.
43. Глухов В.В. Менеджмент: Учебник. 3- изд.- СПб Питер, 2009.
44. Ермаков В.П., Макиев З.Г. Менеджмент для студентов вузов. – Изд. 5-е. - Ростов н/Д: Феникс, 2008.
45. Коноплев С.П., Коноплева В.С. Менеджмент продаж: Учеб. пособ. – М.: ИНФРА-М, 2009.
46. Гончаренко Л.П. Менеджмент инвестиций и инноваций: учебник. – М.: КНОРУС, 2009.
47. Гончаренко Л.П. Менеджмент инвестиций и инноваций: учебник. – М.: КНОРУС, 2009.
48. Пивоваров С.Э., Тарасевич Л.С. Международный менеджмент: Учебник. 4-е изд.- СПб.: Питер, 2008.
49. Иваненко А.Г. Инновационный менеджмент: учебное пособие. - М.: КНОРУС, 2009.
50. Стратегический менеджмент. / Под ред. А.Н. Петрова.- СПб.: Питер, 2008.
51. Карлик А. Е., Рогова Е.М., Тихонова М.В., Ткаченко Е.А. Инвестиционный менеджмент: Учебник. СПб.: Вернера Регена, 2008.
52. Основы менеджмента: учебное пособие. / Л.В. Плахова, Т.М. Анурина, С.А. Легостаева и др.- М.: КНОРУС, 2009.
53. О.С. Виханский Стратегическое управление / М., Гардики, 2002.
54. Р.С. Галькович, В.И.Набоков Менеджмент / Пермь, 2002.
55. Н.Қ.Йўлдошев, О.С.Қозоқов Менежмент / Т, “Фан” 2004.
56. Н.Қ.Йўлдошев, М.Р.Болтабоев, О.Қ.Рихсимбоев, Б.О.Ғаниев Стратегик менежмент / ТДИУ, 2003.


Download 480,07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish