Менежментга кириш фанидан маърузалар матни


-боб. Товарлар рақобатбардошлигини бошқариш



Download 480,07 Kb.
bet42/43
Sana25.02.2022
Hajmi480,07 Kb.
#268399
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   43
Bog'liq
2 5395805763727788975

13-боб. Товарлар рақобатбардошлигини бошқариш
13-бобда рақобатбардошлик тушунчаси, рақобатбардошликни бошқариш, сифат фалсафаси, “Истеъмолчини мўлжаллаш” фалсафаси, “Товарнинг яшаш даври” концепцияси, маҳсулот ишлаб чиқарувчиларнинг стратегиялари, товарнинг яшаш даври босқичларига кўра рақобатбардошлик
соҳасидаги ишлаб чиқариш стратегияси, новатор компания, новатор-фирмалар, инжиниринг фирмалари ҳақида фикр юритилган.
Иқтисодиѐтимизда содир бўлаѐтган ўзгаришлар янги шароитда хўжалик юритиш тажрибасини шошилич қарор қабул қилишни жуда муҳим заруриятга айлантиради. Хусусан, корхоналар ва ишлаб чиқариш бирлашмаларини фаолият юритишларининг шароитлари ва тамойиллари жиддий равишда ўзгармоқда. Улар фаолиятининг натижалари энди – уларнинг маҳсулотларининг рақобатбардошлигига тўғридан - тўғри боғлиқдир. Ушбу муаммони ҳал қила туриб, бизнинг ишлаб чиқарувчилар капиталистик малакатлар фирмаларининг тажрибасини ўзлари учун фойдали равишда ҳисобга олишлари мумкин.
Қатъий рақобат, бозордаги товарларнинг кенг танлови, уларнинг навларини тез янгиланиши капиталистик фирманинг олдига доимий равиш- да харидор у томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотни қандай қабул қилади, товарнинг муваффақиятлар ва муваффақиятсизликлари сабаби қандай деган саволларни қўяди. Бундай муаммоларни таҳлил қилиш зарурияти янги маҳсулотларни ишлаб чиқаришнинг ўсиб бораѐтган қиймати, уларни яратиш билан боғлиқ юқори таваккалчиликдан келиб чиқади. Буларни барчаси фирмани ишлаб чиқарилаѐтган товарларнинг рақобатбардошлигини эътибор билан ўрганишга мажбур қилади.
Шубҳасиз, товарларнинг юқори рақобатбардошлиги ишлаб чиқарувчи фирма учун бирдан бир мақсад эмас, у фақат юқори фойда олиш воситасидир. Фирмани иложи борича энг юқори рақобатбардошликка маълум даражада эришишга харажатлар эмас, балки уни фойданинг каттароқ ҳажмига чиқишига имкон берувчи даражасини таъминланиши қизиқтиради. Шунинг учун компания рақобатбардошликнинг мувофиқ даражасини ушлаб туриш устида ишлайди, уни бошқаришга ҳаракат қилади.
Рақобатбардошлик - товарнинг унинг рақиб товаридан ҳам аниқ ижтимоий эҳтиѐжга мослиги даражаси бўйича ва ҳам уни қаноатлантиришга
харажатлар бўйичи фарқланишини акс эттирувчи таърифидир. Капеталистик мамлакатларда “рақобатбардошлик” атамасидан товарга нисбатан камдан кам фойдаланилади. Уни асосан компаниялар, саноат тармоқлари, алоҳидаги мамлакатлар иқтисодиѐтига нисбатан қўллайдилар. Товарларга нисбатан кўпроқ “маҳсулотнинг сифати” тушунчасидан фойдаланадилар, у амалда “маҳсулотнинг рақобатбардошлиги” атамасига ўхшашдир, чунки товарнинг сифати остида унинг харидор эҳтиѐжини мувофиқ қаноатлантириш, яъни уни энг кам харажатларда қаноатлантириш қобилияти тушунилади. Бунинг устига харидорлар кўзига юқорироқ сифатли бўлиб кўринувчи маҳсулотлар рақобат афзалликларига эгалар. Агар сифат ушбу нуқтаи назардан кўриб чиқилса, бозор - сифат деб атайдиган нарсанинг худди ўзидир. Харидорни ишлаб чиқарувчи нуқтаи назаридан муҳимроқ бўлган уларни ишлаб чиқаришга меҳнат сарфланиши, материал сарфланиши, энергия сарфланиши, ишлаб чиқаришдаги маҳсулотларнинг технологлиги, уларнинг констук- цияларидаги кўпгина муҳим ўзига хосликлар каби хусусиятлар бутунлай қизиқтирмайди. Иккита элемент – истеъмол хусусиятлари ва нарх товарнинг рақобатбардошлигининг асосий ташкил қилувчилар бўлади.
Аммо, товарнинг бозор истиқболлари нафақат сифат ва ишлаб чиқариш харажатларига боғлиқ. Товарнинг муваффақияти ва муваффақиятсизлиги сабаби етказиб берувчининг реклама фаолияти, унинг обрўси, техник хизмат кўрсатишнинг таклиф қилинаѐтган даражаси каби бошқа (нотовар) омил- лардан иборат бўлиши мумкин. Ва барибир, фирмаларнинг рақобат- бардошликни таъминлаш бўйича фаолиятининг ноишлаб чиқариш жиҳатлари қанчалик муҳим бўлмасинлар, сифат ва нарх асосийси бўлади. Техник хизмат кўрсатиш катта ишончни яратади. Шундан келиб чиққан ҳолда, рақобатбардошлик қуйидаги кўринишга эга:
рақобатбардошлик = сифат + нарх+ хизмат кўрсатиш.
Рақобатбардошликни бошқариш – демак айтиб ўтилган ташкил қилув- чиларнинг мувофиқ нисбатини таъминлаш, асосий ҳаракатни қуйидаги вазифаларни ҳал қилишга қаратиш: сифатни ошириш, ишлаб чиқариш
харажатларини пасайтириш, сотувдан кейинги хизмат кўрсатишнинг тежам- корлиги ва тезкорлигини оширишдир. Рақобатбардошликнинг кўрсатиб ўтилган ташкил қилувчилари ҳам кўп омилли таърифлар бўладилар, улар бошқарувнинг мураккаб мустақил объектлари сифатида кўриб чиқиладилар. Хусусан, ишлаб чиқариш харажатларининг миқдорига хом ашѐ, ѐнилғи, электр қуввати, харид қилинадиган ярим фабрикатлар ва бутловчи қисм- ларнинг қиймати ва сифати, ишлаб чиқариш ходимларинг малакаси ва иш ҳақи даражаси, меҳнат унумдорлиги, бошқарув харажатлари ва ҳ.к. таъсир кўрсатадилар. Бунда пировардида рақобатбардошликни ташкил қилувчи элементларнинг зарурий даражасини таъминлаш имконияти ишлаб чиқаришни техник даражаси, ишлаб чиқаришни ташкил қилиш даражаси ва бошқарув каби “базавий” ишлаб чиқариш омиллари билан белгиланади.
Фойдани катталаштириш ҳамма вақт ҳам капиталистик компаниянинг мақсади, унинг фаолиятини баҳолаш мезони, унинг “фалсафаси”нинг асоси бўлган. Аммо кейинги йилларда фирманинг бошқарув тизимини қуриш ва ушбу мезон бўйича унда банд бўлганларнинг мотивациясидаги камчиликлар яққол намоѐн бўлган. Соф кўринишда у компания фаолиятини узоқ муддатли муваффақиятни кўзда тутган ҳолда йўналтиришга имкон бермайди, кўпинча компаниянинг стратегик мақсадларига зид бўлган яқин истиқболли вази- фаларни биринчи ўринга суради. Шунинг муносабати билан капиталистик корхоналарни бошқаришнинг назариячилари 50 –йилларнинг охиридаѐқ янги “муваффақият фалсафаси” асосларини ишлаб чиққан, у фирма манфаат- ларини рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш ва сотиш мақсадларига бўйсиндиришдан иборат бўлган. Бу фалсафа – сифат фалсафаси – Э.Деминг, Ж. Журан, Ф.Кросби, К,Исикавалар томонидан фаол ташвиқот қилинган. Бундай ѐндашув Японияда кенгроқ тарқалган.
60-70 – йилларда жаҳон бозорда бир томондан япон ва бошқа томондан ғарбий европали ва америкали компаниялар ўртасидаги кураш фирма бошқарувига икки хил – рақобатбардошлик мезони ва фойда мезони асосдаги ѐндошувлар кураши каби ўтган. Ушбу кураш натижасида сифат фалса-
фасининг афзалликлари яққол кўринган ва ғарбий европали ва америкали фирмаларни унга нисбатан муносабатларини ўзгартиришга мажбур қилган. 80 – йилларнинг бошларида сифат фалсафаси барча капиталистик мамла- катлар орасида устунроқ бўлган.
Бунда ѐндошувнинг ўзи ҳозирги вақтда янги мазмунга эга бўлган: унинг сифатнинг статестик назорати, сифат назорати тўгараклари каби аниқ шакллари аста секин хусусий техник масалалар туркумига ўтган. Биринчи ўринга масаланинг моҳияти, яъни узоқ муддатли муваффақиятни мўлжал-, лаш, истеъмолчини мўлжаллаш чиққан. Хусусан, ҳатто А.Фейгенбаум каби сифатни бошқаришга “технократик” ѐндошувнинг тарафдори ҳам “истеъмолчи учун қулай сифатни мувофиқ харажатларда таъминланиши” сифатни бошқаришнинг асосий вазифаси деб атаган. Америкали бошқарув бўйича мутахассислар Р.Питерс ва Р.Уотерманлар уни масалага хусусий ѐндошишларнинг барча турли туманлигини умумлаштирилган ҳолда “истеъмолчини мўлжаллаш” фалсафаси деб атаганлар.
Шубҳасиз, истеъмолчини мўлжаллашни фирмаларнинг ўзига юқорироқ фойдага эришиш ва уни ушлаб қолиш ишончлироқ йўлини таъминлашга интилишини акс эттирилиши каби тушунмоқ керак. Кўпгина япон компанияларининг молиявий натижалари ҳозирги шароитларда худди ушбу фалсафа фирмаларнинг бозордаги барқарор ҳолати, унинг фаолиятининг юқори рентабеллигини таъминланишига олиб келишидан яққол дарак беради. Шунинг учун компаниялар раҳбарлари фойдалилик масалаларига сифат, маҳсулотнинг истеъмол хусусиятлари . рақобатбардошлик нуқтаи назаридан қарайдилар.
Буюмнинг бозордаги ҳолатини таҳлил қилиш, унинг сотилиши истиқболларини баҳолаш, сотиш стратегиясини, ишлаб чиқарувчилар ва сотиш компаниялари фаолиятининг шакллари ва усулларини танлаш учун “товарнинг яшаш даври” концепциясидан фойдаланилади. Аслини айтганда, у сотишл ҳажми ва товарни сотишнинг фойдалилигини ўзгаришларини уни мавжуд бўлиш даври дорасида бир неча босқичлар мавжудлиги билан
изоҳлашга уринишдан иборатдир. Тубдан янги ѐки олдинги аналоглардан жудаям фарқ қилувчи эҳтиѐжларни қаноатлантирувчи воситаларни ишлаб чиқарувчи саноат компаниялари ўз маҳсулотларига бозорда алоҳида, “имтиѐзли” ҳолатни таъминлаш, рақобатдан қочиш стратегиясини ўтказадилар. Япон компанияси “Сони”нинг транзисторли радиоприѐмник- лар, кассетали магнитолаларни ўзлаштирилгандан кейинги серияли ишлаб чиқариш фаолияти натижалари намунавий бўлади. Барча ҳолларда фирма янгидан ишлаб чиқилган маҳсулотларни уларни ўртача соҳавийга нисбатан юқорироқ фойдалиликни таъминловчи нархлар бўйича сотиб, сотишнинг каттароқ ҳажмларига эришган.
Бозорда маҳсулот ишлаб чиқарувчилар учун юқори рентабелли маҳсу- лотларни пайдо бўлиши янгидан вужудга келган бозорга бундай товарларни ишлаб чиқариш жараѐнига олдин жалб қилинмаган фирмаларни жалб қила- ди. Бунда, бозорни ўсиши, ишлаб чиқувчиларнинг ишлаб чиқариш қувватларини эса мавжуд талабни тўлиқ қаноатлантира олмаслиги сабабли, улар ўзларининг техник ютуқларини ҳар хил шартларда бошқа фирмаларга топширишга борадилар. Бундан ташқари, маҳсулот ишлаб чиқарувчи фирмаларнинг ўзлари янги бозорга бозорда тақдим этилган товарлардан нусха кўчириш ѐки худди шундай шахсий ишламалар зудлик билан ўзлаштириш йўл билан киришга ҳаракат қиладилар. Аммо янги маҳсулотни ўзлаштиришнинг бошланғич босқичида уни ишлаб чиқаришга киришиш, қоидага кўра, фақат тегишли технологик қувватларига эга камдан кам компаниялар ва бунинг учун катта маблағларни ажратишга қодир йирик фирмаларнинг қўлидан келади.
Сотишларни кўпайиши босқичида маҳсулот ишлаб чиқарувчи фирмалар истеъмол талабини табақалаштирган ҳолда маҳсулотларнинг модифика- цияларини ишлаб чиқишни фаол олиб борадилар. Бу маҳсулотлардан фойдаланишнинг қулайлиги, уларнинг вазифавий белгиланиши, кичиклаштирилиши ва ҳ.к. нуқтаи назаридан бироз такомиллаштирилиши
бўлиши мумкин. Ҳар бир компания сифатнинг худди шундай жиҳатларини сабот билан қидиради.
Натижада бир неча компаниялар биринчи қарашда бир хилдаги товарларни ишлаб чиқаришлари мумкин, аммо яқинроқ кўриб чиқишда улардан ҳар бирида бир қатор кичикроқ янгиликларни топиш мумкин. Шунинг билан маҳсулот ишлаб чиқарувчи фирмалар ўзларининг маҳсулотлари эҳтиѐжларни қаноатлантириш воситаларини белгиланишлари бўйича ихтисослаширилган, аналоглари йўқ ролида бўлган бозор сегментларини ажратишга ҳаракат қиладилар. Шундай қилиб, маҳсулотларнинг бошқа фирмаларнинг аналогларидан фарқланувчи ажойиб модефикацияларини ишлаб чиқиш маҳсулот ишлаб чиқарувчининг маҳсулот яшаш даври иккинчи босқичидаги юқори рақобатбардошликни таъминлаш бўйича стратегиясини белгилаб беради.
Аммо ўзгармас технологик базада навларни кенгайиши чексиз давом этиши мумкин эмас. Истеъмол талабини янада табақалаштириш воситаси билан рақобат қилиш имконияти тугайди. Нархли рақиблик рақобат курашини олиб боришнинг асосий воситаси бўлиб қолади. Ишлаб чиқариш
Махсулотда янги техник тамойилларни амалга ошириш, бозорни шакллантириш
Махсулотларнинг янги модефикациядарни ишлаб чиқиш, бозорни сегментларга бўлиш техник тамойилларни амалга ошириш, бозорни шакллантириш
Ишлаб чиқариш харажкатларини пайсайтириш, нархли рақобат
бозорни шакллантириш
Инфратузилмада вужудга келган имконипятлардан фойдаланиш, фойдаланиш хражатларини пасайтириш
бозорни шакллантириш
13.1-расм. Товарнинг яшаш даври босқичларига кўра рақобатбардошлик соҳасидаги ишлаб чиқариш стратегияси.
харажатларини қисқартириш ҳисобига сотиш нархларини пасайтириш ишлаб чиқарувчиларнинг “товарлар яшаш даври” ушбу учинчи босқичидаги стратегиясини белгилаб беради.
Маҳсулотлар яшаш даври якуний босқичи янгидан пайдо бўлган янги техник тамойилларга асосланган эҳтиѐжни қаноатлантириш воситалари билан турлараро рақобатни кескинлашуви билан таърифланади. Бунда ҳатто эски маҳсулотга сотиш нархини каттароқ пасайтирилиши ҳам кўпинча унинг янгиликдан харажатлар бирлигига эришилган истеъмол самарасидан орқада қолишини қоплай олмаслиги мумкин. Маҳсулот ишлаб чиқарувчининг ҳолатини сақлаб қолиш учун курашда у томонидаи истеъмол соҳасида вужудга келган инфратузилма афзалликларидан фойдаланиш асосий қурол бўлади. Ҳақиқатда тубдан янги товар эскирган аналоги билан эмас, балки ўзининг технологик тузилмаси асосида вужудга келган техник хизмат кўрсатиш бўйича ўзига қаратилган кувватлар билан рақобат қилади. Маҳсулот ишлаб чиқарувчининг товар яшаш даври ушбу босқичидаги стратегияси ҳаммадан аввал истъмол соҳасида вужудга келган инфратузилма имкониятларидан фойдаланиш ҳисобига истеъмол самараси бирлигига фойдаланиш харажатларини янгидан ишлаб чиқилган аналогларга нисбатан камроқ бўлишини таъминлашдан иборатдир.
Маҳсулот ишлаб чиқарувчиларнинг стратегияларини бундай ажрати- лиши шахсий характерга эга. Амалда яшаш даврининг ҳар қандай босқичида турган товарлар бўйича улардан ҳар бирини намоѐн бўлишини топиш мумкин. Товар яшаш даври босқичларига стратегияни бундай боғлаш фақат у ѐки бу стратегиядан келиб чиқувчи мақсадий кўрсатмалар маҳсулот яшаш даврининг белгиланган босқичларида устивор, ҳукумрон характерга
эгалигини кўрсатади. Бундан ташқари, айтиб ўтилган стратегиялардан ҳар бири, агар маҳсулот ишлаб чиқарувчи тўлиқ маънода пионер, новатор бўлмаса, рақиблардан бир қадам олдинда юрмаса, пировардида натижасиз бўлиши мумкин. Новатор компания – шундай компанияки, у стратегия- лардан ҳар бирининг мақсадларига эришиш вазифасини ҳаммадан тезроқ амалга оширади. Унинг учун бир стратегиядан бошқасига ўтиш – бозор ҳақиқатлари томонидан буюриладиган мажбурий чора эмас, балки товар билан истеъмолчилар талабларини тўлиқроқ қаноатлантирлишида унинг юқори рақобатбардошлигини таъминлаш мақсадида ишлашнинг табиий ривожланишидир.
Стратегиялардан ҳар бирини самарали амалга оширилиши тегишли ташкил қилиш, ходимлар билан таъминланиш, техник воситалар ва ҳ.к.ни мавжудлигини кўзда тутади. Хусусан, аналогларга эга бўлмаган янги маҳсулотларни яратиш учун ҳаммадан аввал ИТТКИ билан банд бўлган катта аппарат ва кенг тажриба-ишлаб чиқариш базаси зарурдир. Маҳсулот модефикацияларини ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқарилишини ўзлаштириш стратегиясини муваффақиятли амалга оширилишининг асосий шарти эгилувчан технология ва ишлаб чиқаришни конструкторлик ва технологик тайѐрлашнинг тезкор фаолият юритувчи хизматлари бўладилар. Оммавий ишлаб чиқаришнинг ишлаб чиқариш харажатларини пасайтириш стратегияси йўлга қўйилган технология ва катта ишлаб чиқариш қувватларига суянади. Ниҳоят, янги ишлаб чиқилаѐтган аналогларга нисбатан камроқ фойдаланиш харажатларини таъминлаш стратегияси маҳсулотнинг обрўсини ушлаб туриш, кенг сотиш тармоғи, тезкор ва тежамкор фаолият юритувчи сервис хизматларини ривожлантиришга асосланади.
Яшаш даврининг ҳар хил босқичларида турган товарлар билан бир вақтда ишлаш фирмадан барча санаб ўтилган элементларни мавжудлигини талаб қилади ва шунинг учун у фақат йирик компанияларнинг қўлидан келади, ҳолбуки кичик фирмалар ихтисослашиш йўлидан боришга мажбурлар, яъни ўзларига қуйидаги “ампула”лардан бирини танлаб олади-
лар: ҳаммадан аввал янгилик киритиш билан шуғулланувчи новатор-фирмалар; ўзларининг ишламалари билан яратилган маҳсулотларнинг ноѐб нусхаларини ишлаб чиқиш билан шуғулланувчи инжиниринг фирмалари, ва янги тадқиқотларни олиб боришда давом этадилар.
Лойиҳавий ишламалар ишлаб чиқаришда ўзларининг моддий камол топишларини касб этадилар. Маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил қилиш, унинг юқори сифатини таъминлашда бизнинг ишлаб чиқарувчилар учун кўпгина ибратли нарсалар бор. Масалан, капиталистик фирмалар шундай хулосага келдиларки, камчиликларсиз маҳсулотларни ишлаб чиқариш арзонроқ тушади, фойдалироқ бўлади ва юқорироқ рақобатбардошликни таъминлайди. Капиталистик фирмалар ишлаб чиқариб бўлинган қисмлар, деталлар ва маҳсулотларни назорат қилишдан ишлаб чиқариш жараѐни устидан назорат қилишга ўтганлар. Асосий эътибор материалларнинг талаб қилинадиган сифати, уларга ишлов берилиши, маҳсулотларни бутловчи қисмлар билан жиҳозланишини таъминлаш бўйича чораларга қаратилади.
Ишлаб чиқариш харажатларига муносабат ҳам ўзгарган. Олдинлари харажатларни пасайтириш биринчи даражали мустақил мақсад ҳисобланса, ҳозирги вақтда унга маҳсулот рақобатбардошлигининг битта, жудаям муҳим бўлмаган омили сифатида қаралади.
Ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ва бошқаришда жиддий ўзгаришлар қилишга ҳаракат қилинмоқда. Хусусан, ғарбий европа ва америка ком- паниялари амалиѐтига ишлаб чиқаришни ташкил қилишнинг япон тизими – “канбан” тадбиқ этилмоқда. “Канбан”нинг асосий тамойили шундан иборатки, ишлаб чиқариш даврасининг барча паллаларида талаб қилинадиган қисм, деталь кейинги ишлаб чиқариш операцияси жойига фақат у керак бўлган пайтда етказиб берилади. Бундай тизимда транспорт-омборхона ва таъминот-сотиш ишларини амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар анча қисқаради. Ҳар бир ишчи ишлаб чиқариш даврасининг олдинги палласидан келиб тушувчи маҳсулотлар сифатининг назоратчиси бўлади, бунда брак хақидаги хабар у топилгандан кейин дарҳол келиб тушади. Бундан ташқари,
“канбан” ишлаб чиқаришни фақат бунга зарурият пйдо бўлгандагина ишга туширишга имкон беради, ускунани туриб қолиши вақтидан эса профилактик таъмирлаш ва кўздан кечириш учун фойдаланилади. Аммо “канбан”нинг асосий аломати эгилувчанликдир. Бу тизим якуний маҳсулотга қаратилган ва ҳам ишлаб чиқариш жараѐни, ҳам ускуна, ҳам ишлаб чиқариш штати худди унига караб тўғриланади.
Етказиб берувчилар билан жудаям синчиклаб иш олиб борилади. Ёндошувнинг янгилиги тўғридан - тўғри етказиб берувчиларнинг умумий сонини қисқариши, улар билан мутаҳкам узоқ муддатли алоқаларни ўрнатилишидан иборатдир
Бу ва яна бир қатор бошқа тадбирлар капиталистик фирмаларга истеъмолчилар талабларига юқори даражада жавоб берувчи маҳсулотларни яратишга имкон берадилар. Аммо ишлаб чиқарилган товар ҳали фойдали равишда фойдаланиш имкониятига эга. Бу имкониятни амалга ошириш учун товар ўзининг уни самарали қўлланишини ташкил қилишга қодир истеъмолчисини топиши ва тегишли равишдаги сотувдан кейинги хизмат кўрсатиш билан таъминланиши керак. Ҳозирги пайтда бу шартларни бажарилиши кўпроқ даражада ушбу товарларни ишлаб чиқарувчи компанияларнинг ҳаракатларига боғлиқ. Улар истеъмолчиларни ўз маҳсулотларидан самарали фойдаланиш қоидалари ва усулларига ўргатиш билан шуғулланадилар, тежамкор ва тезкор хизмат кўрсатишни таъминлайдилар, зарурий эҳтиѐт қисмларни узликсиз етказиб берилишини ташкил қиладилар. Техник жиҳатдан мураккаб маҳсулотни ишлаб чиқарувчи капиталистик компаниялар шуни ҳисобга оладиларки, харидор у ѐки бу маҳсулотни харид қилиш ҳақида қарорни қабул қила туриб, товарнинг рақобатбардошлигини эмас, балки унинг тушунчасида ягона бўлган “товар – хизмат кўрсатиш” мажмуасини баҳолайди.
Техник хизмат кўрсатиш соҳаси, ўз навбатида, маҳсулот ишлаб чиқарувчиларни маҳсулотларга қўшимча ишлов беришда фойдаланилади-
ганлар (ишончлилик, таъмирлашга яроқлилик, хизмат қўрсатишдаги технологлик ва ҳ.к. ҳақидаги) билан таъминлайди.
Капиталистик фирмаларнинг ушбу тажрибасидан кўпчилигидан бизнинг корхоналаримиз ва бирлашмаларимиз илмий-техник тарақиѐтни интенси- фикациялаш, ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва аҳоли эҳтиѐжларини қаноатлантириш масалаларини ҳал қилишда фойдаланишлари мумкин. Бу айниқса капиталистик бозорга ўз маҳсулотлари билан чиқишга ҳаракат қилаѐтган корхоналар учун муҳимдир. Бу вазифаларни амалга оширилиши улардан истеъмолчиларга маҳаллий фирмалар томонидан тақдим этилаѐтган сотиш ва хизмат кўрсатишнинг яхшироқ ѐки, жуда бўлмаганда, ѐмонроқ бўлмаган шароитларни тақдим этишни талаб қилади, бунга ушбу фирмаларнинг тажрибасини синчиклаб ўрганиш асосида эришиш мумкин.


Download 480,07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish