Менежментга кириш фанидан маърузалар матни



Download 480,07 Kb.
bet14/43
Sana25.02.2022
Hajmi480,07 Kb.
#268399
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   43
Bog'liq
2 5395805763727788975

4.1.5.Назорат
Бошқарувнинг жараѐнининг назорат вазифаси қабул қилинган қарорларнинг бошқарув тизимининг ҳақиқий ҳолати, ҳақиқий эришилган натижалар ва режалаштирилган мақсадларга мослиги даражасини белгилайди, четга чиқишлар ва уларнинг сабабларини аниқлайди. Шунинг учун ҳам 3.1. расмда “назорат”дан чиқувчи ўқ “режалаштириш” томон кетади.
Қоидага кўра, нафақат “миқдорий” балки “сифат” кўрсаткичлари ҳам назорат қилинади. Назоратни қуйидагича таснифлаш мумкин:
- назорат объектлари бўйича;
- ижрочилар бўйича;
- қабул қилинаѐтган қарор бўйича;
- назорат объектидан бундан кейин фойдаланиш имконияти бўйича;
- муносабатларнинг тури бўйича;
- очиқлиқ аломати бўйича;
- қўлами бўйича;
- ўтказиш услибиѐти бўйича;
- ахборотни олиш ва ишлаб чиқиш усули бўйича;
- ундовчи аҳамиятининг даражаси бўйича;
- бажариладиган операцияларнинг объектлари бўйича (бир вазифали ва кўп вазифали);
- характери бўйича (узлуксиз ва даврий);
- назорат қилинаѐтган миқдорларнинг сони бўйича (ягона ѐки бир ўлчамли, кўп ѐки кўп ўлчамли);
- объектларни назорат томонидан қамраб олиниши даражаси бўйича;
-назоратнинг тартиби бўйича;
- назоратнинг вақти бўйича;
- назорат операцияларини бошқарилишининг даврийлиги бўйича;
- механизациялашиш (автоматлашиш) даражаси бўйича;
- объектнинг яшаш давраси паллалари бўйича.
Назоарт яна дастлабки, жорий ва хулосавий бўлади. Биринчиси ишларни ҳақиқий бошланишига қадар ўтказилади, унда стандартлар ўрнатилади, йўл қўйиладиган четга чиқишларнинг кўлами белгиланади ва.ҳ.к. Хўжалик жараѐни босқичида амалга ошириладиган назорат жорий деган номга эга. Унинг вазифаси хўжалик операциялари ва ишлаб чиқариш вазифаларини бажарилишдаги камчиликларни оператив аниқлаш ва ўз вақтида уларнинг олдини олишдир. Якуний назорат иш бажарилгандан кейин амалга оширилади. Бунда олинган натижалар кўзда тутилганлар билан солиштирилади.
Назоратни амалга оширишда амал қилиш керак бўлган асосий тамойилларни ажратиш мумкин, булар:
- назоратни стратегик йўналтирилганлиги;
- назоратни натижаларга йўналтирилганлиги;
- назоратнинг ўз вақтидалиги;
- назоратнинг эгилувчанлиги;
- назоратнинг очиқлиги;
- назоратнинг самарадорлиги.
Назорат вазифасини бажаришнинг асосий қуроллари -кузатиш, фаолиятни ҳар томондан текшириш, ҳисобга олиш ва таҳлил қилишдир. Бошқарувнинг умумий жараѐнида назорат тескари алоқанинг элементи сифатида бўлади, чунки унинг маълумотлари бўйича олдин қабул қилинган қарорлар, режалар ва хатто меъѐрлар, нормативларга тузатишлар киритиш амалга оширилади. Самарали қўйилган назорат албатта стратегик йўналишга эга бўлиши, натижаларни мўлжаллаши, етарлича оддий бўлиши керак. Кейинги талаб айниқса ҳозирги шароитларда муҳимдир, чунки ҳозир ташкилот ўз ишини одамларга ишонч тамойилида қиришга ҳаракат қилмоқда, бу эса бевосита менежер томонидан бажариладиган назорат вазифаларини анча қисқартириш зарурлиги ва имкониятига олиб келади. Бу шароитларда назорат юмшоқроқ ва тежамли бўлади.
Назоратни амалга ошириш учун барча режалар, дастурлар ва вазифаларни бажарилишини ҳисобга олиш талаб қилинади. Бунда миқдор, сифат, харажатлар, ижрочилар ва муддатлар параметрлари бўлиши мумкин. Ресурсларни сарфланишини ресурслар ва товарларнинг барча турлари, яшаш даврининг босқичлари ва бўлинмалар бўйича ҳисобга олиш мақсадга мувофиқдир.
Ҳисобга олишга қуйидаги талаблар қўйилади:
 маълумотларнинг тўлиқлиги, яъни ҳисобни бошқарув тизимининг барча элементлари бўйича олиб бориш;
 динамиклик, кўрсаткичларни динамикада акс эттириш;
 тизимийлик;
 соддалик;
 компьютер техникаси асосида автоматлаштирилганлик;
 иқтисодийлик;
 ворислик.
Бошқарув тизимини фаолият юритиши устидан мунтазам ва сифатли ҳисобга олиш ва назоратни амалга оширилиши унинг юқори самарадорлигининг муҳим шарти бўлади.
Ташқи муҳит билан мураккаб ўзаро муносабатларга эга замонавий ташкилотлар бошқарув жараѐнида мавжуд бўлган кўриб чиқилган умумий вазифалардан фарқлироқ бир қатор махсус вазифаларни амалга оширадилар: маркетинг, ишлаб чиқариш, молия, ходимлар, инновациялар ва бошқаларни бошқариш. Бу вазифаларнинг ҳар бирини корхонани бошқариш бўйича ишнинг маълум тури сифатида кўриб чиқиш мумкин. Бу ишнинг бошқарувда меҳнатни тақсимлаш жараѐнида ажралиб чиқадиган, объектив характерга эга, нисбатан мустақил участкаларидир.

Download 480,07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish