Тадбиркорлик ташкилоти. У ўсишга қаратилган ва кўпроқ назорат қилинадиган ресурсларга қараганда, мавжуд имкониятларни мўлжаллайди. Бу кўпинча қисқа муддатли, эпизодик ва босқичма босқич асосларда амалга оширилади. Ресурслар устидан назорат одатда воситали характерга эга (ижара, қарз ва ҳ.к.). Ташкилотнинг фаолияти самарадорлик асосида баҳоланади .Тадбиркорлик тузилмалари анъанавий ташкилотлардаги мувофиқлаштиришга эмас, балки шахсий ташаббусига асосланади. Бир жойга мосланган ривожланиш кўп йўналишлар бўйича ривожланиш билан алмаштирилади. Тадбиркорликда шахсий омилкорлик ташкилий омилкорликдан муҳимроқдир. Одамлар, гуруҳлар ва уларнинг малакаси асосий ташкилий омиллар бўладилар.
Ташкилотнинг бошқариш тузилмаси [6] даражаларнинг кам сони, эгилувчанлиги ва тармоқли қурилиши билан таърифланади (4.13. расм.). У тўнтарилган пирамидадан иборат бўлиб, асосида корхона раҳбарияти туради. Бунда раҳбарият нафақат ўзининг ўрнини, балки асосий вазифаларини ҳам алмаштиради. Ташкилот раҳбариятининг асосий вазифаси анъанавий назоратнинг ўрнига бизнес қилувчи ходимлар ҳаракатларини ҳар томонлама кўллаб қувватлашдан иборат бўлади. Ташкилотнинг пастдан кейинги дара-
Истеъмолчилар
Тадбаркорликинг бошланғич ташкилотлари
Ташкилот ресурслари
Бозорлар
Маслаҳатчилар
Юқори раҳбарият
5.13. расм. Тадбиркорлик ташкилотининг чизмаси.
жаси ўз ичига учта асосий блокларни олади. Улардан асосийси- бу ташкилотнинг ресурслари (одамлар, пуллар, вақт, технология, ахборотлар, ғоялар ва ҳ.к.), уларнинг вазифаси- бизнес қилувчи ходимларни ресурслар билан таъминлашдир. Иккинчи блок –бу бизнес учун бозорларни белгиловчи ва уларни ривожлантиришни бизнес билан шуғулланувчиларга топширувчи бўлинмадир. Учинчи блок маслаҳатчилардан, аниқроги ўзларининг бизнесни қилиш тажрибалари ва фаҳм–фаросатлари билан ѐрдам берувчи бизнес-мураббийлардан ташкил топади. Тўнтарилган пирамиданинг чўққисида маълум бозорга варатилган бизнес билан шуғулланувчи тадбиркорлик бошланғич ташкилотлари жойлашган. Бу ходимларнинг бизнес турлари бўйича бирлаштирилган кичикроқ гуруҳларидир. Статуси бўйича улар фойда марказлари ѐки ҳатто мустақил фирмалар ѐки компаниялар бўлишлари мумкин. Ташкилотни бундай қурилиши унинг “юзини истеъмолчи томонига қаратади”, унга яқинлаштиради, унинг талабларидага ўзгаришларга эпчиллик билан жавоб қайтаришга имкон беради. Бунда ҳуқуқлар ва мажмуриятларни бевосита бизнес билан шуғулланувчиларга иложи борича кўпроқ топшириш билан амалга оширилади. Одамларда мотивация ва улар ишларининг самарадорлиги ошади.
Do'stlaringiz bilan baham: |