А.Фаёл бошқарув фанининг ривожланишига салмоқли ҳисса қўшган франсуз олимлардандир. У Франсиядаги кўмир қазиб олувчи йирик бошқарган. А.Фаёл ўзининг бой амалий тажрибасини “Умумий ва саноат бошқаруви” (1916-номли китобида умумлаштирган. Унинг илгари сурган қуйидаги бошқарув ғоялари ҳозирги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган (4-жадвал). - А.Фаёл бошқарув фанининг ривожланишига салмоқли ҳисса қўшган франсуз олимлардандир. У Франсиядаги кўмир қазиб олувчи йирик бошқарган. А.Фаёл ўзининг бой амалий тажрибасини “Умумий ва саноат бошқаруви” (1916-номли китобида умумлаштирган. Унинг илгари сурган қуйидаги бошқарув ғоялари ҳозирги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган (4-жадвал).
2.4.Инсоний муносабатлар мактаби намоёндаси Д.Мак Гредорнинг Х ва У назарияси “Илмий менежмент” ва “мумтоз менежмент” намоёндалари меҳнати илмий ташкил қилиш усулларини ишлаб чиқишди ва меҳнатни технократик бошқарилишига асос солишди. Бу усулга кўра: - Шундай бир шароитда 1820-1830 йиллари АҚШда илмий ва мумтоз менежментларга муқобил ҳаракат сифатида “тейлоризм”га қандайдир даражада қарши янги назария “инсоний муносабатлар” мактаби пайдо бўлди. Бу мактабда америкалик жамияцҳунос ва руҳшунос Э.Меё (1880-1949) асос солди.
Бу мактаб нуқтаи назаридан: - • ишчи- бу фикрсиз робот эмас, балки обрў-еътиборга, ўз-ўзини ҳурмат қилишга, ўз қадр-қимматини ҳис этишга;
- • бошқа кишилар томонидан маъқулланишга, шахсий мақсадлар ва манфаатларга эришишга интилишда муайян ижтимоий эҳтиёжларга эга бўлган индивиддир.
- Айни индивидлар компания ва фирмаларнинг манбаи эканлигидан келиб чиқиб, инсоний муносабатлар мактаби бошқарувининг:
- • ташаббускорликдан;
- • ишчилар билан ҳамкорликдан;
- • компаниядан “бирдамлик руҳи” ва “муштараклик туйғуси” ни шакллантиришдан фойдланиш ҳамда уларни рағбатлантиришга асосланган тегишли усулларни ишлаб чиқди.
- Америкалик олим Д. Мак- Грегор (1906-1964) “инсоний муносабатлари” мактабининг атоқли намоёндаларидан ҳисобланади. У инсон ҳулқ-атворининг икки модели, ҳодимнинг ўз меҳнатига икки ҳил муносабатда бўлиши мумкинлигини инобатга олиб Х (икс) ва Y (егрик) назариясини яратди.
- Х (икс) назариясига кўра, намунавий ёлланма ишга – табиатдан ялқов бўлган киши, шу сабабли у топширилган ишдан бўйин товлашга ўринади, унда иззатталаблик, маъсулияти сезиш, фаҳм-фаросат етишмайди. Бундай ҳолатда ҳодимни доимо мажбурлаш, назорат қилиш, жазолаш ва жарима солиш қўрқитиб туриш зарур.
- Y (егрик) назарияси биринчисига қарама-қарши : ёлланма ишчилар табиатдан фаол, уларга ташаббускорлик ва уддабуронлик, ўз зиммасига маъсулият олиш салоҳияти хосдир. Бундай ҳолда менежернинг вазифаси кишилар ўз мақсад ва манфаатларига ғоят мақбул тарзда эришадиган шарт-шароитни яратишдан иборат бўлган. Компанияниг сиёсати ва истиқболи эса ҳодимларнинг ҳулқ-атворига асосланган ҳолда ташкил этилиши керак. Бу назарияга мувофиқ келувчи ишчи рағбатлантириш ва унга қулай муҳит яратиб беришгина кифоя қилади.
- 2.5. “Тизимли” ёки замонавий менежмент моҳияти
-
- ХХ асрнинг 60-80 йилларида ғарбда замонавий менежмент ривожлана бошлайди, ғарб назариётчиларнинг бошқарувнинг ижтимоий тизимлари мактабини ташкил қилиш мақсадида:
- тизимли ёндашув асосларини ишлаб чиқишди;
- яхлит тизим билан унинг қисмлари муносабатлари масалаларини кўриб чиқишди;
- бир қанча ўзгарувчи омилларнинг бошқарувга таъсирини ўрганишди.
- Бу мактаб намоёндалари (америкалик Ч.Барнард, Г.Саймон) замонавий менежментда қуйидаги тўрт ёндошувни асослаб беради:
Do'stlaringiz bilan baham: |