9.2. Корхона қудратидан фойдаланиш динамикаси ва самарадорлигининг тузилишини, унинг бозордаги улушини баҳолаш
Ҳозирги вақтда индикаторли усул хорижий бизнесда рақобатбардошликни баҳолаш учун кенг қўлланилади. Масалан, ғарбий бизнесменлар ишлаб чиқаришнинг мувофиқ жойлашган ерини ва унга сармоялар киритишни белгилаш учун ҳаммадан аввал у ёки бу мамлакат салоҳиятининг рақобатбардошлигини ўрганадилар. Ушбу мақсадлар учун “Бошқарув муаммолари бўйича Европа форуми” (Женевадаги маркази билан) халқаро ташкилоти ҳар йили ривожланган мамлакат салоҳиятлари рақобатбардошлиги даражасии белгилайди. Бунда 340 дан ортиқ кўрсаткичлар ва 100 дан ортиқ иқтисодчи-экспертлар баҳоларидан иборат бўлган индикаторлар тизимидан фойдаланилади. Ушбу таҳлил 10 асосий омиллар каби гуруҳдаштирилади:
иқтисодиёт(иқтисодий салоҳият)нинг динамикаси;
саноатнинг ишлаб чиқариш қуввати;
бозорнинг динамикаси;
кишилик капитали;
давлатнинг обрўси;
хом ашё билан таъминланганлик;
ташқи бозорга қаратилганлик;
иннавацион салоҳият;
ижтимоий барқарорлик.
Бу 10 омиллардан ҳар бири 20-40 якка индикаторлардан вужудга келади. Бу турли туманлик менежернинг истъедодидан ишлаб чиқаришга тўғридан тўғри сармоя киритишларгача, илмий тадқиқотларга харажатлардан ўғитларга харажатларгача, солиққа тортишдан давлат қарзларигача, маҳсулотларнинг сифатидан ишчи кучининг қийматигача, цемент ишлаб чиқаришдан бўш вақтни режалаштиришгача ёзилади. Бунда келтирилган 10 омиллардан ҳар бирини баҳолаш учун энг аҳамиятли индикаторларни танлаб олиш бўйича мураккаб вазифа вужудга келади. Швейцарияли мутахассислар, масалан, “кишилик капитали”ни таърифлаш учун қуйидаги индикатор- лардан фойдаланишни таклиф қиладилар ( 2 - жадвал).
Мутахассисларни таъкидлашларича, замонавий рақобат курашида “штик билан” ҳужумга борувчи эмас, балки тўғри ҳолатни танлаб, ундан қочишни билувчи киши ғалаба қозонади.
Матрица усули. Унинг асосида рақобат жараёнини уларни динамика билан боғлиқликда кўриб чиқувчи ғоя ётади. Товарнинг эгри чизиқли яшаш даври ушбу усулнинг методологик асоси бўлади.
70 –йилларнинг ўрталарида “Бостон консалтинг групп” маркетинг фирмаси ўзининг етарлича оддий ҳолатларига асосланган ҳолда ҳар хил товарларнинг рақобатбардошлигини баҳолашнинг матрица усулини ишлаб чиққан бўлиб, ҳозир у ҳар хил корхоналар ва соҳаларнинг рақобат- бардошлигини тадқиқот қилишда қўлланилади. Тадқиқотнинг асосий қуроли иккита кўрсаткичлар асосида қурилган матрицадир. Вертикал бўйича бозор сиғимининг тўғри чизиқли кўламдаги ўсиши суръатлари кўрсатилади. Горизонтал бўйича эса – тадбиркор ёки корхонанинг бозордаги логарифмли кўламдаги улуши. Барча компаниялар, корпорациялар, фирмалар ва бизнеснинг бошқа бирликлари бу матрицада ўзларининг параметлари ва бозор шароитларига кўра жойлашадилар. Бозорда энг катта улушга эга бўлганлар рақобатбардошроқ ҳисобланадилар.
Матрица усулидан фойдаланган ҳолда, менежер ва бизнесмен нафақат ўз корхонасининг, балки рақибининг салоҳияти рақобатбардошлиги даражасини ҳам баҳолаши ва кейин эса бозордаги ҳулқининг стратегиясини ишлаб чиқиши мумкин . Матрица усули амарикали маслаҳат фирмаларида кенг қўлланилади, бизнинг тадбиркорларимиз учун ҳам салоҳиятнинг рақобатбардошлигини баҳолаш учун ишончли қурол бўлади.
Корхонанинг салоҳияти ҳар хил турдаги бозорлардаги рақобат курашида амалга оширилади. Уни амалга оширилишининг муваффақияти кўпроқ менежерларнинг санъати, уларнинг билимлари, тажрибаси ва касбий маҳо- ратига боғлиқ. Бизнеснинг мураккаб дунёсида бундай ўзини ўзи баҳолаш етарли эмас. Аммо муваффақият ва муваффақиятсизликларнинг сабабларига мустақил экспертлар, маслаҳатчилар ва рақибларнинг кўзлари билан қараш ва солиштириш учун махсус ишлаб чиқилган стандартлардан, яъни эталон учун қабул қилинган ҳар хил корхоналар, соҳалар ва бошқалар салоҳиятилари рақобатбардошлигининг баҳоларидан фойдаланиш фойдали- дир. Бу ҳолда ютуқларни ўзи томонидан баҳолашга аниқлик, тузатишлар киритилади ва у энди корхонанинг бозор тизимидаги ҳақиқий ҳолатига мос келади.
Қадимгиларни айтишларича, дунёни бошланишида сўз ётади. Муваффақиятли бизнеснинг асосида эса нима ётади? Бизнес стратегия (узоқ муддатли мақсадлар)ни белгилашдан, яъни жамиятда қабул қилинган ва мустаҳкамланган қонунлар, аҳлоқий меъёрлар, истеъмолчиларнинг руҳий қарашлари, миллий анъаналар ва ҳ.к. кўринишидаги ҳуқуқий, иқтисодий, социал, экологик ва бошқа стандартларни ҳисобга олиш билан каттароқ даромад олишга имкон берувчи ресурслар(ходимлар, моддий-ашёвий ва бошқалар) ни мувофиқ танлаб олишдан бошланади ва унинг асосида тактика ишлаб чиқилади. Муваффақиятли бизнеснинг стратегиясини умумий кўринишда қуйдагича акс эттириш мумкин:
Эбфt = DНt + Dпо + Dпб + Dпф
Pht Pa ёки Pприм шартида max
бу Эбфt >Эбнt, агар Эбфt Эбнt, унда бизнес: ё умуман, ёки корхона учун , ёки фақат жамият учун самарали бўлади.
Эвф* ва Эби* белгиланишлар тегишли равишдaги t вақти ичидаги бизнес самарадорлигининг ҳақиқий ва меъёрий даражаси:
Дnr ва Рnt тегишли равишдаги t вақти ичидаги корхонанинг йиғма даромадлари ва ресурслари;
Дпо – солиқлар ва социал фондларга ихтиёрий тўловлар тўлангандан кейин корхона ихтиёрида қоладиган даромадлар;
Дпб – корхонанинг республика ва маҳаллий бюджетга топширилган даромадлари;
Дпф – корхонанинг социал фондларга ихтёрий ажратмалар шаклида топширилган даромадлари;
Ра – корхона томонидан аванслаштирилган ресурслар (корхонанинг қийматий баҳоланишдаги барча мавжуд ресурслари, шу жумладан резерв қилинган иш жойлари, хом ашё, материалларнинг меъёридан ортиқ захиралари, ўрнатилмаган ускуналар, суғурта ва таваккалчилик фондлари);
Рприм – корхона томонидан қўлланилган ресурслар (аванслаштирилган ресурслар минус фойдаланилмаган ресурслар, яъни резервли иш жойлари, хом ашё, материалларнинг меъёридан ортиқ захиралари, ўрнатилмаган ускуналар, суғурта ва таваккалчилик фондлари);
Жаҳон амалиётида корхона фаолиятининг асосий натижалари даромадлар категорияси билан белгиланадилар. Иқтисодиёт тилида бу – соф фойда (солиқлар ва социал фондларга иҳтиёрий тўловлар тўланганидан кейин корхона ихтиёрида қоладиган фойда), ишлаб чиқиш билан қўшилган қиймат ( сотилган товарлар қиймати минус харид қилинган товарлар ва хизматлар қиймати), ялпи даромад (социал тўловларни ўз ичига олувчи иш ҳақи фонди ва плюс – балансли фойда). Барча даромадлар корхона ихтиёрида қолувчи даромадлар ва ундан солиқлар, ренталар, тўловлар, субсидиялар, бадаллар, ҳайриялар, ҳамда рақобат натижасида (нархдаги ён беришлар, ҳолатий йўқотишлар ва ҳ.к.) кўринишида ундириб олинадиган даромадларга бўлинадилар. Даромадлар одатда ишга киритиладиган ресурслар (асосий фондлар ва моддий айланма маблағлар, аванс қилиб берилган ёки қўлланилган сармоялар) билан тенглаштирилади. Даромадлар ва харажатлар(сармоялар, меҳнат, вақт, бозор сиғимининг ўзлаштирилган улуши)нинг ҳар хил нисбатларини эксперт йўли билан аниқланган худди шундай стандартлар билан солиштиришда корхона салоҳиятининг рақобатбардошлигини баҳолашга имкон беради. Бундай баҳо бир қатор кўрсаткичлар ва стандартлар (нормативлар)дан фойдаланиш билан берилади, унга эриша туриб, корхона рақобатбардош бўлади. Стандартларни ишлаб чиқиш усуллари ғоятда турли туманлиги билан ажралиб туради. Чунки ривожланган мамлакатлардаги бозор муносабатлари амалиёти асрдан ортиққа тенгдир. Ҳозир улар орасидан экспертли балли баҳоларга афзаллик берилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |