Менежмент” фанидан маърузалар матни


Корхона қудратини рақобатбардошлигини баҳолаш



Download 2,33 Mb.
bet61/62
Sana04.06.2022
Hajmi2,33 Mb.
#636930
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   62
Bog'liq
Менежмент маъруза

9.3.Корхона қудратини рақобатбардошлигини баҳолаш

Корхона салоҳияти рақобатбардошлигини ўзгариши – бу унинг тижорат сирининг ўзагидир. Шунинг учун ҳам бундай баҳолашнинг энг муҳим ва батафсил усулларини корхона менежерлари сир тутишга ҳаракат қиладилар. Етакчи индикаторларнинг аниқ миқдорлари ва уларни бошқариш стратегияси одатда корпорациялар учун махфий бўлади. Шунга қарамасдан бизнес бўйича ғарб адабиётларини кўриб чиқа туриб, бозорнинг ҳолати ва корпорацияларнинг иқтисодий ҳулқининг орқасидан кузата туриб, энг аҳамиятли ва кўпроқ фойдаланиладиган стандартларни, корхоналар фаолияти натижалари ва ресурслари ҳаракатиниг уларнинг рақобат- бардошлиги остида ётувчи индексларини ажратиш мумкин.


Корхонанинг рақобатбардошлиги салоҳияти стандартлари иқтисодий ва социалларга бўлинади. Улар одатда синчиклаб танлаб олинадилар, улар етарлича кўп ёки нисбатан кам бўлиши мумкин. Бу ўтказилаётган тадқиқотнинг кенглигига боғлиқдир. Бизнинг минимум корхона салоҳияти- нинг иқтисодий рақобатбардошлигини баҳолашга имкон берувчи бешта индикаторлар билан белгиланади. Яъни: ашёвий ва ахборат ресурслари, иқтисодий кенглик, вақт, технологиялар, даромадлар даражасидан фойдаланишнинг самарадорлиги. Ушбу индикаторлардан келиб чиққан ҳолда корхона салоҳияти иқтисодий рақобатбардошлигини баҳолашнинг у ёки бу методикасини танлаш мумкин.Уларни аниқ мисолда намойиш қиламиз.
Мисол.
Индикаторлар ва уларга мос кўрсаткичлар сифатида қуйидагиларни оламиз:

  1. Кдп( Пчп ) ва Крп (Ра ) коэффицентлари ўртасидаги нисбат,

Дпб+Дпф Рприм
бу ерда ПЧП – корхонанинг соф фойдаси, қолган кўрсаткичлар - олдин қабул қилинган белгиланишларда. Бунда:
КР = Кдп max;
Kpn

  1. корхонанинг соф фойдаси ва корхона иш жойларининг қиймати ўртасидаги нисбат (РМп):

KT = Пчп max
РМП
Корхона иш жойининг ўртача йиллик қиймати асосий фондларнинг ўртача йиллик қиймати ва иш жойларининг ўртача йиллик сифати нисбати сифатида белгиланади. Корхонадаги иш жойлари умумий сонининг миқдори ходимларнинг ўртача йиллик сони ва иш жойларининг ҳисоблаб чиқилган коэффициент(иш жойларининг ўртача йиллик миқдорига бўлинган ходимлар сони)нинг нисбати каби белгиланади.

  1. Корхонанинг балансли фойдаси (Пбп) ва ушбу товар бозор сиғимининг нисбати (ЕРп):

Пбп
КЕ = ЕРп max
Бозорнинг фойдали сиғими истеъмолчиларни товарга харид қилувчи йиғма пулли талаби билан талабнинг товарни ишлаб чиқариш ва сотишга кетадиган харажатларини қоплашга кетадиган қисмини ажратиб олинган ҳолда белгиланади.

  1. Корхонанинг битта ходимга, шу жумладан корхона мулки эгаларининг ҳам, тўғри келадиган ялпи даромади (ВДрсп) ва умуман халқ хўжалиги бўйича фаолиятнинг тижорат соҳасида вужудга келган худди шундай даромад (ВДренк)нинг нисбати:

В дсп


КД = ВДрен max

  1. корхонанинг олинган ялпи даромадини ўлчаш учун лериод сифатида қабул қилинган вақт (tвд) ва ялпи даромадни икки марта кўпайтириш учун талаб қилинадиган вақт ( t2вд) ўртасидаги нисбат:

КУ = tвд max
t2вд
Бу барча кўрсаткичлар рақиблардаги худди шундай меъёрий ёки ҳақиқий кўрсаткичлар билан солиштирилади. Шундай қилиб, солиштириш учун қабул қилинган индикаторларнинг ҳар бири бўйича корхона салоҳияти иқтисодий рақобатбардошлигининг шахсий даражаси ўлчанади:
УКП = КР; УКТ + КТ; УКЕ + КЕ; УКД =КД УКУ = КУ
КРн/х КТн/х КЕн/х КДн/х КУн/х;
бу ерда КРн/х, КТн/х, КЕн/х, КДн/х, КУн/х рақиблардаги худди шундай меъёрий ва ҳақиқий кўрсаткичлар.
Барча кўрсатилган индикаторлар (ёки уларнинг бошқа мажмуаси) фақат мажмуавий ҳолда қуйидаги саволга жавоб беришга имкон беради: корхона салоҳияти қанчалик рақобатбардош? Ва барибир бундай индексларнинг ҳатто энг мукаммал мажмуасига эга бўлиш ҳам етарли бўлмайди. Яна рақобат курашининг ҳар хил даражалари ва уларда берилган индикаторларнинг миқдорлари ҳақидаги ахборатлар олиниши ва тартибга солиниши керак.
Ушбу мақсадлар учун ҳаммадан аввал меъёрий кўрсаткичлар ва корхона рақобатбардошлигининг даражаларини ажратиш зарур. Бундай даражалар тадқиқотнинг мақсадларига кўра бир нечта бўлишлари мумкин. Улардан энг муҳимларини ажратамиз. Бу жаҳон етакчиси (етакчи фирмалар учун индикаторларнинг аниқ миқдорларини акс эттирувчи кўрсаткичлар); жаҳон стандарти (эксперт йўли билан олинган меъёрий кўрсаткичнинг ўртача даражаси, унга чиқиш корхонани эталон-мўлжаллар сафига киритилган- лигини билдиради ); халқ хўжалиги етакчиси; халқ хўжалиги стандарти; соҳавий етакчилик; соҳавий стандарт даражалари; чегаравий даража (ундан кейин корхона рақобатбардош бўла олмайди). Рақобатбардошликнинг ҳар бир даражасига аниқ кўрсаткичлар кўринишидаги индикаторларнинг белгиланган мажмуаси мос келади. Уларнинг барчаси корхона салоҳияти рақобатбардошлигининг матрицасини ташкил қиладилар, унда танлаб олинган кўрсаткичларнинг нисбий миқдорлари ва уларнинг фоизли-балли акс эттирилиши акс эттирилади (2-жадвал).
Рақобатбардошлик матрицасида бугунги энг юқори – эксперт йўли билан олинган индикаторнинг даражаси 100% деб қабул қилинади ва шунга кўра 100 балл бўлади. Ушбу матрица асосда рақобатбардошлик даражасини ҳам алоҳидаги индикаторлар бўйича ва ҳам, умуман, уларнингг бутун мажмуаси бўйича балли ҳисобланишларини бериш мумкин. Бунда еттита эҳтимол бўлган даражалардан танлаб олинган корхона салоҳияти иқтисодий рақобатбардошлигининг умумий ҳақиқий даражасини ҳисоблаш формуласи- нинг ўзи қуйидагича кўринади:
У ЭКпф = КР + КТ + КЕ + КД + КУ
КРуб + КТуб + КЕуб + КДуб + КУуб
У - рақоботбардошликни баҳолаш учун танлаб олинган даража ( У= 1, 2,...,7).
Рақобатбардошлик матрицаси унга киритилган ахборатлар қанчалик аниқ бўлсалар, шунчалик фойдали бўлади. Унинг асосида корхона салоҳияти резервлари ва йўқотишларининг жадвалини тузиш ва унинг таҳлилини ўтказиш мақсадга мувофиқдир ( - жадвал).
7 ва 8 қаторларда йўқотишлар минус белгиси билан акс эттирилади (улар – салоҳиятдан ажратилишдир). У ёки бу индикаторнинг юқорироқ кўрсаткичи ва корхонанинг ўзининг кўрсаткичи миқдори ўртасидаги фарқ корхона учун резервлар бўлади. Бу шуни билдирадики, у бир вақтнинг ўзида ҳам йўқотишларга ва ҳам резервларга эга бўла олмайди. Ё униси, ёки буниси, Йўқотишлар бор жойда – резервлар йўқ (рақибларга соф ютқазиш). Резервлар бор жойда эса йўқотишлар йўқ (рақибларга шартли ютқазиш). Аммо баҳоларнинг бутун мажмуаси бўйича, турган гапки, ҳам йўқотишлар ва ҳам резервлвр бор. Хусусан,... ( ва ҳ.к. ҳар қандай турдаги резервлар учун). Агар... (ва ҳ.к. ҳар қандай даражадаги барча йўқотишлар учун). Жадвал аниқ сонлар билан тўлдирилган ҳолда қуйидагиларга эга бўламиз. Агар йўқотишлар устунида ноль бўлмаса, унда индикатор устунидаги барча резералар нолга тенг ва аксинча.

Download 2,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish