Синдикат - бу картель битимининг турли-туманлиги бўлиб, тадбиркорлар- нинг бюртмаларни келишилган ҳолда тақсимлаш, хом ашёни харид қилиш ёки иштирокчилар томонидан ишлаб чиқарилаётган барча маҳсулотни ёки уни бир қисмини (ягона сотиш тармоғи ёки иштирокчилардан биттаси орқа- ли) сотиш мақсадида ташкил қилинган бирлашмасидир. Синдикат иштирок- чилари ўзларининг юридик ва ишлаб чиқариш мустақилликларини, баъзида эса синдикатнинг сотиш идораси ёки жамият билан боғлик шахсий сотиш тармоқларини ҳам сақлаб қоладилар .Бунда тижорат мустақиллиги қисман йўқолади. Синдикат, қоидага кўра, оммавий талаб товарлари, хусусан кўмир, пўлат, нефть, спирт, шакар, пахта калаваси ва ҳ.к ни сотиш билан шуғуллана- ди. Синдиқат рақобот, ҳамда бозорни худудий тақсимланишини вақтинчалик юмшатиш ёки бартараф қилиш воситаси бўлади. Синдикат битимининг асосий бандлари қуйидагилардан иборат: ишлаб чиқариш ҳажми, нархларни белгилаш, маҳсулотнинг сифати ва навлари.
Трест - бу бирлашмада ҳар хил корхоналар, ўзларининг юридик ва хўжалик мустақилликларини йўкотган ҳолда, ягона ишлаб чиқариш мажмуасига бирлашадилар. Трестда корхоналар хўжалик фаолиятининг барча томонлари бирлаштирилади. Трест ишлаб чикариш фаолиятининг нисбатан бир турдалиги билан ажралиб туради. Бу шакл комбинациялашган ишлаб чиқариш, масалан, хом ашёни изчил ишлаб чиқаришни ташкил қилиш учун қулайдир. Трестга кирувчи барча корхоналар ягона оператив бошқарувни амалга оширувчи битта бош компанияга бўйсунадилар.
Концерн - бу мустақил корхоналарнинг (одатда ишлаб чиқариш характеридаги) бирлашмаси, улар иштирок этиш, шахсий иттифоқлар, битимлар, молиялаштириш, ишлаб чиқаришдаги яқиндан ҳамкорлик тизими васитасида боғланадилар. Бирлашган корхоналар акциядорлик жамияти ёки ўртоклик шаклидаги юридик шахс бўлиб қолади. Концерн ўзига кирувчи компаниялар фаолиятини тўлиқ назорат қилади.
Консорциум - бу бир неча банклар ёки саноат ташкилотлари ўртасидаги қарзларни биргаликда жойлаштириш, йирик молиявий ёки тижорат операциялари, инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш учун вақтинча битимдир.
Саноат холдинглари ишлаб чикариш фаолияти билан шуғулланмайдилар. Улар ўзларига кирувчи корхоналар фаолияти устидан назоратни амалга оширадилар. Холдингга кируви компаниялар юридик ва хўжалик мастақиллигини сақлаб қоладилар ва ўз номларидан тижорат битимларини тузадилар.
Молия-саноат гуруҳлари (МСГ) ўз таркибига саноат корхоналари, тадқиқот ташкилотлари, савдо фирмалари, банклар, инвестицион фондлар ва суғурта компанияларини бирлаштирадилар.
Гуруҳнинг бошида бир ёки бир неча банклар туради, улар унга кирувчи компанияларнинг пул сармояларини бошқарадилар, ҳамда уларнинг фаолиятини мувофиқлаштирадилар. Бошқа бирлашмаларга нисбатан молия-саноат гуруҳи ташкилий расмиятчиликни камайтириши билан фарқланади. Унга кирувчи ҳар бир фирма савдо битимларида мустақил қатнашади. Аммо бош компания, аслида , муҳимроқ қарорлар қабул қилишда марказ бўлади.
Бундай интеграциялашишнинг асосий мақсадлари қуйидагилар:
инвестицион ресурсларни иқтисодиётни ривожланишининг устивор йўналишларида жамлаш;
илмий-техник тараққиётни жадаллаштириш;
мамлакат корхоналари маҳсулотларининг экспорт салоҳияти ва рақоботбардишлигини ошириш;
мамлакат саноатида илғор таркибий ўзгаришларини амалга ошириш;
бозор иқтисодиёти, рақобатли иқтисодий муҳит шароитларида рационал технолигик ва кооперацион алоқаларни шакллантириш.
Тадбиркорлар уюшмалари ҳар хил ўлчамлар ва мулкчилик шакл- ларидаги компанияларни бирлаштирувчи ихтиёрий кооперацион битимлар асосида ташкил қилинадилар. Бу етарлича эгилувчан тузилма бўлиб, унга кирувчи ташкилотларга ўз ҳаракатларини мувофиқлаштириш, янги шерикларни жалб қилиш, ҳатто бир бирлари билан рақобат қилиш имкониятини беради.
Виртуал корпорация- энг янги ташкилий шакллардан бири бўлиб, вақтинчалик асосида ташкил қилинадиган, замонавий ахборот тизимлари томонидан ресурслардан ўзаро фойдаланиш, харажатларни камайтириш ва бозор имкониятларини кенгайтириш мақсадида бирлаштирилган мустақил компаниялар(етказиб берувчилар, буюртмачилар ва ҳаттоки собиқ рақиблар)нинг тармоғидан иборат бўлади. Виртуал корпорациянинг технологик пойдеворини ахборот тармоқлари ташкил қиладилар, улар “электрон” алоқаларда бирлашиш ва эпчил шаклликни амалга оширишга ёрдам беради.
Хўжалик ташкилотлари бўлмаган юридик шахслар хўжалик фаолияти билан фақат ўзларининг низом вазифаларини бажарилишини таъминлаш учунгина шуғуланишлари мумкин. Улар хўжалик ижтимоий ташкилотлари, нотижорат ташкилотлар, матлубот кооперативлари, ҳайрия ёки қонунчиликда кўзга тутилган бошқа жамғармалар шаклида мавжуд бўладилар.
Бундай юридик шахс бўлган институционал бирликларга ҳаммадан аввал корпорациялар ва квазикорпорациялар кирадилар. Корпорацияларнинг асосий аломатлари қуйидагилар:
қонунга мувофиқ бошқа институционал бирликлардан мустақил бўлган корхоналар ёки ташкилотлар сифатида ташкил қилинадилар;
мустақил юридик шахс бўлади, у корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри (ЯДР) да рўйхатдан ўтказилади;
фаолиятининг мақсади даромадлар олишдан иборат;
акциялар эгаларининг жамоавий мулкида бўлади;
хўжалик фаолият нитижасида олинган фойда (даромад) акциядорларга тегишли бўлади ва улар томонидан харид қилинган қоғозлар қийматига мутоносиб равишда тақсимланади;
тугатилиш ҳолида акциядорлар мулкнинг қарзлар тўлагандан кейин қолган улушини олиш ҳуқуқига эгалар;
раҳбарлик Директорлар кенгаши томонидан амалга оширилади;
акцияларни муоммалага чиқариши мумкин;
оралиқ эмас, балки якуний истеъмолчи сифатида бўлади;
шартномалар ва мажбуриятларни бажариш, шу жумладан солиқларни тўлаш учун қонун олдида жавобгарликка эга бўлади;
корпорация томонидан халқ истеъмоли товарларини харид қилиниши натура шаклидаги иш ҳақи сифатида бўлади.
Корпорациялар оиласи (акцияларга биргаликда эгалик қилиш) конгломерат корпорациялар ташкил қилади. Улар битта эмас, балки кўпгина институционал бирликлардан иборат бўладилар.
Конгломерат-корпорациялар таркибида акциядорларнинг назорат пакетларига эгалик қилувчи ёки бош сиёсатга таъсир қилишнинг мутлоқ ҳуқуқларига эга она корпорациялар ажралиб турадилар.
Нотижорат муассасалар, (НТМ)- бу иқтисодий фаолиятнинг фойда олиш мақсадини кўзламасдан товарлар ва хизматларни ишлаб чиқариш учун ташкил қилинадиган субъектларидир. НТМ фаолиятининг асосий мақсадлари қуйидагилар:
корпоратив корхоналар, давлат бошқаруви идоралари (ДБИ), хусусий шахсларга жамоавий хизмат кўрсатиш;
аҳолининг маълум қатламларини ижтимоий ҳимоялаш.
НТМ ҳар хил институционал бирликлар(корпоратив корхоналар, ДБИ, томонидан ташкил қилиниши мумкин.
НТМ ҳуқуқий статуси низом томонидан белгиланади, улар мустақил ташкилотлар бўладилар.
НТМ ҳам бозор ва нобозор ишлаб чиқариши билан шуғулланишлари мумкин:
а) бозор НТМ –ўз харажатларини тўлиқ ёки қисман қоплайдилар. Улар бозор хизматларини ишлаб чиқарадилар. бундай НТМ га қуйидагилар кирадилар:
пулли университетлар , коллежлар, касалхоналар;
корхоналарга хизмат кўрсатувчи нотижорат ташкилотлар (савдо палаталари, илмий-таъқиқот муассасалари, реклама бюроси, тадбиркорлар ассоциациялари ва бошқалар)
б) нобозор НТМ – молиялаштиришнинг бошқа манбаларига мўлжалан-тирилганлар (бадаллар, ҳайриялар, бюджетдан молиялаштириш). Бундай НТМ га қуйидагилар киради:
истемолчилар ассоциациялари, уюшмалар, сиёсий партиялар, рацио- нализаторлик ва кашфиётчилик жамиятлари, илмий ва диний жамиятларнинг шахсий аъзоларига хизмат курсатувчи НТМ. Ресурслари бадаллар ҳисобидан шакллантирилади ;
ҳайрия фаолияти билан шуғулланувчи НТМ. Уларнинг ресурслари бадаллар, ҳайрия маблағлари, ҳукуматнинг ёрдам пуллари ҳисобига шакллантирилади;
ҳукумат томонидан молиялаштириладиган ва назорат қилинадиган НТМ - бу муассасалар атроф-муҳитини муҳофаза қилиш, бухгалтерия ҳисоби ва статистика, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳасида стандартларни ишлаб чиқиш билан шуғулланадилар. Улар давлат бошқаруви идораларига кирадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |