5 .4- расм. Бошқарувнинг вазифавий тузилмаси
Ушбу тузилма умумий раҳбар ва бўлинмалар ( техник, иқтисодий ва ҳ.к.) раҳбарлари ижрочиларга ўз таъсирини вазифалар бўйича тақсимлайдилар. Раҳбарлар бир бирларининг ишига аралашмайдилар. Умумий раҳбарлар фақат бўлинмалар раҳбарларининг ҳаракатларини мувофиклаштирадилар ва ўз вазифаларининг чекланган рўйхатини бажарадилар (раҳбарлар ўртасидаги мувофиклаштирувчи алоқа расмда кўрсатилмаган).
Ҳар бир раҳбар фақат вазифаларнинг аниқ ижрочилар томонидан ишни бажарилиши учун зарур бўлган зарур қисминигина ўзига олади. Бунда раҳбарларни ишни бажарилишини бориши ҳақида хабардор қилувчи тескари алоқа бўлмаслиги мумкин. Бундай тузилмада раҳбарлар вазифавий деб аталадилар.
Тўғри чизиқли вазифавий тузилма ўз ичига ҳам тўғри чизиқли ва ҳам вазифали ташкил қилишларни олади, бу ижрочилар учун икки томонлама бўйсунишни яратади. Бошқарувнинг кўпгина идоралари ва ижрочилари бошқарув фаолияти(вазифалари)нинг алоҳидаги турларини бажаришга ихтисослашадилар , вазифавий бўлинмалар қуйида турувчи бўлимларга кўрсатмалар ва фармойишларни (ваколатлари доирасида ) бериш ҳуқуқига эгалар. Бу тузилманинг афзалликлари аниқ вазифалар учун жавоб берувчи мутахасисларнинг юқори омилкорлиги, тўғри чизиқли раҳбарларнинг улар вазифавий фаолият масалалари бўйича маълумотлар тайёрлашдан озод бўлганликлари натижасида оператив бошқарув бўйича имкониятларини кенгайишидир.
Корхона директори
Режалаштириш
Таъминот
Ходимлар
Молия
3-бўлим
2-бўлим
1-бўлим
5.5-расм. Тўғри чизиқли вазифавий тузилма
Тузилманинг камчилигига қўйидагиларни киритиш мумкин:
ҳаракатлар бирлигининг йўқлиги;
вазифавий хизматлар ўртасида доимий ўзаро алоқаларни қўллаб қувватлаш имконияти йўқлиги;
қарорлар қабул қилишнинг узоқ муддатли тадбирлари;
ижрочиларнинг иш учун жавобгарликларини пасайиши, чунки улардан ҳар бири бир неча раҳбарлардан кўрсатмалар оладилар;
ходимлар томонидан “юқоридан” олинадиган кўрсатмалар ва фармойишларни мувофиқлашмаганлигини, чунки ҳар бир вазифавий бўлинма ўзининг масалаларини биринчи ўринга қўяди.
якка ҳукмронлик тамойилини бузилиши.
Бошқарувнинг тўғри чизиқли - штабли тузилмасида биринчи (тўғри чизиқли) раҳбарга аниқ масалаларни ишлаб чиқиш ва тегишли қарорлар, режаларни тайёрлашда штаблар деб аталган, вазифавий бўлимлардан ташкил топган бошқарувнинг махсус аппарати ёрдам беради. Бундай бўлинма ўз қарорларини юқори раҳбар орқали ўтказади ёки (махсус ваколатлар доирасида) уларни пастда турувчи даража хизматлари ва ижрочиларигача етказади.
Маҳсулотли ташкилий тузилмада қандайдир маҳсулотни ишлаб чикариш ва сотишга раҳбарлик қилиш бўйича ваколатлар битта раҳбарга топширилади, у маҳсулотнинг ушбу тури учун жавобгар бўлади. Иккиламчи вазифавий хизматлар(ишлаб чиқариш, техник ва сотиш) раҳбарлари бошқарувчи олдида ҳисобот беришлари керак.
Фирманинг штаб квартираси
1-Минтақадаги бўлим
2-Минтақадаги бўлим
3-Минтақадаги бўлим
Е туманидаги бўлим
Г туманидаги бўлим
Д туманидаги бўлим
Б туманидаги бўлим
В
туманидаги бўлим
А туманидаги бўлим
Истеъмолчига қаратилган ташкилий тузилмада ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш даражасида вазифаларни мижозлар гуруҳлари бўйича ажралиб чиқиши содир бўлади, барча бўлинмалар, истеъмолчиларнинг фақат битта гуруҳига хизмат кўрсатувчи ташкилот каби, истеъмолчиларнинг маълум гуруҳлари атрофида, уларнинг талабларини қаноатлантириш учун гуруҳланадилар.
Бошқарувнинг комбинациялаштирилган тузилмаси битта ташкилот доирасидаги бўлинмалар иши хусусиятлари билан белгиланадиган тўғри чизиқли, вазифавий, тўғри-чизиқли вазифавий ва бошқа ташкилий тузилмалар йиғиндисидан иборатдир. Бунда ташкилот ушбу вазият учун яхшироқ тўғри келувчи шаклни ўзига олади. Масалан, фирманинг битта бўлимида маҳсулотли, бошқасида вазифали, учинчисида матрица тузилмадан фойдаланиш мумкин. Қоидага кўра, бошқарувнинг юқори даражаси тўғри чизиқли вазифавий тузилма бўйича қурилади. Бошқарувнинг қуйи даражаси одатда бошқарувнинг тўғри чизиқли тузилмаси бўйича қурилади. Бунда ташкилотлар бошкарув тузилмаларининг эгилувчанлиги, уларнинг турли туманлиги асосан бошқарувнинг ўртача даражаси билан белгиланади.Ташкилотлардаги бошқарувнинг юқори ва қуйи даражалари ўзгаришларга нисбатан консервативроқлар (4.12 расм)
Ташкилот
Б
Раҳбар
ошқарувнинг юқори даражаси
(бошкарувнинг тўғри чизиқли
вазифавий тузилмаси)
Ходимлар
Иқтисодиёт
Молия
.......
Т узилмаларнинг
б
Бошқарувнинг ўртача даражаси
арча турли
туманлиги
П
Ишлаб чиқариш
астки даража
(бошқарувнинг тўғри
чизиқли тузилмаси)
Do'stlaringiz bilan baham: |