2.Бошқарув вазифаси нима?
3.Мотивациянинг асосий мазмуний назариялари қандай?
4.Бошқарув жараёнида мувофиқлаштиришнинг роли қанақа?
5. Қандай ахборот новербал деб аталади?
6. Бошқарув жараёнининг биринчи вазифаси қандай?
7. Мотивациянинг асосий процесуал назарияси қандай?
8. А.Маслоу эхтиёжлар пирамидасида олий эҳтиёж қандай?
9. Бошқарувнинг қайси вазифаси барча қолганларни мувофиқлашиши ва ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди?
10. Бошқарувнинг қайси вазифалари умумий деб аталадилар?
11. Бошқарув жараёнларини рационал ташкил қилишнинг асосий шартлари қандай?
12. Коммуникация тармоғи нима?
13. Коммуникация тармоқларидан қайси бири ҳукмронликнинг энг катта марказлашуви билан таърифланади?
14. Корхона фаолиятининг бизнес-режаси ўз ичига қандай бўлимларни олиши керак?
15. Бошқарувда “ахборот” ва “коммуникация”нинг фарқи нимадан иборат?
16. Бошқарув қарорларини қабул қилиш ва уларни амалга оширишнинг асосий паллалари ва босқичлари қандай?
5-МАВЗУ. ТАШКИЛОТЛАР ВА УЛАРНИ БОШҚАРИШ
5.1.Ташкилотлар тушунчаси ва таснифи
5.2. Ташкилотнинг ички ва ташқи муҳити
5.3. Ташкилотлар фаолиятини туркумлаштириш. Ташкилий тузилмаларнинг турлари
5.4. Асосий ташкилий- ҳуқуқий шакллар
5.5.Ташкилотларни ривожланишидаги замонавий тенденциялар.
5.6.Ташкилотни стратегик бошқариш
5.7.Ташкилий ўзгаришларни бошқариш
5.8. Бошқарувнинг самарадорлиги
Таянч иборалар: ташкилот, ички ва ташқи муҳит, стратегия, ташкилий тузилма, самарадорлик, гурух, моддий ва молиявий ресурслар
5.1. Ташкилотлар тушунчаси ва таснифи
Жамият ҳар хил ташкилотларнинг жуда катта миқдоридан ташкил топади. Кўпчилик кишилар ўзларининг бутун онгли ҳаётлари давомида ўзлари аъзоси бўлган ёки улар билан алоқага киришган у ёки бу ташкилотлар билан боғлангандирлар.
Ташкилот деб аталиши учун қандайдир гуруҳ қуйидаги мажбурий талабларга жавоб бериши керак:
жуда бўлмаганда, ўзини ушбу гуруҳнинг аъзоси деб ҳисоблайдиган иккита шахсни мавжуд бўлиши;
жуда бўлмаганда гуруҳнинг барча аъзолари ўзлари учун умумий деб қабул қилинган битта мақсадни мавжуд бўлиши;
мақсад (мақсадлар)га эришиш учун биргаликда ишлайдиган гуруҳ аъзоларини мавжуд бўлиши.
Замонавий ташкилотни ташқи муҳит билан ресурсларни алмаштиришга қодир очиқ тизим сифатида тасаввур этиш мумкин. Киришда у ташқи муҳитдан ресурсларни олади, чиқишга яратилган маҳсулотни беради. Шунинг учун ҳар қандай ташкилот учта жараённи амалга оширади:
-ташқи муҳитдан ресурсларни олиш;
-маҳсулотни ишлаб чиқариш;
-уни ташқи муҳитга топшириш.