Назорат ва муҳокама учун саволлар
“Меҳнат жамоаси”тушунчасига таъриф беринг
Қандай жамоалар расмий деб аталадилар?
Ҳукмронлик нима?
Раҳбарнинг “Таъсир этиш” ва “ҳукмронлиги”нинг фарқи нимадан иборат?
Қонуний ҳукмронлик нимага асосланади?
Менежерларни қўл остидагиларга таъсир этишнинг қандай шакллари
мавжуд?
7. Ривожланишнинг қандай босқичида норасмий жамоа ташқи хатар билан курашиш учун таркибий жипслашади?
8. Ҳукмронликнинг қайси шаклидан фойдаланиш каттароқ харажатли
бўлади?
9. Ҳукмронликнинг қайси шакли учун менежернинг хатоли қарори ғоятда исталган эмас?
10. Харизма нима?
11. Қандай ҳукмронлик энг инсонпарвардир?
12. Ишонтириш нима?
13. Кандай низолар дисвазифавий деб аталадилар?
14. Низони ҳал қилишнинг қайси шахслараро усулларини энг самарали деб ҳисоблаш мумкин?
15. Низоларни ҳал қилишнинг қайси усули бошқа томоннинг нуқтаи назарини қабул қилишни кўзда тутади?
16. Низоларни ҳал қилишнинг қайси усули ҳукмронликдан фойдаланиш, қўл остидагилар ташаббусларини бўғишни талаб қилади?
17. Иккита раҳбар ходимга зиддиятли талабларни берувчи низо қандай номланади?
18. Ташкилот ходимларига кимлар киради?
19. Ходимларни баҳолашнинг қандай замонавий усуллари мавжуд?
20. Менежер мартабасини бошқариш нимани билдиради?
9-МАВЗУ. КОРХОНА ҚУДРАТИНИ БОШҚАРИШ
9.1.Корхона қудратини бошқариш технологиясининг босқичлари
9.2. Корхона қудратидан фойдаланиш динамикаси ва самарадорлигининг тузилишини, унинг бозордаги улушини баҳолаш
9.3.Корхона қудратини рақобатбардошлигини баҳолаш
Таянч иборалар: корхона, ташкилот, муассаса, тадбиркорлик фаолияти, корхона салоҳияти, ресурслар, ходимлар,раҳбар, рақобат
9.1.Корхона қудратини бошқариш технологиясининг босқичлари
Ҳар қандай тадбиркорлак фаолиятининг муваффақияти кўпроқ хорижий бизнесда менежментниг таркибий элементи бўлган корхона (бу ерда корхона остида фирма, концерн, компания, акциядорлик жамияти, кооператив, ижара, кичик корхона ва бизнеснинг бошқа бирликлари тушунилади) ходимларини бошқаришнинг тўғри танланган стратегиясига боғлиқ. Стратегияни танлаш ўз навбатида бир неча омилларга боғлиқ: корхона салоҳияти қандай ҳажмига эга; корхона салоҳиятининг рақобатбардошлиги даражаси қанчалик юқори; бозордаги унинг улуши қандай ва у етакчими, рақибми ёки орқада қолувчими; корхона ўзининг олдига қандай мақсадлар қўйган – етакчиликни мустаҳкамлаш, етакчилар сафига кириш, “ўртада” мустаҳкамланиш ёки инқироздан қочиш. Корхона қўйилган мақсадларга кўра бозордаги ҳулқнинг у ёки бу стратегиясини танлайди. Бунда корхона салоҳиятини бошқариш технологиясининг ўзи қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:
корхона салоҳиятидан фойдаланиш динамикаси ва самарадор- лигининг тузилишини, унинг бозордаги улушини баҳолаш;
корхона салоҳияти рақобатбардошлигини баҳолаш;
корхона салоҳияти резервлари ва йўқотишларини таҳлил қилиш;
корхона салоҳияти рақобатбардошлигини ошириш бўйича стратегия ва тактикани танлаш;
танланган стратегия ва тактикадан келиб чиққан ҳолда корхона салоҳиятининг рақобатбардошлигини ошириш бўйича тадбирларни ўтказиш.
Шундай қилиб, бозор шароитларида корхона салоҳиятни бошқариш, моҳиятига кўра, унинг рақобатбардошлигини бошқариш (корхона салоҳияти рақобатбардошлигини оширувчи ёки пасайтирувчи омилларни баҳолаш ва таҳлил қилиш, у ёки бу мўлжалланган мақсадга эришиш учун тегишли стратегия ва тактикани танлаш)дан иборат бўлади.Тўғри стратегияни танлаш учун менежерга ҳаммадан аввал иқтисодий салоҳият нимадан иборат эканлигини билиш даркор.
Ҳар қандай корхонанинг иқтисодий салоҳияти – бу корхона ихтиёрида бўлган ресурслар (меҳнат, моддий, номоддий, молиявий ва бошқалар)нинг мажмуаси ва унинг ходимлари ва менежерларининг товарлар, хизматларни яратиш ва каттароқ даромад олиш мақсадида ресурслардан фойдаланиш қобилиятидир. Корхонанинг иқтисодий салоҳияти тўртта асосий аломатлар билан таърифланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |