Ходимларни танлашнинг ички ва ташқи манбаларини солиштириш
Афзалликлар
|
Камчиликлар
|
Ички манбалар
|
“илгари суриш” ғоясини шаклланиши;
баҳолашнинг яхши имкониятлари;
қидиришга кам харажатлар;
ходимларни мотивацияси
|
“бузилиш” эҳтимоли;
бошқа ходимлар билан муаммолар;
ташкилот ичидаги исталмаган алоқалар;
ҳодимларни ривожлантириш дастурини амалга ошириш зарурлиги
|
Ташқи манбалар
|
“янги қон”
ўқитишга харажатларни пасайиши;
ташкилотда исталмаган алоқаларни йўқлиги;
ташқи тажрибани аралашти -риши
|
бирга бўлаолмасликнинг эъхтимоли;
ташкилотда ишловчи номзод -лар учун маънавий муаммолар;
мослашувнинг узоқ даври.
|
Ходимларни танлашнинг муҳим босқичи ходимни малакали танлаб олинишидан иборат бўлиб, у ўз ичига қуйидагиларни олади:
- ходимлар коммиссиясини ташкил қилиш;
- уни эгаллаши керак бўлган одамга лавозим ва талабларни баён қилиш;
- оммавий ахборот воситаларида танлов ҳақида эълон қилиш;
-номзодларнинг саломатлиги ва ишлаш қобилиятини тиббий текширувдан ўтказиш;
- ҳар бир номзодни баҳолаш;
- номзодларни рейтинг бўйича мажмуавий баҳолаш;
- бўш лавозимга номзодларни танлаш бўйича ходимлар комиссиясининг хулосаси;
- ловозимга тасдиқлаш, шартнома тузиш;
- ходимлик ҳужжатларини расмийлаштириш ва уларни ходимлар бўлимига топшириш.
Номзодларни баҳолаш учун қуйидаги усуллардан фойдаланиш мумкин:
- манбашунослик (библиографик). Ходимлар ҳақидаги маълумотлар, уларни ҳисобга олиш бўйича варақ, ариза, тажримаи ҳол, маълумот ҳақидаги ҳужжатлар, таърифнома, резюмени таҳлил қилишдан иборат бўлади;
- ходим билан инсон ва унинг касбий тайёргарлиги ҳақидаги маълумотларни олиш учун ихтиёрий шаклда ёки яхшиси– олдиндан тузилган схема бўйича “савол-жавоб” тарзида суҳбатлашиш (интервью олиш). Бунда эксперт гуруҳларининг ходим билан икки ва кўпроқ босқичли суҳбатлашишларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир;
- анкета сўровларини ўтказиш- шахс сифатларига ўзига ўзи баҳо бериш ва уларни кейинчалик таҳлил қилиш учун махсус анкета ёрдамида сўров;
- баҳоланаётганни яхши билувчи ходимларни социологик (анкетали) сўраш ва шахс сифатларининг диограммасини қуриш;
- баҳоланаётган ходимнинг орқасидан норасмий ва ишчи ҳолатида кузатиш;
- тестдан ўтказиш, яъни касбий билимлар ва кўникмалар, қобилиятларни махсус тестлар ёрдамида белгилаш ва кейинчалик уларни “калитлар” ёрдамида шифрларини очмоқ;
- кескин ҳодиса, яъни вазиятни яратиш ва одамнинг уни ҳал қилиш жараёнидаги ҳулқи орқасидан кузатиш;
- ишбилармонлик ўйини, унинг натижалари бўйича билимлар ва кўникмаларнинг таҳлили, ўйинчиларнинг уларни роллари бўйича ранжиров- калаш (“ғоялар генератори”, “ташкилотчи”, “танқидчи” ва бошқалар)ва кичик гуруҳда ишлаш қобилиятини баҳолаш бажарилади;
- номзодга таҳлил қилиш ва уни ҳал қилиш бўйича таклифларни тайёрлаш вазифаси билан берилган аниқ вазиятнинг таҳлили;
- дастурлаштирилган назорат, яъни назорат саволлари ёрдамида касбий билимлар ва кўникмалар, ақлнинг даражаси, тажриба, ишлаш қобилиятини баҳолаш;
- имтиҳон (зачёт, бизнес-режаларни ҳимоя қилиш ) - маълум фан бўйича тайёргарлик ва имтиҳон комиссияси олдида сўзга чиқишни кўзда тутувчи билимлар ва кўникмаларнинг назорати.
Бунда бир неча усуллардан фойдаланишни ўз ичига олувчи мажмуавий ёндошув энг яхши натижаларни беради.
Ходимлардан фойдаланиш –бу ходимларнинг меҳнат салоҳиятини самаралироқ амалга ошириш учун шароитларни таъминлашга қаратилган тадбирлар мажмуасидир.
Ходимлардан рационал фойдаланиш қуйидагиларни кўзда тутади:
-иш жойлари ва ходимларнинг миқдорий ва сифатий мувофиқ-лаштирилганлигига эришиш;
- бандликнинг эгилувчан шаклларини қўллаш;
- ходимлардан фойдаланиш чегараларини ташкилотнинг жорий ва бўлажак эҳтиёжларини ҳисобга олиш билан аниқлаш;
- ходимларнинг меҳнат салоҳиятини аниқлаш, меҳнатни тўлиқроқ амалга оширилишига кўмаклашувчи иш шароитлари ва ташкил қилишни таъминлаш;
- бандлик тизимига меҳнат қобилиятининг ҳар хил даражаларига эга ходимларни киритишга табақалаштирилган ёндошувни қўллаш.
Ишчи ўринларнинг сони ва ходимларнинг сонини мувофиқлаштиришга иш жойини алмаштиришлар, ходимларнинг ротациясини кўзда тутувчи ходимларни жойларига тўғри қўйиш, ташкилот ичидаги сафарбарликни кучайтириш воситасида эришилади.
Ходимларни жой жойига қўйиш ходимлар таркибини таркибий бўлинмалар бўйича рационал тақсимлашдан иборат бўлади. У ишлаб чиқаришнинг ўзига хослиги, одамнинг психофизиологик сифатларини ишнинг мазмунига мос келишини ҳисобга олиш билан амалга оширилиши керак. Бунда иккита мақсад кўзланади: бўлинмаларнинг фаол ҳаракат қилувчи меҳнат жамоаларини шакллантириш ва ходимларни жой жойига қўйишнинг уларни ўсишига кўмаклашувчи истиқболлилиги. Ходимларни жой жойига қўйишда қуйидаги тамойилларга риоя қилиш зарур: ходимнинг шахсий сифатларини аниқ лавозимлар, ходимларнинг истиқболлилиги, ходимларни алмаштира олишлик талабларга мос келиши.
Ходимларни жой жойига қўйиш ва улардан яхшироқ фойдаланишга ташкилот ичидаги иш жойларини ўзгартириш ёрдам беради, унинг остида меҳнат тақсимоти тизимидаги ходимларнинг жойларини ўзгартириш, ҳамда ташкилот доирасида меҳнатни қўллаш жойларини алмаштириш жараёнлари тушунилади. Жойларни бундай ўзгартиришлар ҳаммадан аввал ташки- лотнинг доимо ўзгариб турувчи эхтиёжлари билан асосланади.
Иш жойларини ўзгартиришнинг қуйидаги сабаблари мавжуд:
-ходимга унга кўпроқ мос келадиган ишни тақдим этиш;
-ходимларга бир бирига боғлиқ мутахассисликларни ўзлаштиришга кўмаклашиш;
-ходимнинг тажрибасини кенгайтириш;
-ишлаб чиқариш вазифаларини бажариш.
Ходимлардан яхшироқ фойдаланишга ходимларнинг ротацияси, яъни уларни мунтазам равишда алмаштирилиши ҳам ёрдам беради. Ротацияда ишнинг характери тубдан ўзгариши мумкин, бу ҳолларда кенг кўламли малакага эга ходим, ишлаб чиқаришнинг раҳбари шаклланади. Агар ходим қардош мутахассисликларнинг доирасига кирувчи бирнеча иш жойларини ўзгартирса, унда ишлаб чиқаришнинг маълум участкасидаги чукур ва ҳар томонлама билимларга эга мутахассис шаклланади.
Ходимларнинг ташкилот ичидаги сафарбарлигини ишнинг унумдорлиги ва сифатини ўсишининг зарур шарти бўлган ходимлар таркибининг маълум барқарорлиги билан бирлаштириш керак. Ходимларнинг жойини ўзгартиш жараёнини уларнинг ёшига мувофиқ секинлаштириш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |