Менежмент асослари


Саноат ишлаб чиқариши тармоқларидаги ўзгаришлар



Download 1,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/86
Sana22.02.2022
Hajmi1,3 Mb.
#110080
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   86
Bog'liq
iqtisodiyot va menezhment

Саноат ишлаб чиқариши тармоқларидаги ўзгаришлар
(ўсиш индекси, олдинги йил -100) 
 
2001 й. 
2002 й. 
2003 й. 
Жумладан, 
Ялпи саноат ишлаб чиқариши 
133,2 
144,3 
153,0 
1. Кон саноати 
110,5 
112,3 
112,7 
2. Қайта ишлаш саноати 
138,0 
151,5 
162,6 
Саноат тармоқлари 
1. Электр-энергетика 
87,7 
89,0 
87,7 
2. Ёнилғи саноати 
112,8 
115,5 
116,1 
3. Қора металлургия 
141,3 
147,4 
160,8 
4. Рангли металлургия 
118,2 
125,2 
123,4 
5. Кимѐ ва нефть-кимѐ саноати 
190,5 
2,2р. 
2,3р. 
6. Машинасозлик ва металлни қайта 
ишлаш
122,4 
133,2 
174,1 
7. Ўрмончилик ва ѐғочни қайта 
ишлаш
2,3р. 
2,6р. 
3р. 
8. Қурилиш материаллари 
109,5 
111,9 
111,3 
9. Енгил саноат 
147,8 
161,1 
171,4 
10. Озиқ-овқат саноати 
175,8 
2,1 
2,2 
Бундай ўсишнинг асосий омили давлатнинг ўзи ислоҳотлар 
стратегиясини саноатлаштириш сиѐсати билан мувофиқлаштириб олиб 
борганидадир. Анна шундай сиѐсат олиб борилиши муносабати билан 1993 
йилда у МДҲ давлатлари орасида ўзининг ривожланишини қайта тиклаган, 
кейинчалик, 1996 йилда, биринчи бўлиб 1991 йил даражасидан анча ўзган, 1999 
йилда эса дастлабки (базавий) ишлаб чиқариш ҳажмига нисбатан 15 фоизга 
ўсган ягона республика бўлиб қолди. 
Ўзбекистон иқтисодиѐтининг кўрсаткичлари ижобий бўлишининг энг 
муҳим сабаблари – бу мавжуд саноат тармоқларининг керакли ҳажмда сақлаб 
қолиб, янги тармоқларни яратиш стратегияси бўлди. Мустақилликнинг 
биринчи йиллариданоқ Ўзбекистон ҳукумати учун реал секторни 


29 
ривожлантириш 
устувор 
йўналишлардан 
бири 
бўлиб 
ҳисобланади. 
Республикамизнинг 
ўз-ўзини 
ѐқилғи-энергетика 
маҳсулотлари 
билан 
таъминлаш сиѐсати (нефть ва нефть маҳсулотлари ҳамда газ ишлаб 
чиқаришнинг кескин ўсиши), қўшимча қиймат яратувчи (машинасозлик, ѐғоч 
ва ѐғочни қайта ишлаш) соҳаларининг интенсив ривожланиши билан 
биргаликда олиб борилди. Шу билан бирга, қурилиш материаллари, енгил ва 
озиқ-овқат саноатларининг ривожи ҳам қайд этилди.
Умуман олганда, тармоқлар бўйича ишлаб чиқариш таркибида оғир 
саноат 
(ѐнилғи-энергетика 
мажмуаси, 
машинасозлик, 
металлургия) 
салмоғининг ошиши енгил саноат улуши ҳисобига бўлмоқда. Натижада, 
мустақил иқтисодга хос бўлган даражага яқинлашиш юз бермоқда ва собиқ 
иттифоқ 
мамлакатларида 
қайта 
ихтисослашувдан 
пайдо 
бўлаѐтган 
етишмовчилик ва тобеликнинг олдини олиш таъминланмоқда. 
Ишлаб чиқаришни диверсификациялаш ва қўшимча қиймат яратувчи 
саноат тармоқларини ривожлантиришга қаратилган иқтисодий стратегия 
республикага яхши натижалар келтирмоқда. 
Ўзбекистон ўзининг олтини, пахта толаси ва ипаги, нефти ва гази, 
самолѐт ва автомобиллари, пахта териш машинаси ва пахтани қайта ишлаш 
машиналари билан, эксковатор ва компрессорлари, вино ва консервалари ҳамда 
бир қатор бошқа саноат маҳсулотлари билан дунѐга машҳурдир. 
Ўзбекистон республикасининг индустриал қиѐфасини энергетика, кон-
руда, олтин қазиб олувчи, самолѐтсозлик ва автомобилсозлик саноатлари, 
элекртотехника ва электрон саноатлари, кўп тармоқли машинасозлик ва 
қурилиш материаллари саноати белгилаб бермоқда. 
Мустақалликнинг 14 йилида саноат маҳсулотининг ҳажми 5 марта 
кўпайди. Бу даврда фақат миқдорий ўзгаришларгина эмас, балки жуда катта 
сифат ўзгаришлари ҳам содир бўлди.

Download 1,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish